Кўқон университети ректори Ш.И.Мустафакуловга
Иқтисодиёт ва таълим факультети
декани Ж.А.Турғуновдан
БИЛДИРИШНОМА
Ушбу билдиришнома орқали сизга шуни маълум қиламанки, Қўқон университети сиртқи таълим шакли талабалари учун 2022-йил 7-11 феврал кунларида ташкил этилган махсус семинар тренинг дастурига кўра 2022-йил 9-феврал Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилиши белгиланган. Дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ушбу тадбирда керак бўлган қуйида рўйхати келтирилган буюмларнинг вақтинча фойдаланиш учун ижарага олиб келинишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
А.Навоий кийими: жами 2 жуфт(1та 20 ёшли образ учун, 1 та 50 ёшли образ учун).
Атлас ёки адрас нимча дўпписи билан: жами 15 та.
Иқтисодиёт ва таълим
факультети декани Ж.Турғунов
Do'stlaringiz bilan baham: |