Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85
доцент Бўранов О.Б., доцент Каржавов З.К., 
 к.э.н. Мусурмонов Р.М., 
201-Менежмент гурухи талабаси Шарипов Ш.Ш 
Бозор иқтисодиёти шароитида илғор технологиялардан фойдаланиш 
кўпгина давлатларнинг ривожланишида энг мураккаб масалаларни ечишнинг 
асосига айланиб бормоқда. Мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда 
шунга эътибор бериш керакки дунёнинг аксарият мамлакатларида маҳсулот 
ишлаб чиқариш ҳажми ортиши, асосан илмий янгиликлардан фойдаланиш, 
тармоқнинг инновацион рақобатбардошлигини ошириб бориши ҳисобига 
бўлмоқда. Жумладан, Германияда ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ўсиши 100 
фоиз инновация ҳисобига юз берса, Тайвандда корхоналар инновацион 
тадбиркорлиги ҳисобига 78 фоиз бандлик ва мамлакат бўйича ЯИМнинг 
ўсиши 45 фоиз таъминланмоқда. 
Эндиликда 
дунёдаги 
давлатларни 
бой 
ёки 
камбағал, 
индустриаллаштирилган ёки аграр мамлакатлар деб баҳо берилишидан, хом 
ашё етиштирувчи ёки товар маҳсулотлари етиштирувчи, технологиялар ишлаб 
чиқарувчи, билимлар яратувчи (шу жумладан юқори технологиялар) деб баҳо 
беришга ўтилмокда. Охирги гуруҳга кирувчилар дунёда етакчи давлатлар 
ҳисобланади. 
Технологияларни жорий қилиш мунтазам равишда такомиллашиб 
бормоқда ва турли мамлакатларда турлича амалга оширилмокда. Жумладан, 
АҚШда федерал давлат миқиёсида олиб борилган илмий тадқиқот ва тажриба 
конструкторлик ишлари натижалари нодавлат корхоналари орқали амалга 
оширилади. Улар илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари 
тизимида асосий бўғин ҳисобланади. Федерал ҳукумат шулар орқали энг 
яхши илмий тадқиқот ташкилотларини, талантли олимларни иш билан 


158 
таъминлайди ва уларнинг олдига илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик 
ишлари бўйича вазифалар қўяди.
Германияда аввал АҚШ тажрибасидан фойдаланилган бўлса, кейинчалик 
эса, 
Англия, 
Франция, 
Японияда 
қўлланилаётган 
илмий 
тадқиқот 
тажрибасини қабул қилмоқда.
Япония ва Жанубий Шарқий Осиёда жойлашган янги индустрлашган 
мамлакатлар ўзларининг модернизациялаш ва инновацион фаолиятини 
ресурсларини истиқболли юқори технологияга асосланган янгиликларни 
охирги бозорга чиқиш олдидан сотиб олишга қаратадилар. Бу уларга 
янгиликнинг 
охирги 
босқичидаги 
ишларни 
якунлаб 
жорий 
қилиш 
имкониятини берди. Масалан, Япония йилига 1500 та лицензияларни сотиб 
олиш ҳисобига шу янгиликларни яратиш учун илмий тадқиқот ишларига 
харажатларни АҚШга нисбатан 100 маротаба кам сарфлаган ва кўп турдаги 
импорт қилинаётган маҳсулотларни шу лицензиялар орқали ишлаб чиқариш 
ҳисобига камайтирган.
Тармоқлар 
инновацион 
бошқариш 
самарадорлигини 
оширишда,
технологик ва техник жиҳатдан модернизациясига қаратилган давлатлар 
мақсадли дастурларларининг истиқболига қаратилган фундаментал ва илмий 
тадқиқотларга асосланган инновацион дастурлар роли ошиб боради. Ишлаб 
чиқариш корхоналари илмий маҳсулотни жорий қилиш бўйича ўзи мустақил 
равишда қарор қабул қилиши керак. Масаланинг иккинчи томони шундан 
иборатки илмий маҳсулот жорий қилишга тайёр бўлганда ҳам, тармоқни 
модернизациялашда инновацион жараённи молиялаштирадиган ташкилотлар 
фаолият юритиши лозим. 
Илмий тадқиқот муассасалари ўзларининг илмий ечимларини таклиф 
қилишга тайёр, аммо инновацияни жорий қилишни молиялаштириш 
муаммолари бугуннинг долзарб масаласидир. Бунда илмий маҳсулотларни 
тижорат йўлига қўйиш механизмини ишлаб чиқиш талаб этилади. 
Инновацион жараёнларни ўзига хос хусусиятларидан бири, бу унинг кўп 
тармоқлилиги ҳисобланади. Инновацион жараённи молиялаштиришнинг 


159 
асосий манбалари бу республика бюджети ва ҳудудлар бюджети ҳисобланади. 
Шунга эътибор бериш керакки, республикада сўнгги йилларда бюджет 
маблағларини улуши камайиб бориши, хўжалик субъектлари маблағларидан 
молиялаштириш эса кўпайиб бориши кузатилмоқда.
Маълумки, илмий ходимлар ва инновацион жараёнда иштирок этувчи 
ижрочиларнинг моддий манфаатдорлиги механизмини такомиллаштиришни, 
инновацион ғояларни жорий этиш натижалари билан бирлаштириш орқали 
нафақат мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш балки юқори технология 
имкониятларини ишга солиш муҳим аҳамият касб этади.
. Инновацион жараён бўйича ҳаракат икки томонлама ривожланиб 
бориши лозим. Бир томондан давлат кўпроқ бюджет маблағларини илмий 
йўналишларга, инновацион фаолият учун кредит берувчи ташкилотларни 
рағбатлантиришга йўналтириши, шунингдек инновацион фаолиятни меъёрий 
ҳужжатлар билан мувофиқлаштириб туриши, иккинчи томондан, корхоналар 
шу жумладан, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар инновацион лойиҳаларни амалга 
оширишни жадаллаштириши лозим. Бунинг учун банк кредитлари ҳисобидан 
инновацион лойиҳаларни кредитлаш механизми янада такомиллаштирилиши 
лозим. Бунда банкларнинг кредитларни инновацион лойиҳадан фойда 
олинишига ва кредит ресурсларини қайтишига ишонч ҳосил қилган 
механизмларнинг мавжудлиги катта аҳамият касб этади.
Корхоналар фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки уларда юқори 
технологияларни жорий қилиш иштиёқи бор, аммо, бунга ўз маблағларини 
ишлатиш, банклар кредитларидан фойдаланиш бўйича билимлари ва 
тажрибалари етишмаётганлиги сабабли инновацион жараённи жорий қилиш 
имконияти пасаймоқда. Шунинг учун улар ҳар доим малакали маслаҳатга 
муҳтож. Маслаҳат хизмати тизими, илмий тадқиқот, таълим-тарбия ва 
тажриба корхоналари билан келишган ҳолда бир яхлит тизим шакллантирилса 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунинг учун, аввало маслаҳат хизматини 
ташкил этиш механизмини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий баъзасини мустаҳкамлаш 


160 
лозим, Бунда эса, соҳалар бўйича маслаҳат фаолияти ҳақида қонун қабул 
қилиниши керак бўлади.
Мамлакатда ишлаб чиқариш корхоналарининг барқарор ривожланиши ва 
маҳсулот 
рақобатбардошлиги 
асосини 
соҳани 
модернизациялаш 
ва 
инновацион йўналишга ўтказиш ҳисобланади. Буни чизма равишда 
қуйидагича ифодалаш мумкин. (1-расм)
1-расм. 
Иқтисодиётни 
модернизациялаш 
ва 
инновацион 
ривожланиш тизими 
Бугунги кунда республикада модернизациялаш ва инновацион фаолликни 
ривожланишига ҳалақит бераётган омиллар қуйидагилардан иборат:

лойиҳалар танловида қатнашишидаги иштирокнинг камлиги, маблағ 
етишмаслиги, кредитлардан фойдаланишдаги қийинчиликлар; 

тадбиркорларни 
инновацион 
дастурлар 
ва 
лойиҳаларни 
молиялаштириш 
бўйича 
танловлар 
ҳақида 
етарлича 
ахборотга 
эга 
эмасликлари; 

инновацион 
маркетингни 
ва 
инновацион 
фаолият 
билан 
шуғулланаётган менежерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яхши 
ривожланмаганлиги; 
Илм-фаннинг ривожланиши

Давлат томонидан модеринизациялаш ва 
нновацион ривожланиишни қўллаб-қувватлаш. 
Нодавлат тошкилотларини модернизациялаш 
ва инновацион жараёнда иштироки. 
Инновацион маҳсулот бозорини шакллантириш 
инновацион ривожланишни жорий қилиш. 


161 

инновацион лойиҳаларни хавф-хатарлик даражасига баҳо берувчи ва 
суғурталовчи инновацион венчур ва суғурта компаниялар тизимини 
етишмаслиги кабилар. 

хорижий иннвоцион ҳамкорлар билан алоқаларнинг камлиги ва ҳ.к.. 
Хулоса қилиб айтганда, инновация жараёни мамлакатдаги рақобат 
механизми асосида фаолият юритаётган мулкчиликни турли шаклларини, 
хусусий ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатишни узлуксиз равишда танлов 
асосида ривожлантиришни талаб қилади.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Investment Appraisal: Methods and Models - Uwe Gцtze, эDeryl Northcott, 
эPeter Schuster - 2015 
2. Хотамов И.С., Саъдуллоев Ҳ.И. Инвестицияларни баҳолаш. Дарслик. – 
Т.: Иқтисодиёт, 2012.- 202б. 
3. Дамодаран А. Инвестиционная оценка: Инструменты и методы оценки 
любых активов:Пер.с англ.- 4-е изд.-М.:Альпина Бизнес Букс,2007.1340 с.
4. Боди, Зви, Кейн, Алекс, Маркус, Алан. ,Инновационные процессы, 4-е 
издание.: Пер. с англ. "Вильямс", 2008. — 984 с .
5. Зубченко Л.А. Инностраные инвестиции: Учебное пособие.М.:ООО 
«Книгодел», 2008.-160 с. 
6. Инвестиции: учеб. /А.Ю. Андрианов, СВ. Валдайцев, П.В. Воробьев и 
др. -2-е изд., перераб. и доп. - М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2008. - 584 с. 


162 
МАҲСУЛОТЛАР РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ 
АЙРИМ МУАММОЛАРИ. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish