Kontinental intellekt


Бухгалтерия ҳисобининг функция ва вазифалари



Download 0,53 Mb.
bet7/56
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#45765
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56
Bog'liq
bux maruza2

Бухгалтерия ҳисобининг функция ва вазифалари

Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир.


Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари:

  • бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ҳамда мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;

  • самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;

  • молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир.

Бу вазифаларнинг бажарилиши корхоналарда содир бўлаётган хўжалик жараёни ва операцияларини ўз вақтида, аниқ ва дастлабки ҳужжатларга асосланган ҳолда бухгалтерия ҳисобида акс эттириш йўли билан таъминланади.
Бухгалтерия ҳисоби асосан қўйидаги функицияларни бажаради:
Ахборот функцияси. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхона фаолияти ҳақида ўз вақтида, ишончли ахборотга бўлган эҳтиёж ва унга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда.
Бухгалтерия ҳисоби турли хил иқтисодий ахборот истеъмолчилари учун асосий ахборот манбаи ҳисобланади. Улар асосида бошқарув ва инвестицион қарорлар қабул қилинади.
Бухгалтерия ҳисобида корхона мулки ва уларнинг ташкил топиш манбаларидаги ўзгаришлар, уларнинг ҳаракати, хўжалик жараёнлари ва молиявий натижалар алоҳида ва умумлашган ҳолда акс эттирилади ва бошланғич ҳужжатларда акс эттирилади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида бухгалтерия ҳисобининг ахбороти ишончли, холисона, ўз вақтида, оператив, юқори сифатли ва истеъмолчилар учун самарали бўлиш талаби қўйилади.
Бухгалтерия ҳисоби ахборотининг якуний натижаси корхонанинг молиявий ҳолатини кўрсаткичларини яхшилаш ҳисобланади.
Назорат функцияси. Турли мулкчилик шаклидаги корхоналар, корхоналар ҳуқуқининг кенгайиши бухгалтерия ҳисобининг назорат функцияси кучайтириш талаб қилинади. Бухгалтерия ходимлари турли хилдаги ресурслардан фойдаланишни доимий назорат қилиши лозим. Назорат – бу аввалом бор, бизнес режада белгиланган иқтисодий кўрсаткичларни бажарилишини аниқлаш жараёни ҳисобланади.
Белгиланган режадаги кўрсаткичларни ҳақиқатда эришган кўрсаткичлар билан солиштириш натижасида керакли тузатишлар бизнес режага киритилади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish