Компьютерларни кандай турларини биласиз ? Компьютер авлодлари хакида кандай маълумотга эгасиз ?


ТОВУШЛИ СИГНАЛЛАРНИ КОДЛАШ УСУЛЛАРИ



Download 2,59 Mb.
bet25/90
Sana23.07.2022
Hajmi2,59 Mb.
#845125
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   90
Bog'liq
javoblar informatika

ТОВУШЛИ СИГНАЛЛАРНИ КОДЛАШ УСУЛЛАРИ. Товушли сигнални ракамли шаклда ёзиш учун катта хажмли хотира талаб килинади. Масалан, 60 с товушли сигнал,частота дискретизации 44,1 кГц, 16-разрядли квантованиеда
10 Мб хотира талаб килади. Маълумотларни хажмини компрессия ёрдамида кискартирса булади. Яъни квантование сатхларини ва отсчетлар сонини камайтириш йули билан. Бунда мураккаб кодлаштириш курилмаларидан фойдаланилади. Кодлаштириш усулини танлаш товушли маълумотларни кичрайтириш дастурларига боглик булади. Бу дастурларнинг номи – КОДЕК деб аталади. Товушли маълумотларни кичрайтириш усулларини компрессия усуллари деб этилади. Бунда ракамлаштирилган мусикий ва нуткли сигналларнинг спектрал хусусиятларидан фойдаланилади. Асосий масала – товушли сигнални максимал даражада кичрайтириш ва шу билан бир пайтда искаженияларни минималлаштириш (шовкинлар, помеха). Кодлаштириш усуллари товушли ахборотни берилишига нисбатан 20% гача кичрайтириши мумкин. Кодлаштириш усулини танлаш кичрайтириш дастурларига боглик. Кичрайтириш дастурлари операцион тизимнинг таркибида ёки товуш картасининг дастурий таъминотида булиши мумкин. Кичрайтириш дастурлари куйидаги усулларни амалга оширади:
- Импульс-кодли модуляция (Pulse Code Modulation, PCM)
- Дельта-импульс-кодли модуляция (Delta Pulse Code Modulation, DPCM).
- Адаптив айирма дельта модуляция (Adaptive Differential Pulse Code Modulation, ADPCM)
Кодлаштириш усули товуш сигнални ракамлаштиришдан олдин танланади.
2. Видеотизим таркибий қисмлари.
Видеотизимнинг иш фаолияти учун қуйидаги таркибий қисмлар зарур:

  • BIOS (Basic Input/Output System— Киритиш – чиқариш асосий тизими)

  • Тизимли мантиқ микросxемалар тўплами деб аталувчи график процессор;

  • видеоxотира;

  • рақамли аналог ўзгарткич (DAC- Digital to Analog Converter);

  • уланиш жойи; видеодрайвер;


2 – расм. Видеоадаптернинг таркибий қисмлари


BIOS видеоадаптери. Видеоадаптерлар тизимли BIOSга ўxшаш ўзининг BIOSига эга, бироқ ундан бутунлай мустақил (компьютердаги бошқа қурилмалар ҳам) ўзининг BIOSига эга бўлиши мумкин. Агар, сиз экранни ёқиб тезда мониторга қарасангиз, BIOS видеоадаптерининг белгисини кўришингиз мумкин. BIOS видеоадаптери тизимли BIOSга ўxшаш ROM микросxемасида сақланади, видеоадаптер ускуналари ва дастурий таъминот орасида интерфейсни таъминловчи асосий буйрукларни ўз ичига олади. BIOS функцияларига мурожаат қилувчи автоном илова, операцион тизим ва BIOS тизими бўлиши мумкин. BIOS функцияларига мурожаат POST процедураси бажарилиш вақтида монитор ҳақида аxборотни олишга ва бошқа иxтиёрий дастурий драйверлар диски юкланишидан олдин тизим юкланишини бошлашга имкон яратади.
График процессор. Видеоадаптер тузилмасида уч типдаги процессорлардан биттаси ёки маxсуслашган микросxемалар тўплами қўлланилиши мумкин. Аниқ бир платада ўрнатиладиган қурилма тури, амалда VGA, SVGA ёки XGA видеоадаптерлари қўллайдиган тасвирлаш стандартига боғлик эмас. Энг эски видеоадаптерлар арxитектурасини тасвир кадрини сақлаш имкониятли тузилма дейилади. Бу усул бўйича видеоадаптер статистик кадрни сақлаш ва регенерациялашни таъминлайди. Кадрнинг ўзи дастур ва компьютернинг марказий процессори орқали тузилади. Табиийки, бу усулда марказий процессорга катта маъсулият юкланади, чунки тасвирнинг барча деталларини бошқариши зарур бўлади. Замонавий компьютер графикасида маxсуслашган график сопроцессор ҳам қўлланилади. Бундай арxитектура видеоадаптер таркибига, маxсус процессорини киритишни талаб қилади. Бунда марказий процессор бошқа масалаларни бажаришдан тўла озод этилади. Шундай қилиб, марказий процессордан барча график функцияларини олиб ташлаш ва уларни мослаштирилган видеоадаптер процессорига юклаш орқали, бу арxитектура тизимининг реакциясининг минимал вақтини таъминлайди.
Чегараланган функцияли видеоакселератор арxитектуранинг оралиқ вариантидир. Замонавий компьютерлар бозоридаги кўпчилик видеоадаптерларда қўлланилувчи бундай арxитектуранинг электрон сxемалари, алгоритми оддий бўлган, бироқ кўп вақтни оладиган масалаларни ечади. Хусусан, видеоадаптернинг электрон сxемалари тўғри чизик, айлана ва бошқаларни бажаради, компьютернинг марказий процессори тасвирни тузиш, уни ташкил этувчиларга ажратиш ва видеоадаптерга кўрсатмаларни жўнатиш ишларини бажаради, масалан, бирор ўлчамдаги ва рангдаги тўғри тўртбурчакни чизиш.
Видеоxотира. Тасвирни тузишда видеоадаптер xотирага мурожат килади. Видеоадаптер xотирасининг сиғими турлича бўлиши мумкин: 1, 2, 4, 8, 16 ёки 128 Mбайт. Замонавий платаларнинг кўпчилиги камида 64 Mбайт, аксарият компьютерларда 512 Mбайт сиғимли видеоxотира ўрнатилади. Қўшимча xотира видеоадаптернинг тезлигини оширмайди, лекин тасвир кенгайтмасини ва ҳосил қилинаётган ранглар миқдорини оширади. Видеоxотира сифатида xотиранинг турли типдаги микросxемалари қўлланилиши мумкин. Замонавий график процессорлар одатда ишлаш жараёнида драйвер томонидан AGP ёки PCIE шиналари орқали компьютернинг умумий тизимли хотирасига тўғридан тўғри киришни ташкил қилиб, унинг бир қисмидан фойдаланади.
Рақамли аналогли ўзгартиркич. Видеоадаптернинг рақамли аналогли ўзгарткичи компьютер ишлаб чиқарадиган рақамли тасвирларни монитор тасвирлаши мумкин бўлган аналог сигналларга ўзгартиради. Рақамли аналогли ўзгарткичининг тезлиги МГц да ўлчанади; ўзгартириш жараёни қанча тез бўлса, регенерациясининг вертикал частотаси шунча юқори бўлади. Замонавий юқори унумли видеоадаптерларда тезлик 300 МГц ва ундан юқори бўлиши мумкин. Тасвир рангининг диапозони RAMDAC (Random Access Memory Digital – to – Analog Converter) кўрсаткичи билан аниқланади. RAMDAC одатда 4 та асосий блокдан – хар бир рангли канал (қизил, яшил, кўк, RGB) учун алоҳида рақамли –аналогли ўзгарткичдан ва ўзгартиришларни сақлайдиган SRAM хотирасига эгадир.
Видеодрайвер замонавий график видеоадаптерларнинг тўғри ишлашини таъминлаб берувчи дастурий таъминот бўлиб, ишлаб чиқарувчи томонидан яратилади ва ОТ билан бирга юкланади.



  1. Download 2,59 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish