Kontinental intellekt


Бухгалтерия ҳисобининг объектлари ва субъектлари



Download 0,53 Mb.
bet9/56
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#45765
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
bux maruza2

Бухгалтерия ҳисобининг объектлари ва субъектлари

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг учинчи моддасига биноан, бухгалтерия ҳисобининг субъектлари бўлиб, Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарисида жойлашган шўъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари ҳисобланади. Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади. Кичик корхоналар 20-сонли “Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тузиш тартиби тўғрисида” деб номланган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти асосида бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган тартибда юритадилар.


Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, заҳиралар, даромадлар ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари жамлама счётларда акс эттирилади. Аналитик ҳисобни юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.



    1. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг олтинчи моддасига биноан бухгалтерия ҳисобининг 11та, “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос” номли БҲМСга кўра 18та тамойил (принцип)лари мавжуд.


“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига биноан бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир:
бухгалтерия ҳисобини иккиёқлама ёзув усули юритиш;
– узлуксизлик;
– хўжалик операциялари, активлар ва пассивларни пулда баҳоланиши;
– аниқлик;
– ҳисоблаш;
– олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик);
– мазмуннинг шаклдан устунлиги;
– кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги;
– молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;
– ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги;
– активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши.
“Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос” номли БҲМСга биноан бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир:
– ҳисоблаш;
– икки ёқлама ёзув усулида ҳисоб китобни юритиш;
– узлуксизлик;
– хўжалик операцияларини, активлар ва пассивларни пул билан баҳолаш;
– ишончлилик;
– эхтиёткорлик;
– мазмуннинг шаклдан узунлиги;
– кўрсаткичларнинг қиёсийлиги;
– молиявий ҳисоботдаги бетарафлик;
– ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги;
– активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси;
– тушунарлилик;
– аҳамиятлилик;
– жиддийлик;
– ҳаққоний ва холис тақдим;
– тугалланганлик;
– изчиллик;
– ўз вақтида тақдим этиш;
Юқоридаги тамойилларга асосланиб юритилган бухгалтерия ҳисоби ва тузилган молиявий ҳисобот барча фойдаланувчиларнинг корхона молиявий хўжалик фаолияти ҳақида тўлиқ, тушунарли маълумот олишни ва тегишли хулоса чиқаришни таъминлайди
Ҳисоблаш – даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида эътироф этилади ва келган даврда тушиши ёки пайдо бўлишига қараб (пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) молиявий ҳисоботларда акс эттирилади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish