Процессуал мажбурлов қуйидагилардан иборат: жиноят процессида шахс ҳуқуқларини чеклаш асослари ва чегаралари, ушлаб туриш, эҳтиёт чоралари, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, лавозимдан четлаштириш, мажбурий келтириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш. суриштирув, дастлабки тергов ва судда процессуал мажбуриятлар ҳамда тартибни бузганлик учун жавобгарлик,
Эҳтиёт чораларининг турлари: эҳтиёт чораларига қуйидагилар киради: муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат; шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; уй қамоғи; қамоққа олиш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви. Бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида ана шу чоралардан фақат биттаси қўлланилишига йўл қўйилади.
Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш қуйидагиларни ўз ичига олади: жиноят процессида фуқаровий даъво. бошқа мулкий ундиришлар, мол-мулкни жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарга қайтариш, ҳукмнинг мулкий ундиришлар тўғрисидаги қисми ижросини таъминлаш
Процессуал чиқимлар: 1) жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга, холисларга уларнинг процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга келиб кетиш, турар жойни ижарага олиш харажатларини қоплаш учун, шунингдек суткалик харажат пули тариқасида бериладиган суммадан; 2) доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун тўланадиган суммадан; 3) экспертларга, таржимонларга, мутахассисларга улар суриштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини бажарганлиги учун тўланадиган ҳақдан, ана шу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно; 4) ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан; 5) ашёвий далилларни сақлаш ва жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасидан; 6) экспертиза муассасаларида экспертиза ўтказиш учун сарфланган суммадан; 7) шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш ва қидириш учун қилинган харажатлардан; 71) суриштирув, дастлабки тергов ёки суд мажлисини видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда ўтказиш чоғида қилинган харажатлардан; 8) жиноят ишини юритишда қилинган бошқа харажатлардан иборат бўлади.
Ушбу модданинг 1, 2, 3, 4 ва 71-бандларида кўрсатилган суммалар суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |