Маъруза №9
ЛОКАЛЬ ТАРМОҚЛАР (LAN) ВА УЛАРНИ ҚУРИЛИШ УСУЛЛАРИ
Режа:
Локал тармоқлар – умумий тушунчалар.
IEEE 802.3 – LAN Ethernet.
IEEE 802.4 – LAN ARCnet.
IEEE 802.5 – LAN Token Ring.
Локал тармоқлар – умумий тушунчалар
Локал компьютер тармоғи – LocalAreaNetwork (LAN) – бу бир бино ёки бошқа бир чегараланган территорияда жойлашган коммуникацион тизим бўлиб, уларга уланган компьютерлардан қисқа вақтда фойдаланишни тақдим этувчи бир ёки бир неча юқори тезликли рақамли алоқа каналларини қўллаб қувватлайди. LAN қуйидаги характеристикаларга эга: умумий масофаси 1-2км; маълумотларни узатиш тезлиги 1 Мбит/с дан бир неча Гбит/с гача; янги компьютерларни улашнинг соддалиги ва эскиларини тармоқ ишини бузмасдан ўчириш; барча ишчи станцияларни коллектив уланиш укуналари (сервер, принтер) га уланишининг тенглиги; LAN IEEE стандартизациялаш комитети томонидан LAN стандартининг лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, 802 стандарти деб ном олган. 802 стандартининг LAN модели асосий тавсиялардан таркиб топган, уларга конкрет LAN ларни қуришда асосланиш тавсия этилади. OSI модели ва IEEE 802 – LAN моделларининг асосий фарқланиши 9.1-расмда келтирилган.
9.1-расм. OSI модели ва IEEE 802 – LAN моделининг асосий фарқлари.
Локал тармоққаҳар бир компьютер, махсус платага эга бўлиши керак (тармоқ адаптери). Компьютерлар ўзаро (тармоқ адаптери) кабел ёки радиоканал ёрдамида уланади, улар LAN маълумотлар узатишнинг физик муҳити дейилади. Физик муҳит – тармоқнинг энг қуйи сатҳи. LAN да маълумотлар узатишнинг физик муҳити сифатида коаксиал кабел, мис жуфтлик, ТОАЛ, инфрқизил ва радиоканаллар ишлатилиши мумкин. Узатиш муҳитининг 63 характеристикалари тармоқ узунлигига таъсир этади (компьютерлар бир биридан қандай масофада жойлашиши мумкин) ва локал тармоқда маълумотлар узатиш тезлиги (9.1-жадвал).
9.1-жадвал. Локал тармоқда тармоқ узунлиги ва маълумотларни узатиш тезлигининг узатиш муҳитига боғлиқлиги
Тармоқ адаптери – махсус плата бўлиб, у она (материн) плата слотларидан бирига тизимли блок ичига ўрнатилади. Асосий вазифаси - OSI модели IEEE 802 – LAN модели 7.1-расм. OSI модели ва IEEE 802 – LAN моделининг асосий фарқлари. 7.1-жадвал. Локал тармоқда тармоқ узунлиги ва маълумотларни узатиш тезлигининг узатиш муҳитига боғлиқлиги Компьютерли алоқа канали Масофа Тезлик Экранлаштирилмаган мис жуфтлик 90 м гача 10 – 155 Мбит/с Экранлаштирилган мис жуфтлик 300 м гача 16 Мбит/с Коаксиал кабел 2 км гача 2 – 44 Мбит/с Оптик толали кабел 10 км гача 10 Гбит/с гача Тармоқда ахборотларни узатиш ва қабул қилиш. Компьютерларни физик муҳитга улайдиган ускуна тури, алоқа линияси АЛ, LAN топологияси ва сигналларни узатиш принципи билан аниқланади. Топология – бу тармоқда компьютерларни улаш усули. Энг кенг тарқалган усуллари – шина, юлдуз, халқа (9.2-расм).
9.2-расм. Энг кенг тарқалган LAN топологиялари.
Муҳитга уланишни бошқариш маълумоларни узатиш усулига боғлиқ ва турли турларга бўлинади: кўп марталаб уланиш (рақобат режимида алоқа каналига уланиш) маркер узатишли уланиш (маълумотларни узатишга ҳуқуқ берувчи пакет) сўровли тармоқ (сеть с опросом) сегментлаштирилган узатишли тармоқ узатиш вақтини заҳиралашли тармоқ Кўп марталаб уланиш ва маркер узатишли шина, юлдуз, халқа топологияли LAN энг кенг тарқалган. Канал сатҳи 2 сатҳчага бўлинган (99.3-расм): логик канал орқали бошқариш LLC (LogicalLinkControl) – тармоқ топологиясига ва 802.2 стандарти – уланиш усулига боғлиқ эмас, МАС муҳитига уланишни бошқариш
9.3-расм. LAN канал сатҳининг тузилиши.
МАС сатҳчаси тармоқ топологиясини ва маълумотларни узатиш каналига уланиш усулини аниқлайди. Бу сатҳчада LAN нинг 3 асосий стандарти аниқланган: IEEE 802.3 – ташувчи назорати, коллизия (тўқнашишлар) ни қадй этиша кўплаб уланшиларга эга LAN шина ва юлдуз топологиялари IEEE 802.4 – ARCnet маркер уланишли - LAN шина ёки ва юлдуз топологиялари IEEE 802.5 – TokenRing маркер уланишли LAN халқа топологияси. IEEE 802 моделининг юқори сатҳлари – тармоқ, транспорт, сеансли, намойиш этилган ва амалий – тармоқ топологиясига ва маълумотларни узатиш каналига боғлиқ эмас, уларнинг дастурий таъминоти ДТ универсал ва турли типли LAN да қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |