NORMATIV HUJJATLAR
1. ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ:
ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади
Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
2-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонунда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикаси таълим соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |