- Ҳар қандай мамалактларнинг Конституцияларининг моҳияти, вазифаси, хусусиятлари унинг принциплари орқали маълум бўлади.
- Принцип Конституциянинг моҳияти, юридик табиатига таъсир қиладиган уларни акс эттирадиган асосий ғоялардир.
- Кўп ҳолларда, мамлакатимизда амал қилаётган “Конституцияий ҳуқуқ” дарсликларида ҳам “Конституциянинг принциплари”, “Конституцияий принциплар билан бир нарса деб қаралиб, чалкаштириб юборилади.
- Конституциямизнинг биринчи бўлими “Асосий принциплар” деб номланганлиги учун, унинг ҳар бир боби “Давлат суверенитети”, “Халқ ҳокимиятчилиги”, “Конституция ва қонуннинг устунлиги”, “Ташқи сиёсат” Конституциянинг принциплари сифатида баён қилинади.
- Аслида булар конституциявий-ҳуқуқий институтлар бўлиб, улардаги нормалар шу институтларнинг, аниқроғи Конституциявий тузимнинг принципларидир. Шунинг учун “Конституциявий принцип – бу Конституцияда мустаҳкамланган ва Конституциявий-ҳуқуқий институтларнинг принципларидир.
- 3.Конституциянинг принциплари ва хусусиятлари
- Конституция принципи эса Конституцияни характерловчи, моҳияти, вазифаси, юридик табиатини, мақсадини белгиловчи асосий ғоялар ҳисобланиб, улар Конституциянинг ўзида аниқ ёзилган бўлиши шарт эмас. Масалан, “инсонпарварлик” принципини Конституциянинг барча қоидаларида ҳис қилиш мумкин.
- Конституциянинг асосий принциплари бир-бири билаб боғлиқ, бир-бирини тўлдирувчи давом эттирувчи ғоялардан иборат бўлиб, улар барча демократик давлатлар Конституцияларига хос бўлади ва шунинг учун улар Ўзбекистон Конституцияси учун ҳам хосдир. Шунинг учун Конституциянинг асосий принципларини Ўзбекистон Конституцияси мисолида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Асосий қонунимизнинг принциплари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин.
- Демократизм принципи.
- Инсонпарварлик принципи.
- Конституциянинг устунлиги принципи.
- Конституцияни келажак мақсад, ривожланишни кўзлаш принципи.
- Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиш принципи.
- Конституция масаласини ўрганишда Конституцияларни хусусиятларини аниқлаш, муҳим масаладир. Хусусиятлар умумий яъни умуман Конституцияга тегишли ёки алоҳида яъни айрим мамалкатларнинг Конституцияларига тегишли бўлишли мумкин. Конституциянинг хусусиятлари орқали унинг юридик табиати очилади. Конституцияларни хусусиятлари унинг ҳуқуқ тизимидаги алоҳида ўрни, ижтимоий муносабатларни Конституциявий тартибга солиш механизмида акс этади.
- Бу хусусиятларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- Конституция, махсус субъектлар томонидан алоҳида тартибда қабул қилинади (легитимлик).
- Конституция нормалари таъсис этувчи, раҳбарий аҳамиятга эга бўлади.
- Конституциянинг тартибга солиш доираси кенг ва хилма – хилдир.
- Конституция келажак мақсадни кўзлайди.
- Олий юридик кучга эга, алоҳида тартибда қабул қилинади ва муҳофазаланади.
- Ҳуқуқ тизими пойдевори ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |