Kompyuter tarmoqlari telekommunikatsiya texnologiyalari, 5 semestr


IPv6 жорий қилиш ва ундан фойдаланиш



Download 9,67 Mb.
bet56/134
Sana12.11.2022
Hajmi9,67 Mb.
#864730
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   134
Bog'liq
Kompyuter tarmoqlari telekommunikatsiya texnologiyalari, 5 semes

IPv6 жорий қилиш ва ундан фойдаланиш

IPv4 билан IPv6 солиштирганда биринчи навбатда қуйдаги ўзгаришларга эътибор бериш керак бўлади:



  • Пакет сарловҳаси ўзгартирилган соддалаштирилган ва кенгайтирилган.

  • Пакет сарловҳаси 128-битли манзил майдонига манзиллар классификацияси киритилган, уларни ажратиш ва қайта ишлаш соддалаштирилган;

  • Тармоқдаги магистрал маршрутизацияда маршрутизация манзиллари сони камайтириш имкониятини берадиган иерархия киритилган.

  • Протоколни жорий қилиш орқали IPv4 да қўшимча протоколлар ёрдамида (ICMP, DHCP, ARP) жорий қилинган имкониятларнинг бир қисмига эга бўлинади;

Ҳар бир пунктга алоҳида тўхталиб ўтамиз.
1. Пакет сарловҳаси соддалаштирилган ва мослашувчан. IPv6 пакет бўлиши керак бўлган сарловҳадан, мажбурий бўлмаган сарловҳа қисмидан иборат, фойдали юклама сарловҳа ва нисбатан юқорироқ поғона протокол маълумотлари бўлади(2.2-расм).
1 5.2-расм. IPv6 пакет сарловҳаси тузилиши.



  • Version - IPv6 да бит 6 га тенг.

  • Traffic Class — 8 битли майдон трафик синфини ва муҳимлилигини аниқлайди. Пакет муҳимлилигини аниқлаш учун маршрутизатор ва интерфейсларга жўнатиб кўришдан фойдаланиши мумкин.

  • Flow Label – оқимнинг 20 битли белгиси. Маршрутизаторда маълумотлар оқими идентификатори ёрдамида хизмат кўрсатиш синфини қўллаб қувватлашга мўлжалланган.

  • Payload Length – 16 битли майдон. Байт ўз ичига IPv6 сарловҳасидаги (тармоқ поғонаси қўшимча сарловҳаси, юқори поғона протоколлари маълумотлари ва сарловҳалари) айрим маълумотларни олади.

  • Next Header – кейинги сарловҳа тури 8 бит (транспорт поғонаси ёки IP- поғона қўшимча сарловҳаси).

  • Hop Limit – белгисиз 8 битли майдон. Пакет қабул қилиб олувчига бориш йўлида оралиқ тизимларнинг максимал сони. Ҳар бир маршрутизатор 1 га камайтиради. Агар Hop Limit 0 тенг бўлса йўқ қилинади.

  • Source Address – 128 бошланғич маълумотлар.

  • Destination Address – 128 битли пакет манзили. Бу манзил агар пакетда Routing кўрсатилса оралиқ бўлиши мумкин.

Барча мажбурий бўлмаган майдон қўшимча сарловҳага ўтказилади. Барча сарловҳалар фақат қабул қилиб олувчи томонидан уларнинг тартиби бўйича қайта ишланади, пакетнинг маълум бир сарловҳа қисми кўриб чиқилиши ва фақат у қайта ишланиши мумкин эмас. Hop-by-Hop деб аталадиган сарловҳа бундан истисно. Бу сарловҳа жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи тармоқнинг барча тугунларида қайта ишланиши керак. Бу сарловҳа IPv6 сарловҳасига дарҳол ўтказилиши керак, яъни Next Header майдони нолга тенглашиши керак. Ҳар бир сарловҳа хажми саккис маротабага кенгайтирилиши керак. IPv6 протоколини тўлиқ жорий қилиш учун қуйдаги олтита сарловҳа қайта ишланиши керак:

  • Hop-by-Hop Options — бу сарловҳада маршрутизаторлар учун пакет қайси маршрутизаторлар орқали ўтиши тўғрисидаги ахборот бўлади.

  • Routing (Type 0) — бу сарловҳада маршрутизаторлар тўғрисида ахборот бўлади (тармоқдаги барча оралиқ маршрутизаторлар тўғрисида), яъни пакет ўтиши керак бўлган.

  • Fragment – пакетларни фрагментациясини қўллаб қувватлашини таъминловчи сарловҳа.

  • Destination Options – охирги тизимда пакетларни қайта ишланиш усуллари тўғрисида ахборотни ўз ичига оладиган сарловҳа;

  • Autentification Header (AH) – сарловҳа барча пакетларнинг аутентификациясига жавоб беради.

  • Encapsulating Security Payload (ECP) – сарловҳа шифрланган контентни узатишда фойдаланилади;

IPv6 протоколида пакетлар маршрутизаторда фрагментланиши ва тўпланиши мумкин эмас. Жўнатувчи аввалдан қабул қилиб олувчигача бўлган барча нуқталар қўллаб қувватлайдиган пакетнинг максимал ҳажмини (Maximum Transmission Unit, MTU) аниқлаб олиши керак. MTU 576 байтдан кичикроқ бўлиши мумкин эмас, балки шунинг учун сўнг версия IPv6 спецификациясида бу қиймат 1500 байтгача оширилган. Фрагментация тўғрисида маршрутизаторларни озод этилганлиги уларнинг ишлаш самародорлигини ошириш имконини берди, маълум бир даражада ишлашни ва охирги тизимлар фукнционаллигини муракаблаштирди.
IPv4 протоколи билан таққослаганда пакет сарловҳаси анча соддалаштирилган. Барча мажбурий бўлмаган сарловҳалар қўшимча чарловҳага ўтказилган, ҳар бир маршрутизаторда ҳисобланадиган назорат суммаси сарловҳаси йўқ қилинган. IPv6 протоклининг пакетдаги асосий ўрни жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи манзили билан шуғуланиш бўлади. Маълумотларни жўнатиш ойнасининг минимал хажми IPv4 протоколи билан тақослаганда “хизмат маълумотлари”/”пакет узунлиги” муносабати жиддий ўзгаришга юз тутмаган (IPv4 да MTU 800 ва IPv6 да MTU 1500 да 14 % ва 12% муносабатда). Ўзгариш пакетларни узатиш қоидаларига таълуқли - IPv6 да қуйдагилар тақиқланган: орқали маршрутизаторларда фрагментлаш, пакетлар Hop-by-Hop Options маршрути қўшимча сарловҳасини кўрсатиш асосида ўтиши, ESP сарловҳаси ёрдами билан пакетларни инкапсуляциялаш ва туннеллаш қўшимча имкониятларини киритиш.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish