E-PON технологияси
E-PON архитектурасини асосий хусусиятини PON дарахтининг ичида Ethernet кадрлари тарқалиши ташкил этади. Шундай қилиб, АPON архитектураси каби E-PON тармоғи орқали Ethernet кадрлари ўтганда уларни фрагментацияси бўлмайди. Фрагментациянинг йўқлиги кутилаётган E-PON стандартини Ethernet IEEE 802.3. стандарти билан максимал даражада мослаштиради.
E-PON тармоғи архитектураси АPON тармоғи архитектураси билан мос тушади. E-PON тармоғи марказий тугун OLT (optical line terminal), абонент тугуни ONT (optical network terminal) ва пассив оптик тармоқлагичдан ташкил топган.
G-PON технологияси
PON 622 Мбит/с дан 2,5 Гбит/с гача узатиш тезлигида кадрларни масштаблашган структурасини намойиш этади ва тизимга PON дарахтининг тўғри ва тескари оқимида ҳам бир хил, ҳам турли хил узатиш тезлигига рухсат беради. G-PON ҳар қандай турдаги хизматларни, шу жумладан TDM ни синхрон транспорт протоколини инкапсуляциясини таъминлаб, ITU-T G.704.1 GFP (generic framing protocol, кадрларни умумий протоколи) стандартига таянади.
G-PON тўғри оқими(уланиш тугунидан абонентга)ни 1,244 Гбит/с ва 2,488 Гбит/с, тескари оқимини эса 155 Мбит/с, 622 Мбит/с ва 1,244 Гбит/с ўтказиш қобилияти ташкил этади.
Характеристикалар
|
A-PON (B-PON)
|
E-PON
|
G-PON
|
Стандартлаштириш интитутлари/бирлашмалари
|
ХЭИ-T SG15/FSAN
|
IEEE/EFMА
|
ХЭИ-T
SG1/FSAN
|
Стандарт қабул қилинган сана
|
1998 октябрь
|
2004 июль
|
2003 октябрь
|
Стандарт
|
ITU-T G.981.x
|
IEEE 802.3ah
|
ITU-T G.984.x
|
Узатиш тезлиги, тўғри/тескари оқим, Мбит/с
|
155/155 622/155 622/622
|
1000/1000
|
1244/155,622,1244 2488/622,1244,2488
|
Асосий протокол
|
ATM
|
Ethernet
|
SDH
|
Линия коди
|
NRZ
|
8B/10B
|
NRZ
|
Тармоқни максимал радиуси,км
|
20
|
20 (>301)
|
20
|
Битта толадаги абонент тугунларининг максимал сони
|
32
|
16
|
64 (1282)
|
Иловалар
|
ихтиёрий
|
IP, маълумотлар
|
ихтиёрий
|
Хатолар коррекцияси FEC
|
Назарга олиб қўйилган
|
йўқ
|
зарур
|
Тўғри/тескари оқимнинг тўлқин узунлиги, нм
|
1550/1310 (1480/1310)
|
1550/1310 (1310/13103)
|
1550/1310 (1480/1310)
|
Полосани динамик тақсимланиши
|
бор
|
қўллаб қувватламоқ4
|
бор
|
IP-фрагментация
|
бор
|
йўқ
|
бор
|
Маълумотлар ҳимояси
|
Очиқ калит билан шифрлаш
|
йўқ
|
Очиқ калит билан шифрлаш
|
Заҳиралаш
|
бор
|
йўқ
|
бор
|
Овоз иловаларини ва QoS ни қўллаб қувватлаш баҳоси
|
юқори
|
паст
|
юқори
|
Симсиз тармоқларнинг ривожланиши
3G уяли тармоқ тузилиши4G/LTE уяли тармоқ тузилиши
4G/LTE уяли тармоқ тузилиши
LTE таянч станциясининг диапазони радиация кучига боғлиқ ва назарий жиҳатдан чексиздир, маълумотларни максимал узатиш тезлиги радио частотаси ва таянч стантсиягача бўлган масофага боғлиқ. 1 Мбит / с учун назарий тезлик чегараси 3,2 км (2600 МГц) дан 19,7 км (450 МГц) гача.
LTE таянч станциясининг диапазони радиация кучига боғлиқ ва назарий жиҳатдан чексиздир, маълумотларни максимал узатиш тезлиги радио частотаси ва таянч стантсиягача бўлган масофага боғлиқ. 1 Мбит / с учун назарий тезлик чегараси 3,2 км (2600 МГц) дан 19,7 км (450 МГц) гача.
Кабел телевидениесининг ишлаш принципини сигнал тарқатадиган электромагнит тўлқинлар муҳи-тини кабел билан алмаштириб, ер усти рақамли телевизор билан таққослаш мумкин.
Антеннага узатиладиган частота диапазони чекланган, кабел барча чегараларни олиб ташлайди ва кабел операторларига таркибни тўлдиришда эркинлик беради.
Шу билан бирга, телевизион фаолиятнинг ушбу турида сигналларни узатишнинг ўзига хос хусусияти туфайли телевизион тармоқни, масалан, узоқ тармоқларни ташкил этишга чекловлар қўйилади.
Савол ва топшириқлар
1. Абонент кириш тармоғининг турлари
2. xDSL технологиясининг имкониятлари ва турларини тушунтиринг
3. ADSL технологияси негизида абонент кириш тармоғи схемасини яратинг
4. PON технологияси негизидаги абонент кириш тармоқларининг схе-маси ва афзалликларини ёритинг
5. 3G/4G технологияларининг технологиялари негизида маълумот уза-тилишини тавсифланг
6. Кабелли Интернет асрсида уйдаги компьютерга Интернет улаш схемасини келтиринг
Do'stlaringiz bilan baham: |