билимдонлар беллашувини ташкил қилишга тавсиялар.
Танловнинг мақсади китобхонларни Конституциянинг моҳияти, у асосида тузилган қонун ва фармоишларни, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва бурчларини тўлиқ англашига, Конституция ҳақидаги манбаларга қизиқишларини оширишдан иборат.
Танловни ўтказишдан олдин фаол китобхонлардан 2та гуруҳ тузилади, гурух аъзолари 6-8 кишидан иборат бўлади. Гуруҳга асосан мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари, олий ўқув юрти талабалари, ёш хуқуқшунослар киритилиши мумкин. Танлов ташкилотчилари билимдонларга бериладиган саволларни тузиб чиқадилар. Сўнгра шу саволлардан танлаб ҳар икки гурухга мўлжаллаб қўйилади. Беллашувга тайёрланиш жараёнида иштирокчилар ўша саволларга тегишли адабиётларни ўқиб чиқишлари зарур.
Билимдонлар эътиборини Конституциянинг давлат сиёсатидаги роли ва унинг моҳияти берилган адабиётларга, у ҳақидаги мақола ва рисолаларга илмий нашрларга, давлат сиёсатининг йирик вакиллари асарларига, мустақиллик йилларида Президентимиз томонидан чиқарилган қарор, қонун ва фармойишларга, ҳуқуқшунослик манбалари ва дарсликларга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Жаҳон мамлакатлари Конституцияларининг электрон версияларига қаратиш лозим.
Беллашув ўтказиладиган жойда Конституцияга оид адабиётлар, қонун ва қарорлардан намуналар, газета, журналлардан кўргазма ташкил қилишни тавсия этамиз.
Қуйида беллашуда бериладиган саволлардан намуналар келтирамиз.
1. Дунё тажрибасида дастлабки Конституция қачон ва қаерда қабул қилинган?
(Дастлабки Конституция 1787 йил АҚШда қабул қилинган).
2. Конституциянинг луғавий маъносини айтинг?
(Конституция лотинча (Constitusiya) деган сўздан олинган бўлиб, у “тузиш”, “тузук”, “Тузилиш”, “яратиш”, “ўрнатиш” деган маъноларни билдиради.
3. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қачон қабул қилинган?
(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992-йил 8-декабрда Олий Мажлиснинг XXII сессиясида қабул қилинган).
4. Конституциямиз нечта бўлим, нечта боб ва нечта моддадан иборат?
(Конституция 6 бўлим 26 боб ва 128 моддадан иборат).
5. Мамлакатимизда қонун ишлаб чиқарувчи орган қандай номланади?
(Қонун ишлаб чиқарувчи орган Сенат деб номланади).
6. Сенат вазифасига кўра иккига бўлинади, бу палаталарнинг номини айтинг?
(Қуйи палата, юқори палата).
7. Конституциямизнинг бўлимларини санаб ўтинг?
(1-бўлим: Асосий принциплар, 2-бўлим: Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, 3-бўлим: Жамият ва шахс, 4-бўлим: Маъмурий ҳудудий ва давлат тузилиши, 5-бўлим: Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, 6-бўлим: Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби).
8. Конституцияси йўқ бўлган давлатлар борми? Улардан мисол келтиринг?
(Бу давлатларга Англия ва Исроилни мисол қилиб келтириш мумкин).
9. Исроилда Конституция вазифасини қандай ҳужжат бажаради?
(Исроил Қонунлар тўплами бажаради).
10. Конституциянинг XI-боб 41-моддаси нимага бағишланади?
(41-модда: Хар бир инсон билим олиш ҳуқуқига эга, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади).
11. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қачон ва қаерда қабул қилинган?
(Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1948 –йил БMT томонидан қабул қилинган).
12. Инсон ҳуқуқи нима?
(Инсон туғилишидан то умрининг охиригача ҳуқуқ ва эркинликларининг берилишига инсон ҳуқуқлари тушинилади. Инсон ҳуқуқлари давлат томонидан рухсат этилган, ман этилган ёки унинг ўз ҳоҳиши билан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳуқуқлардир).
13. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қандай вакиллик органи иш юритади?
(Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Олий Мажлиснинг Омбудсман вакили иш олиб боради).
14. Сайлов тизими Конституциянинг қайси бобида берилган?
(Сайлов тизими Конституциянинг XXIII-боб, 117-моддасида берилган.)
15. Ўзбекистонда фуқароларга неча ёшдан сайлаш ҳуқуқи берилади?
(Сайлаш ҳуқуқи 18 ёшга тўлган фуқароларга берилади).
16. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизими қандай?
( умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайлов тизими ўтказилади).
17. Оммавий ахборот воситалари тўғрисида Конституциянинг нечанчи моддасида берилган?
(Конституциянинг 67-моддасида).
18.Фуқароларнинг бурчлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қайси бобида берилган?
(Фуқароларнинг биринчи Конституциясининг XI – бобида берилган).
Фойдаланган адабиётлар рўйхати
1. Жалолов А. Истиқбол уфқлари.Т.: 1998.-253б.
2. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси.-Т.: 1998.
3. Инсон манфаатлари: Қонун хужжатларини тайёрлашни такомиллаштириш
муаммолари мавзуидаги илмий-амалий анжуман хужжатлари.-Т.: 1998.-
95б.
4. Саидов А. Мустақиллик қомуси.Т.: 1993.-30б.
5. Хусанов О. Конституция муқаддас хужжат.-// Жамият ва бошқарув.-
2004.№4.-4-5.б.
Do'stlaringiz bilan baham: |