Компютер инжиниринги”


-расм. Ўқув кейсларининг асосий турлари



Download 1,24 Mb.
bet12/27
Sana26.04.2022
Hajmi1,24 Mb.
#584709
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
БМИ Ахборот хавфсизлиги ТАТУ

14-расм. Ўқув кейсларининг асосий турлари
“Кейс-стади” ёрдамида тингловчилар қуйидаги кўникма, малакаларга эга бўлади:
1. Таҳлилий кўникмалар (маълумотларни ахборотлардан ажрата олиш, уларни туркумлаштириш, маълумотларни зарур ва нозарурга ажратиш, таҳлил қилиш, тақдим этиш; бунинг учун шахс аниқ, мантиқий фикрлай олиши керак).
2. Амалий кўникмалар (муаммонинг мураккаблигидан келиб чиқиб, реал азиятни таҳлил қила олиш, энг муҳим назария, метод ва тамойилларни қўллай билиш).
3. Ижодий кўникмалар (бунда мантиқийлик асосида вазият (муаммо)ни эчиш муҳим эмас, балки ижодий ёндашув асосида муаммонинг бир неча эчимларини топиш ва уларни таҳлил қилиш талаб этилади).
4. Мулоқот кўникмалари
5. Ижтимоий кўникмалар
6. Ўз-ўзини таҳлил (баҳс-мунозара жараёнида ўзини тута билиши, бошқаларга намуна бўлиши муҳим).
Ҳар ўқитувчи кейс-стадига асосланган ўқув топшириқларининг пухта асосланишига эриша олиши лозим. Кейс топшириқларининг амалий-дидактик характерга эга бўлиши учун уларни ишлаб чиқишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш талаб этилади:
- мақсад аниқ ифода этиш (мақсад икки хил (ёки ундан ортиқ) тушунилмаслиги;
- савол ёки топшириқлар маълум даражада мураккаб бўлиши;
- ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг бир неча жиҳатини ёрита олиши;
- тезда ўзининг амалий аҳамиятини йўқотмаслиги;
- миллий хусусиятларни ўзида намоён эта олиши;
- таълимнинг барча йўналиш ёки соҳаларига оид типик вазиятларни ифодалаши;
- долзарб аҳамиятга эга бўлиши;
- талабаларда таҳлилий тафаккурни ривожлантириши;
- баҳс-мунозарани ташкил этиш имкониятини яратиши;
- бир неча эчим (қарор)ни илгари суриш имкониятини таъминлай олиши;
Ўқув кейсларининг муҳим характерли жиҳатлари тингловчиларга муаммоли вазиятни ҳал этиш юзасидан тингловчилар эътиборига адабиётлар рўйхатининг тақдим этилиши, уларга методик кўрсатма, йўриқномаларнинг берилиши ва албатта, ўқитувчи томонидан муаммонинг эчими бўйича ўз вариантининг тақдим этилиши саналади.
Адабиётлар рўйхати ўрганилаётган муаммога бевосита тааллуқли бўлиши зарур. Кейсларни эчишга доир методик кўрсатма, йўриқномалар тахминан шундай бўлиши мумкин:
1. Кейс (муаммо) билан танишинг.
2. Муаммонинг долзарблигини баҳоланг.
3. Муаммонинг долзарблигини далиллар ёрдамида изоҳланг.
4. Кейс (муаммо)ни самарали эчиш йўлларини аниқланг.
5. Кейс (муаммо)нинг самарали эчимини белгиловчи метод ва технологияларни танланг.
6. Кейс (муаммо)нинг самарали эчимини кафолатловчи фараз (илмий фараз)ларни шаклантиринг.
Хорижий мамлакатлар таълими амалиётида кейслар амалий ва илмий тадқиқотларини ташкил этиш мақсадида қўлланилиши сабабли улар одатда мураккаб таркибий тузилма ҳамда ўртача (Эвропа), катта (АҚШ) ҳажмга эга бўлади. Кўп ҳолатларда кейслар биргина машғулот жараёнида ҳал қилинмай, балки бутун бир семестр, ҳатто ўқув йили давомида эчилади. Уларнинг бу борадаги тажрибаларидан битирув малакавий ишлари (бакалавриат), магистрлик диссертатсиялари (магистратура), битирув лойиҳа ишлари (малака ошириш курслари)да фойдаланиш мақсадга мувофиқир. Ўқув материалининг характеридан келиб чиққан ҳолда оддий, мураккаб таркибий тузилишга эга бўлмаган, яъни мини тестлардан ҳам фойдаланиш амалий қийматга эгалиги таълим амалиётида ўз тасдиғини топган.
Айтиб ўтилганидек, хорижий мамлакатлар катта ҳажмли, мураккаб илмийтадқиқот характерига эга кейслар кўп қўлланилади ва уларни ҳал этиш бутун бир семестр, ҳатто ўқув йили давомида амалга оширилади. Ўзбекистон шароитида ҳам ушбу кейсларан самарали фояланиш мумкин. Шу билан бирга ўрганилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида кичик ҳажмли, содда – мини кейслардан ҳам фойдаланиш фойдадан ҳоли эмас. Мураккаб ва оддий мини кейслар ўртасидаги энг муҳим фарқлар – уларнинг ҳажми, мураккаблик даражаси ва таркибий тузилмасида акс этади. Мураккаб кейс (муаммоли вазият)лар қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлади:
1. Педагогик аннотатсия.
2. Кириш.
3. Кейс (муаммо)нинг баёни.
4. Кейс (муаммо)ни эчиш юзасидан топшириқ (ёки савол)лар.
5. Фойдаланиш учун адабиётлар рўйхати.
6. Методик кўрсатмалар.
7. Кейсни эчиш жараёни (таҳлил ва эчим вариантларини илгари суриш, вариантлар мақбуллигини текшириш).
8. Кейс эчими бўйича тақдимотни ташкил этиш.
9. Кейс эчимини таҳлил қилиш.
10. Ўқитувчи (кейсолог)нинг эчими
Мини кейслар учун қуйидаги таркибий тузилмага эгалик характерлидир:
1. Кейс (муаммо)нинг баёни.
2. Кейс (муаммо)ни эчиш юзасидан топшириқ (ёки савол)лар.
3. Фойдаланиш учун адабиётлар рўйхати.
4. Методик кўрсатмалар.
5. Кейсни эчиш жараёни (таҳлил ва эчим вариантларини илгари суриш,
вариантлар мақбуллигини текшириш).
6. Кейс эчими бўйича тақдимотни ташкил этиш.
7. Кейс эчимини таҳлил қилиш.
8. Ўқитувчи (кейсолог)нинг эчими.
Англанганидек, таълим жараёнида ўқув кейсларини қўллашда жараён (машғулот) якунида албатта ўқитувчи (кеёлог)нинг эчими тақдим этилиши зарур. Бунинг дидактик аҳамияти бу эчим асосида тингловчиларнинг ўз ўқув-билиш ҳаракатларининг қанчалик тўғри, самарали, мақсадга мувофиқ амалга ошира олганликларини таҳлил қилиш, солиштириш, йўл қўйган хатоларини аниқлаш имкониятини яратиши билан белгиланади. Кейслар типологиясида ўқув топшириғини тақдим этиш усули саволли ҳамда топшириқли бўлиши кўрсатилган. Шунга кўра тингловчиларнинг эътиборларига ҳавола этиладиган кейслар ёки саволли, ёки топшириқли бўлиши мумкин. Агар кейс саволли-кейс бўлса, у ҳолда муаммо ёки муаммоли вазиятни таҳлил қилиш ва эчишга оид бир неча саволлар келтирилади. Масалан:
1. Ёшларнинг “оммавий маданият” таъсирига берилишининг асосий омиллари нималардан иборат?
2. Ёшларнинг “оммавий маданият”таъсирига берилишларида ОАВнинг ўрни ва ролини қандай аниқ далиллар асосида баҳолай оласиз?
Агар кейс топшириқли-кейс бўлса, у ҳолда кейсни эчиш жараёнида бажарилиши зарур бўлган топшириқлар берилади. М:
1. Ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоялаш омилларини аниқланг.
2. Ёшларда “оммавий маданият”га қарши иммунитетни самарали шакллантириш йўлларини белгиланг. Одатда кейсларни тайёрлашда дарслик ва ўқув қўлланмалардан, балки оммавий ахборот воситалари, жумладан, Интернет материалларидан ҳам мақсадли фойдаланиш мумкин. Педагогик туркум фанларни ўқитишда қўлланиладиган кейсларни уларнинг характерига кўра Б.Блум таксономияси (билиш-тушуниш-англаш-таҳлил-синтезқўллаш тизими)га мувофиқ бир неча гуруҳга ажратиш мумкин (16-расм):
Кейс ҳаракатлари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: Ким (Wҳо), Қачон (Wҳен), Қаерда (Wҳере), Нима учун (Wҳй), Қандай - Қанақа (Ҳоw), Нима-натижа (Wҳат).


Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish