Калит сўзлар:
ўсмирлик, организим, гормон, руҳият, тараққиѐт,
идентификация, тажовузкорлик.
Мавзунинг долзарблиги:
Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган,
юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунѐ миқиѐсида ўз
тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол
топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва
имкониятларини сафарбар этамиз
12
.
12
Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари.Тошкент-2019 йил. 85- бет
Фз. Рес. Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарлари ва маърузаларидан олинган фикрлар.
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 6-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublication.
org
217
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2019-йил
31декабрдаги №1059- сон қарори: Узлуксиз маънавий тарбия концепциясида,
умумтаълим мактабларнинг ўрта ва юқори синф ўқувчиларини маънавий-
ахлоқий тамоиллар асосида тарбиялашда инобатга олиниши лозим бўлган
жиҳатлар келтириб ўтилган ва шу жумладан ўсмирлик даврининг ўзига хос
хусусиятлари унинг шахс сифатида такомиллашиб бориши, ўз муаммоларини
ўзи мустақил ҳал этишга интилиши ва ички ҳис туйғуларига эътиборни ошиши
каби сифатлар айнан ўсмирлик давридаги сифатлар эканлиги каби масалалар
келтириб ўтилган.
Мавзунинг
мақсади:
Ўсмирлар
организмининг
физиологик
ўзгаришларини психологик жихатдан тахлил қилиш.
Ўсмирлик даври энг мураккаб ва шу билан бирга муҳим тараққиѐт
босқичидир. Илк ўсмирлик 11-13 ѐшни, катта ўсмирлик 14-15 ѐшларни ўз ичига
олади. Бу даврнинг энг муҳим ҳислати шундан иборатки, у болаликдан
ўспиринлик, катталикка, ѐшликдан етукликка ўтиш давридир. Шунинг учун
ҳам ўсмирлик даврини ―ўтиш даври‖, ―кризис даври‖, ―таназзуллар даври‖ деб
ҳам аталади. Сабаби- бола руҳиятида шундай инқирозий ҳолатлар кўп
бўладики, у бу инқирозни бир томондан ўзи ҳал қилгиси келади, иккинчи
томондан, уни ҳал қилишга имконияти, кучи ва ақли етишмайди. Ўсмир
руҳиятидаги бу каби қарама-қаршиликлар кўпинча унинг организимидаги
физиологик ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ бўлади. Яъни ички секретця
безларида ишлаб чиқариладиган
“гормонлар”
нинг фаолияти таъсири билан
ҳам белгиланади.Ўз таъсиротлари орқали аъзоларнинг иш фаолиятини бир
меъѐрда бошқарилишини таъминлаб турувчи асосий кимѐвий қурол, яъни одам
ва ҳайвон организимидаги махсус безларда ишлаб чиқариладиган модда
―гормонлар‖ деб аталади. ―Гормон‖ грекча сўздан олинган бўлиб, ―ҳормао‖,
яъни ҳаракатга келтираман, қўзғатаман деган маъноларни англатади
13
.
Ўсмирлик организм тараққиѐтидаги шиддат ва нотекислик билан
характерланиб, бу даврда тананинг интенсив тарзда ривожланиши ва
13
Файзулло Ниғматович Баҳодиров. Одам анатомияси. “Фзбекистон” НМИУ 2006 йил. 172-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |