2.2. Ижтимоий –психологик тренинглар ёрдамида ёшларни ўзини -ўзи тарбиялашга ўргатиш. Тадқиқотимизнинг бу йўналишида талаба ёшларида ўзини - ўзи тарбиялашга мувофиқ усулларини излаб топиш синаб кўриш ва маьқул деб топилган усулларни қўллаб натижаларни яққол тасаввур қилиш каби вазифаларни амалга оширишни лозим топтик.
Тадқиқотда иштирок этган респондентларинг 9,2% да яьни агрессивлик ўта юқори даражада намоён бўлган 11- нафар талаба билан ижтимоий психологик тренинг машғулотларини ташқил этдик.
Биринчи босқичда Р.Тойимов тузган муомала тренингги муаммоси асосида махсус суҳбатлар ва тренинглар ўтказилди.уларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад талабалардаги мавжуд ижтимоий психологик тренинг машғулотлари тасаввурларни алмаштириш ва эксперемент моҳиятига бевосита алоқадор сифатлар борасидаги билимлар доирасидаги кенгайтириш бўлади. Ўйин жараёни қуйидагича кечади, аввал типик ижтимоий ва вазият моделлаштирилади ва персонаж сифатида ҳар бир иштирокчининг мавқеи аниқланади. Барча тренинг азолари вазият билан танищиб чиқадилар ва бу вазиятга мос мақсадга мувофик бўлган йўлларни қидирадилар.Бунда эътибор бўлиниши лозим бўлган асосий нарса иштирокчиларни соғлом шахслар муносабатларга ўргатиш.Тренинг қатнашчиларининг фазовий жойланиши.
“Мен” ўйинда деб аталувчи тингловчилар
Доира шақлида стол атрофида жойлашадилар
ва ўртага ташланган мавзу юзасидан эркин
фикр алмашиш айрим ижтимоий ролларга
киришишга эга бўладилар.Бошловчи ҳам қаторда ўтиради тренинг иштирокчилари хаяжонланмасликлари учун машғулот бошланишдан аввал уларнинг ўзларини эркин тутишлари айрим енгиллаштирувчи машқлар қилиб айтганда психогимнастик машқлар ўтказиш тавфсия этиладиМасалан ана шу мақсадда ўтказиладиган психогимнастик машқларни қуйидагиларни келтириш мумкин.Теренер гурухини айлана шақлида туришларини сўралди ва азоларни навбатма навбат ўртага чиқиб гурух билан хохлаган тарзда,лекин самимий саломлашишни сўрайди.Кейин гурухдан саломи кўпроқ ёкканини сўрайди.2- Гурух азолари тренер атрофида ярим айлан шақлида туришади. Навбат билан гурух азолари ўртага чиқиб хоҳлаган аъзо билан сўзсиз очиқ юз билан мимика воситаси билан саломлашиш билан бирор бир фикрни билдириш сўралади. 3-Ҳамма доира шақлида ўтиради ва тренер олиб келган копток навбат билан тренинг катнашиларига отилади,фақат кимга отилса одамнинг кучли яхши бир сифати айтилиб ,сўнг ирғитилади.Тренер коптокнинг албатта ҳар бир кишига ташлашни назорта қилади, бу каби машқлар тренинг катнашчилари ўртасида ўзаро тангликнинг бўлмаслиги ва ўз фикрини баён этганда тренердан тортинмаслиги учун хос тренинг хисобланади.