аэрокосмофотосъёмка материаллари асосида табиий ресурслар ва
бошқа социал-иқтисодий шарт-шароитларни тадқиқ этиш ва уларни харитага
олишни жадаллаштириш;
илмий тадқиқот ишларининг моддий техник базасини замонавий
илғор технология билан янгилаш ва мазкур соҳа
мутахассисларини муайян
тўловли шартномалар асосида жаҳон андозалари даражасида тайёрлашни
йўлга қўйиш;
картографик ва аэрокосмик тадқиқот услубларига оид
монографияларни,
дарсликларни,
илмий-услубий
кўрсатмалар
ва
қўлланмаларни аниқ режа доирасида тайёрлаш ва уларни етарли миқдорда
чоп эттириш;
ўқув харита ва атласларининг мавзуси ва мазмунини бугунги кун
талаблари даражасига кўтариш ва уларниниг янги намунавий дастурлар ва
дарсликларга мувофиқлигини таъминлаш;
харита
ва
атласларда
кўрсатиладиган
маълумотларнинг
тўлиқлиги ва маънодорлигини ошириш, уларни иккинчи даражали орқача
тафсилотлар билан тўлдириб юборишдан холи қилиш;
харита ва атласларни мазмуни,
масштаби, проекцияси, шартли
белгилари бўйича бир-бирига боғлиқ, бир бутун тизим шаклида чиқариш;
хариталарни эстетик жиҳозлашни такомиллаштириш ва улардан
дарс жараёнида, саёҳатларда, сафарларда фойдаланиш хусусиятларини
эътиборга олиб чоп этиш ва бошқалар;
картографияни долзарб ва бундан
кейинги назарий ва услубий
масалалар ечимини излаш, айниқса географик боғлиқлик ва қонуниятларни
билиш воситаси сифатида харитани янги имкониятларини аниқлаш (очиш)
билан боғлиқ тадқиқотларни чуқурлаштириш; хариталарни таҳлил қилиш
усулларини кенгайтириш ва улардан илмий тадқиқот ишларини олиб
боришда, халқ хўжалигини бошқариш ва режалаштиришда фойдаланиш;
хариталарни тайёрлашни янги, анча такомиллашган усулларини
ишлаб чиқариш. Давлат миқёсида картографик ишлаб чиқаришга
хариталарни унча катта бўлмаган тиражларда нашр қилишни тезлатадиган ва
унча қиммат бўлмаган технологик схемаларни ва техник воситаларни жорий
этиш;
хариталарнинг айрим турларини қисқа
фурсатда яратишни
автоматик усулларини излаш, янги хариталарни яратиш мақсадида
маълумотларни олиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда доимий бўладиган
жараён – хариталарни янгилаб туриш учун бу маълумотлардан фойдаланиш;
табиий, аҳоли ва хўжалик хариталарини тузиш учун ҳар хил
учувчи аппаратларда бажарилган суратлардан фойдаланиш. Инсонни космик
фазони жадал ўзлаштираётганлигини ҳисобга олиб, Ой ва сайёраларнинг
хариталарини ишлаб чиқиш масалаларини ечимини топиш;
жорий мақсадлар учун кенг фойдаланиладиган ва ҳодисаларнинг
ривожланишини акс эттирадиган, хариталарнинг ўзига хос (динамик)
турларини яратиш ва кўпайтириш методларини ишлаб чиқиш;
мамлакатда мавзули ва атласли харитага
олишни бундан кейин
ҳам такомиллаштириш; давлат илмий – маълумотнома хариталарининг ягона
тизимини (сериясини) яратиш режаларини ишлаб чиқиш ва уларни изчил
амалга ошириш; бутун мамлакатнинг, Қорақалпоғистон Республикасининг,
алоҳида вилоятларнинг комплекс атласларини яратиш, иқтисодиётни ва
маданиятни ривожлантиришни режалаштириш учун зарур бўлган
тизим
хариталарини тайёрлаш; ўрта умумтаълим муассасалари ва олий ўқув
юртлари учун ягона дастур асосида ўқув харита ва атласларини ягона
тизимини яратиш на нашр қилиш ва ҳ.к.
Картографик ишларни яхшилаш, картографик асарларни яратишни
тезлатиш ва уларни илмий асосда қатъий режа асосида босқичма-босқич
амалга ошириш учун бу ишларни амалий координация қилиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: