Конституция РФ – основной закон страны



Download 373 Kb.
bet1/6
Sana23.04.2022
Hajmi373 Kb.
#577530
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу. Конституциявий назария асослари 2012

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚИ Тошкент - 2012

1-мавзу. Конституциявий назария асослари

  • 1. Конституция ва давлат.
  • 2. Конституциянинг мазмуни ва моҳияти.
  • 3. Конституциянинг принциплари ва хусусиятлари.
  • 4. Конституциянинг амал қилиши ва муҳофазаси.
  • 5. Конституция турлари.

Ҳозирги кунда Конституцияни давлатсиз, давлатни Конституциясиз тасаввур қилиш қийин. Лекин улар ижтимоий тараққиётнинг турли даври маҳсулидир. Давлат Конституция пайдо бўлган даврдан анча илгари вужудга келган ва Конституциясиз фаолият кўрсатган. Конституция атамаси Конституция асосий Қонун бўлгунга қадар ҳам мавжуд бўлган. Бу атама байналминал атама бўлиб, лотин тилидан олинган ва “ўрнатаман”, “тасдиқлайман” деган маънони беради. Конституция атамаси ҳозирда “тузилиш” деган маънода ҳам ишлатилади. Юридик жиҳатдан Рим императорларининг кўрсатмалари ҳам Конституция деб аталган даврлар. Давлатлар пайдо бўлган даврдан бошлаб давлат ва шахс ўртасида муносабатлар мавжуд бўлган ва муносабатлар ўлчовида давлат манфаати доимо устун бўлиб келган (маълум вақтгача). XVII – XVIII асрларда фуқароларнинг ўз эрки учун, ҳуқуқ учун кураши ниҳоятда кучайган. Феодал тузим ўрнида вужудга келган буржуа тузими ҳам шу курашлар натижасидир. Ана шу даврларда эски тузум ўрнига келган буржуа тузуми прогрессив характерда бўлиб, бу даврда энг аввало инсонларни ҳуқуқ, эркинликларини қонунларда мустаҳкамлаш амалга ошириб борилди.

  • Конституция давлатнинг асосий қонуни, чекланмаган давлат ҳокимияти хавфли эканлигини англаган давлат фалсафасининг маълум элементи бўлиб қолди. Ҳокимиятни чекланмаганлиги оғир оқибатларга, тўнтаришларга, инқирозга олиб келишини оддий халқ эмас, ҳукмронлар ҳам тушуниб етди ва давлат ҳокимиятини чеклаш вазифаси Конституцияга юкланди.
  • Шунинг учун “давлат ва конституция” деганда уларни фақат дўстликда, ҳамкорликда деб қараш унча тўғри эмас. “Давлат ва конституция” ўртасида қарама-қаршилик бўлиши ҳам табиийдир.
  • Лекин жамият мавжуд қарама-қаршиликларни ҳеч куч ишлатмай ҳал қилиш йўлини топса, бундай қарама-қаршиликлар хафвли бўлмайди.
  • Демократик давлатлар – конституциявий давлатлардир. Лекин ҳар қандай Конституцияга эга давлатни конституциявий ёки демократик давлат деб бўлмайди. Давлатни ҳам демократик, ҳам конституциявий деб аташ учун, демократик принцип ва қоидалардан иборат конституцияси бўлиши ва конституциянинг барча нормаларини амалга ошириши учун имкониятлар яратилган бўлиши керак.
  • Конституция яна халқ суверенитети, давлат суверенитети, давлат ҳокимияти манбаларини мустаҳкамлайди. Россия Конституциянинг 3-моддасида “Россия Федерациясида ҳокимиятнинг ягона манбаси ва суверенитет эгаси ягона халқ”, Ўзбекистон Конституциясининг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган қоидалар мавжуд. Шундан агар ҳокимият тоталитар бўлса, халқнинг табиий ҳуқуқларини бузса, халқда ундай ҳокимиятни ағдариб ташлаш ҳуқуқи бўлади. Бу халқ суверенитетининг ҳақиқий маъносини кўрсатади.
  • Ҳозирги конституциялар фақат шахс ва давлат муносабати, ҳокимият тизимини мустаҳкамлаб қолмай, жамиятдаги бошқа тузилмалар фаолиятини ҳам тартибга солмоқда, масалан жамоат бирлашмалари, оила ва бошқалар. Бундан ташқари Конституцияларда, инсон ва давлат муносабатида инсон манфаатларининг устунлигини таъминловчи, ҳокимият фаолиятини чекловчи, давлатга аниқ мажбуриятлар юкловчи нормалар кенгроқ ўрин олмоқда.
  • Конституция – инсоният тарихида, тараққиётнинг маълум вақтида, янгиликни эскилик устидан, эркинликни ҳақсизлик устидан, тараққиётни турғунлик устидан ғалабасини қонуний мустаҳкамлаган ҳужжат бўлиб, у инсонни ор-номуси, қадр-қиммати, мол-мулкини ҳимоячисидир, – деган таъриф Конституциянинг ўрнини кўрсата олади ва бунга эътироз бўлмаса керак.
  • Ўзбекистон Президентининг “Табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир” – деган сўзлари фақат Ўзбекистон Конституциясига эмас, умуман Конституцияларга берилган баҳодир (Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. –Т.: Ўзбекистон, 1996. 93-бет.).
  • Конституциялар маълум тараққиёт маҳсули, мамалакатда яшаётган халқнинг онги, дунёқараши маҳсулидир. Унда тараққиёт тажрибаси, миллий қадриятлар, халқнинг маънавий ва аҳлоқий турмуш тарзи акс этади, бу эса ҳар бир мамлакат Конституцияларида умумийлик билан бирга, ўзига хос хусусиятлар бўлишини тақозо этади.

Download 373 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish