Схемадаги қисқартмаларнинг кенгайтмаси СУ - бошқарув тизими (БТ)
ССКИ – контроль ахборотни тўплаш тизими (КАТТ)
СДУ – ресурсларни динамик бошқариш тизими (РДБТ)
СТО - Техник хизмат тизими (ТХТ)
САУ – административ бошқарув тизими
ТСУР – Бошқарув қарорларини амалга оширадиган техник воситалар (БҚАОТВ)
УК(УС) – коммутация тугунлари(алоқа тугунлари) (КТ (АТ)
ЦУС – Тармоқ бошқариш маркази (ТБМ)
ЦТО – Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ)
Бошқариш тизимлари қуришнинг асосий принциплари (БТ) 1.Умумий бошқарув тизими мавжудлиги ва маълумотлар яхлитлиги таъминланиши;
2. Тармоқ бошқаруви бир нечта функцияларга бўлиниши мумкин, шуниг учун КАТТ ёрдамида автоном қуйи БТ тизимлари яратилади;
3. БТ нинг иерархик тузилмасининг ҳар бир босқичи ўзига мос ТБТ га эга;
4. Бирлаштирилган интерфейс;
5. Ягона архитектуранинг бир қисми сифатида тармоқ элементлари томонидан индивидуал бошқарув тизимларини ривожлантириш имконияти;
6. Очиқ архитектура;
7. Ахборот хавфсизлиги ва тармоқ қурилмаларига рухсат берилган кириш;
8. Қарорларни қўллаб-қувватлаш воситалари асосида таҳлил қилиш имконияти;
9. Фавқулодда вазиятларда - тармоққа келган сўровларни имтиёзларига мувофиқ хизмат кўрсатишни бошқариш;
10. Бошқариш тизими босқичларини лойиҳалашда иқтисодий самарадорликга эътибор қаратиш.
Тармоқ воситалари номларининг Домен тизими (Система доменных имен Domain .Name System, DNS)
Домен номлари тизими (ДНС) бу Интернетдаги компютерлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган тақсимланган маълумотлар базаси.
Маълумотлар ҳар бир компьютер параметрларини характерилайди, кўпинча маълумотларга компьютер номи, IP манзили ва почтани йўналтириш бўйича маълумотлар киради.
Домен номлари тизими бир нечта вазифаларни бажаради, аммо унинг асосий вазифаси компьютер номларини IP манзилларига ўзгартириш ва аксинча IP манзилларни компьютер номларига таржима қилишдир.
Фойдаланувчилар ва фойдаланувчи даражасидаги дас-урлар машиналарга одатда номлари билан мурожаат қиладилар , аммо паст даражадаги тармоқ дастурлари фақат рақамлардаги манзилларни тушунадилар.
Домен номлари тизими глобал миқёсда номлаш муаммосини ҳал қилади. Назарий жиҳатдан, у мутлақо барча компьютерларни қамраб олиши керак.
Амалда, атайлаб (масалан, хавфсизлик девори орқасида яширилган машиналар) ва тасодифий (масалан, маҳаллий тармоқ хост компьютери файлига қўшилган компютерлар, аммо улар ҳеч қачон ДНС-га кирмаганлар) бўшлиқлар мавжуд бўлади .
ДНС хизмати ўз ишида мижоз-сервер протоколидан фойдаланади. У ДНС серверлари ва ДНС мижозларини аниқлайди.
ДНС серверлари тақсимланган маълумотлар базасини қўллаб-қувватлайди ва ДНС мижозлари домен номини IP манзилига ўтказишни ҳал қилиш учун серверларга мурожаат қилишади.
ДНС номлари майдони домен дарахти кўринишида бўлади, дарахтнинг илдизига яқинлашган сари имкониятлари кўпайиб боради.
Дарахтнинг илдизи "." номга эга; пастда энг юқори (ёки "илдиз") доменлар сатҳи жойлашган. Юқори даражадаги доменлар нисбатан доимий бўлади.
Юқори даражадаги домен номларининг икки хили мавжуд. АҚШда юқори даражадаги доменлар ташкилий ва сиёсий тузилмани акс эттиради ва уч ҳарфли номларга эга.
АҚШдан ташқаридаги доменлар учун ISO стандартлаштириш ташкилотининг икки ҳарфли мамлакат кодларидан фойдаланилади.
Ушбу иккала тамойил бир хил глобал номлар зонасида мужассам.
АҚШнинг ҳозирги кундаги домен номларининг номлари кейинги слайдлардаги жадвалда келтирилган