Конституциявий ҳУҚУҚ Ҳамда давлат ва ҳУҚУҚ назарияси бўйича бўйича


Ижро хатларини ёзиш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинган. Ундириладиган давлат божи



Download 1,08 Mb.
bet97/105
Sana01.06.2022
Hajmi1,08 Mb.
#627946
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   105
Bog'liq
2 5411165997002392350

32. Ижро хатларини ёзиш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинган. Ундириладиган давлат божи.
Нотариус ижро хатларини ёзишда Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 76-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхати, Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2090-сон, 30.03.2010 й.)нинг 341-3471-бандлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Махкамасининг 123 срнли карори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига асосланади.
4-банди “ф” кичик банди Нотариуслар ижро хатлари ёзиб берганлик учун ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда давлат божи ундиради.


33. Фуқаронинг касаллиги, ногиронлиги сабабли нотариал идорага кела олмайдиган ҳолатда ёки кар-соқовлик нуқсони бор фуқаролар иштирокида нотариал ҳаракатни амалга ошириш ва давлат божи ундириш тартиби.
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2090-сон, 30.03.2010 й.)нинг 9-бандига асосан фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра давлат нотариал идорасига бора олмайдиган айрим ҳолларда ёки юридик шахс томонидан таклиф қилинганда, нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида, яъни мазкур фуқаро ёки юридик шахс ёхуд унинг вакили жойлашган жойда амалга оширилиши мумкин.
Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрида нотариал ҳаракат амалга оширилган жойнинг манзили кўрсатилади.
Солиқ кодексининг 338-моддасига асосан давлат нотариал идораси биносидан ташқарида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ишончномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 107-моддаси олтинчи қисми ҳамда Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2090-сон, 30.03.2010 й.)нинг 4-бандига асосан агар, фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бошқа фуқаронинг имзоси нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан гувоҳлантирилиб, битим тузувчи уни шахсан ўзи имзолай олмаслигининг сабаблари кўрсатилиши шарт.


34. Нотариуслар томонидан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишув шартномларини тасдиқлаш тартиби. Томонларнинг келишувига кўра кўчмас мулкка нисбатан тузилган шартномани бекор қилиш тартиби.
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2090-сон, 30.03.2010 й.)нинг 41-бандига асосан мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни бекор қилиш ҳақидаги битим асосий битимга қўшиб қўйиладиган алоҳида ҳужжат тузиш йўли билан амалга оширилади.
Мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни бекор қилиш пайтида, бу битим тегишли “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасида қайд этилган ёки қайд этилмаганлигидан қатъи назар, нотариус тарафларнинг ўзаро хоҳиш-иродаси асосида битимни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида битимни тасдиқлайди.
Агар, битим предмети кўчмас мулк бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги белгиланган намунадаги маълумотномаси талаб қилинади ҳамда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилади.
Агар, мулк эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса, нотариус улардан иккинчисининг (мулк олувчининг) битимни бекор қилишга рози эканлиги тўғрисидаги аризасини талаб қилади.
Нотариус битимни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида битимни тасдиқлаганидан сўнг нотариал идорада сақланаётган битим предметига оид мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ксеронусхасини қолдириб, асл нусхасини мулкдорга ёки унинг меросхўрларига ёхуд вакилларига қайтариб беради.


35. Вояга етмаганлар томонидан битим тузишнинг хусусиятлари. Нотариал ҳаракатни тасдиқлашда вояга етмаганларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки хомийларининг ёзма розилиги талаб этиладиган ҳолатлар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27 ва 29-моддаларида вояга етмаганларнинг муомала лаёқати белгилаб қўйилган. Унга асосан ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 29-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган майда маиший битимлар бундан мустасно. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай вояга етмаган шахс томонидан тузилган битим кейинчалик шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ёзма равишда маъқуллаганидан сўнг, у ҳам ҳақиқий ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган битимларниги мустақил тузишлари мумкин. Ушбу битимларга ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини тасарруф этиш, фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиронинг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижаси муаллифи ҳуқуқини амалга ошириш, қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш ва қонунда назарда тутилган майда маиший битимлар киради.
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.
Битимда вояга етмаган шахс қатнашганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ушбу вояга етмаган шахснинг расми елимлаб ёпиштирилган маълумотнома талаб этилади. Ушбу маълумотномадаги расм ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати муҳри билан тасдиқланади.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish