Тармоқларда маршрутлаш-Маршрутни аниқлаш маълумотларни манзилга етказиш учун улар орқали маълумотлар узатиладиган транзит тугунлар ва уларнинг интерфейслари кетма-кетлигини танланишини билдиради. Агар ўзаро таъсирлашувчи тармоқ интерфейслари жуфтлиги орасида кўплаб йўллар мавжуд бўлса, у ҳолда қандайдир мезон бўйича битта оптимал йўл танланади.
Глобал маршрутлаштириш-Глобал маршрутлаштириш алгоритми тармоқ ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ёрдамида жўнатувчидан олувчигача энг кам нархли йўлни топади. Ҳисоблашларнинг ўзи қандайдир битта компьютерда амалга оширилиши ёки турли жойларда кўпайтирилиши мумкин. Лекин бу ердаги асосий ўзига хос хусусият глобал алгоритм тармоқнинг топологияси ва линияларнинг нархи ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиши ҳисобланади. Мисол “Линияларнинг ҳолатларига асосланган маршрутлаштириш алгоритми” ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |