Конституциявий ҳУҚУҚ Ҳамда давлат ва ҳУҚУҚ назарияси бўйича бўйича


Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини ёритинг.*



Download 1,08 Mb.
bet25/105
Sana01.06.2022
Hajmi1,08 Mb.
#627946
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   105
Bog'liq
2 5411165997002392350

32. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини ёритинг.*
2017 йил 6 апрелда суд ҳокимиятининг конституциявий асосларини такомиллаштиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Биринчидан, Конституциянинг 111-моддаси янги таҳрирда баён этилди. Унда янги тузилма – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ҳуқуқий мақоми белгиланди. Унга кўра, Судьялар олий кенгаши суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишига кўмаклашувчи судьялар ҳамжамиятининг органидир.
Иккинчидан, Конституциянинг 80-моддаси 4-банди янги таҳрирда баён этилди. Шунга монанд тарзда Конституциянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг мансабдор шахсларни тайинлаш билан боғлиқ ваколатини тартибга солувчи 93-моддасининг 13-бандига тегишли ўзгартиш киритилган ҳолда янги таҳрирда қабул қилинди. Унга кўра, Судьялар олий кенгашининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан тайинланади. Шунингдек, янги таҳрирдаги 93-модданинг 13-бандига кўра, Президент Сенатга сайлаш учун Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди судьялигига номзодларни тақдим этса, янги таҳрирдаги 93-модданинг 14-бандига кўра, Президент Судьялар олий кенгашининг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосараларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилди, қуйи хўжалик судлар иқтисодий судларга айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий судига эса фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи мақоми берилди. Конституциянинг янги таҳрирдаги 107-моддасига кўра, маъмурий судлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар миқёсида, иқтисодий судлар эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро, туман, шаҳар миқёсида ташкил этилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (80, 93, 108 ва 109-моддаларига)”ги Қонуни билан бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Асосий Қонунимизнинг 80-моддасига киритилган ўзгартишларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига ­биноан ­Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этишни, шунингдек Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитишни Олий Мажлис ­Сенатининг ваколатларидан чиқариш ­назарда ­тутил­ди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига киритилган туза­тишларга мувофиқ Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан Судьялар олий кенгаши тавсия ­этган ­шахслар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади. Асосий Қонунимизнинг 108 ва 109-моддаларига киритилаётган тузатишларда Конституциявий қонунларнинг, халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларнинг имзолангунига қадар Конституцияга мувофиқлигини текшириш, Олий суднинг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек ҳар йили Олий Мажлис палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш борасидаги Конституция­вий суднинг ваколатларини кенгайтириш назарда тутилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (80, 93, 108 ва 109-моддаларига)”ги Қонуни билан 99-моддасига “шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлар” деган сўзлар чиқариб ташланди. Ушбу ўзгартиришга кўра, эндиликда шаҳар таркибидаги туманларда ҳам халқ депутатлари кенгашлари ташкил этилади.
Шунингдек, шаҳар таркибидаги туманларда халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилиши муносабати билан туман хокимларини лавозимига тайинлаш билан боғлиқ Конституциянинг 102-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Тошкент шаҳар таркибидаги туманларнинг хокимлари Тошкент шаҳар хокими томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади ҳамда туман халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish