Компьютерларни кандай турларини биласиз ? Компьютер авлодлари хакида кандай маълумотга эгасиз ?


Каталог Магнит дискларида файл номлари каталогда сақланади. Каталоглар Windows операцион тизимида папка



Download 2,59 Mb.
bet30/90
Sana23.07.2022
Hajmi2,59 Mb.
#845125
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   90
Bog'liq
javoblar informatika

Каталог
Магнит дискларида файл номлари каталогда сақланади. Каталоглар Windows операцион тизимида папка деб юритилади.
Каталог— файл номлари, унинг ҳажми, ташкил этилган санаси ва бошқа хоссалари ҳақида маълумотларни сақлайди. Дискда бир неча каталог бўлиши мумкин. ҳар бир каталог файл каби ўз номига эга бўлади. Каталог ичида бошқа каталоглар жойлашиши мумкин.
Бу ҳолатда ташқи каталог — туб каталог, ички каталог ост каталог деб аталади. Демак дискларда каталоглар тузилиши дарахт кўринишига ўхшаш бўлади.
Фойдаланувчи ишлаётган каталог жорий каталог деб аталади. Каталогда жойлашган бирор файлни ишлатиш учун албатта, бу файлга йўл кўрсатилиши лозим.
Йўл — бу каталоглар номлари кетма-кетлиги, бунда каталоглар, "\" — белги билан ажратилган бўлади.
Операцион тизим (ОТ) нима? Операцион тизим компьютер ишга туширилиши билан юкланувчи шундай бир дастурки, бу дастур фойдаланувчига ЭҲМ билан мулоқот қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади, унинг барча қурилмалари ишини бошқариши имконини беради. Операцион тизим ёрдамида тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклардаги маълумотларни ўқиш ёки маълумотларни дискларга йиғиш, файлларни кўчириш ёки босмага чиқариш амалий дастурларни тез юклаб ишга тушириш ва бошқарувни уларга узатиш, оператив хотирани дастур иши сўнгида бўшатиб яна ўзига олиш каби ишларни бажаради.
IВМ типидаги компьютерлар қуйидаги операцион системалар ёрдамида ишлайди: MS DOS-Micro Soft Corp. фирмасининг маҳсулоти ёки шунинг бошқа варианти PC DOS-IBM фирмасининг маҳсулоти. Diqitae ReScazeh фирмасининг DR DOS системаси ва бошқалар.
ЭҲМ нинг исталган компонентлари ва уларга берилган имкониятлар: марказий процессор, тезкор ёки ташқи хотира, ташқи қурилмалар, дастурлар ва бошқалар заҳира бўлиб хизмат қилади.
ОТ фойдаланувчига ҳисоблаш тизими билан қулай мулоқот усулини (интерфейс) тақдим этади. Интерфейс бунда дастурий ва фойдаланиладиган бўлиши мумкин.
Дастурий интерфейс - ҳисоблаш тизми доирасида қурилма ва дастурлар ўзаро таъсирини таъминловчи воситалар йиғиндисидир.
Фойдаланувчи интерфейс - фойдаланувчининг дастурий ёки ЭҲМ билан ўзаро таъсирдаги дастурий аппарат воситадир.
Объектлар жўнатиладиган интрфейс - файлар, каталоглар (папкалар), дисководлар, дастурлар, хужжатлар ва бошқаларни тақдим этувчи объектларустидан операцияларни амалга ошириш воситасида ҳисоблаш тизимлари заҳираларни бошқаришидир.
Операцион тизимларни таснифланиши
Операцион тизимларни қуйидаги омиллар бўйича таснифланади:

  • бир вақтда ишлайдиган фойдаланувчилар: бир (киши) фойдаланувчи, кўп (киши) фойдаланувчилар сонига кўра;

  • тизим бошқарув остида бир вақтда фойдаланувчи жараёнлар: бир вазифали, кўп вазифалилар сонига кўра;

  • қўллаб қувватловчи жараёнларига кўра: бир процессорли, кўп процессорлилар сонига кўра;

  • ОТ коди разрядлиги: 8 разрядли, 16 разрядли, 32 разрядли, 64 разрядлилигига кўра;

  • интерфейс тури: буйруқ (матнли) ва объектли - йўналтирилган (график)лигига кўра; фойдаланувчи ЭҲМ га киритиш тури: пакетли қайта ишлаш, вақт билан бўлиниш, реал вақтга кўра; заҳирадан фойдаланиш тури: тармоқли, локалликга кўра.

MS DOS оиласидаги операцион тизимлар
Бу оиланинг биринчи вакили - MS-DOS тизими (Microsoft Disk Operating System - Макрософт фирмасининг дискли операцион тизими) 1981 йилда IBM PC пайдо бўлиши муносабати билан чиқарилган.
MS DOS оиласининг операцион бир вазифали бўлиб, қуйдаги ўзига хос ҳусусиятларга эга:

  • ЭҲМ ли инетрфейс фойдаланувчи киритган буйруқ ёдамида амалга оширилади;

  • тизимни ЭҲМ нинг бошқа турларига ўтишни соддалаштирадиган тузилма мавжуд;

  • оператив хотирага кириш ҳажмини унча катта эмаслиги (164 Кбайт).

MS DOS операцион тизими оилаларининг жиддий камчилиги ШК ва ОТ заҳираларига берухсат киришдан муҳофаза воситасининг йўқлигидир.
Windows оиласидаги операцион тизимлар
Windows оиласидаги ОТ лар Microsoft фирмаси томонидан тайёрлаган. Улар қулай график интерфейсни ўзида намаён этувчи кўп вазифали операцион тизимлардир. Windows 95 OT ва Windows NT ОТ лар шу оиланинг асосий вакилидир. Windows 95, MS-DOS OT ва Windows 3.x. операцион кобиғлари негизида ишлаб чиқариладиган; у қисман 32 разрядли, қисман 16 разрядли операцион тизимлардир.

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish