Шахтада ҳавонинг йўналиши ва тақсимланиши
Шахтага тоза ҳаво юборувчи ва ишлатилган ҳавони чиқариб юборувчи стволлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича шахтани шамоллатиш ягона ва сексияли бўлиши мумкин. Шахтани ягона шамоллатиш схемасида ҳаво юборувчи ствол барча шамоллатиш стволлари билан боғланган бўлади. Шахта майдонини (сексиясини) шамоллатиш схемаси ҳаво ҳаракатланишининг йўналишлари бўйича марказий, флангли ва аралаш бўлиши мумкин.(4.1. 4.2. ва 4.3.- расмлар)
4.1.- расм. Марказий шамоллатиш схемаси
4.2.- расм. Флангли шамоллатиш схемаси
Марказий шамоллатиш схемасида стволлар шахта майдони (блок) марказига жойлаштирилади (4.1.- расм). Бунда тоза ҳаво шахтага клетли стволдан кириб тайёрловчи ва қазиш ковжойларини ювиб ўтиб, шамоллатиш стволидан чиқиб кетади. Марказий шамоллатиш схемасини шахта майдони нисбатан кичик (чизиқли бўйича ўлчами 6 км гача) ва метан бўйича категорияси ИИ гача бўлган шахталарни шамоллатишда қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Флангли шамоллатиш схемасида битта ствол шахта майдони марказига, иккита ствол ёки шурфлар эса шахта майдони чегараларига жойлштирилган бўлади (4.2.- расм). Бунда ҳаво фақат бир йўналишда марказий стволдан фланглар томон ҳаракатланади.
Флангли шамоллатиш схемаси марказий шамоллатиш схемасига нисбатан анча такомиллашган бўлиб, бунда ҳавонинг шахтадан ташқарига сиқиб чиқиб кетиши кам, депрессия турғунлиги ва вентиляторларнинг фойдали иш коеффисиенти (Ф.И.К) юқори бўлади.
Флангли шамоллатиш схемасида бир неча бош шамоллатиш вентиляторларнинг бўлиши туфайли уларни назорат қилиш ва струяни реверсирлаш ишларининг қийинлашиши ушбу схеманинг камчилиги ҳисобланади.
Флангли шамоллатиш схемасини ўз- ўзидан ёпишга мойил, қатламларни қазиб оладиган метан бўйича ИИИ ва ундан ҳам юқори категорияси шахталарни шамоллатиш учун тавсия этилади.
Аралаш шамоллатиш схемасида марказий стволга яқин жойлашган шахта майдони участкалари марказий, майдон чегараларидаги участкалар эса флангли шамоллатиш схемалари бўйича шамоллатилади (4.3.- расм)
Шамоллатиш усуллари. Шахталарни шамоллатишда сўрувчи, ҳайдовчи (пуфловчи) ва, ҳам сўрувчи, ҳам ҳайдовчи шамоллатиш усулларидан фойдаланилади.
Сўрувчи шамоллатиш усулида вентилятор ствол билан шамоллатиш канали орқали бирлаштирилади ва ҳаво вентилятор диффузори орқали атмосферага чиқиб кетади.
4.3.- расм. Аралаш шамоллатиш схемаси
Шамоллатишнинг ҳайдовчи усули қўлланганда, вентилятор тўхтаб қолган шароитда шахтада ҳаво босими кўпаяди ва ҳавога метан ажралиб чиқиши кучаяди.Шунинг учун шамоллатишнинг ҳавони ҳайдовчи усул шахтани юқори горизонтлари, шунингдек карбонат ангидри ажралиб чиқадиган шахталарни шамоллатишда қазишдан бўшаган майдон орқали атмосферани сўрилиши содир бўлади. Натижада ҳавонинг сирқиб чиқиши камаяди ва ўз-ўзидан ёпишга мойил қатламларни қазиб олишда ёнғин хавфсизлиги юқори бўлади.
Шамоллатишнинг ҳайдовчи- сўрувчи усули ўз-ўзидан ёпишга мойил, қалин кўмир қатламларини қазиб оладиган ва лаҳимлар тармоғининг аеродинамик қаршилиги катта бўлган шахталарнинг юқори горизонтларини шамоллатишда қўлланиши мумкин. Бунда бош ҳаво ҳайдовчи ва ёрдамчи ҳавони сўрувчи вентиляторлар ёрдамида шамоллатишнинг флангли схемаси қўлланади.
Ҳаво ҳайдовчи- сўрувчи шамоллатиш усули қўлланганда лаҳимнинг бир қисмида керагидан ортиқ босим ҳосил бўлади, бошқа қисмида эса ҳаво сийраклашади. Шунга кўра шахтада депрессия О гат энг бўлган жой бўлиши аниқ ва бу қазишдан бўшаган макон ҳамда тирқишлар орқали ҳавонинг сирқиб чиқишини камайтиради.
Ҳаво струясини реверсифлашнинг қийинлиги, шамоллатиш участкаларида икки ва ундан кўп шамоллатиш ускуналарининг мавжудлиги ҳайдаш- сўриш усулида шахталарни шамоллатишнинг камчиликларини ташкил қилади. Шунинг учун чуқурлиги 300м дан ортиқ бўлган шахталарни шамоллатишда сексион схемада ҳавони сўрувчи шамоллатиш усулига ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |