Skachat.uz
Компьютерларга техник хизмат курсатиш
Режа:
1. Хизмат курсатувчи дастурларнинг кулланилиши.
2. Дискдаги ахборотни тиклаш .
3. UnErase дастури ва унинг ишлаш принцпи.
4. Бузилган файллар ва дискларни тиклаш.
5. Дискка хизмат курсатувчи дастурлар.
Хизмат курсатувчи дастурларнинг кулланилиши
Шахсий компьютер (ШК) ларнинг ахборотларни узок ва ишончли сакловчи воситаси бу магнит дисклардир. ШК ларнинг ишлаш жараёнида тезкор хотира ва магнит диск (МД) курулмаси ўртасида узлуксиз ахборот алмашинуви амалга оширилади. Айникса каттик диск билан бу жараён интенсив амалга ошади.
Дискларнинг юкори сифатли тайёрланганлигига карамай, амалда ШК нинг магнит дискидаги ахборотларни бузилиши холлари содир бўлади. Баъзан эса МД нинг файллар тизимида бузилишлар содир булади.
Бу бузилишлар куйидаги сабабларга кура содир булиши мумкин:
дискнинг физикавий шикастланишидан;
магнит диск сиртининг ифлосланишидан;
компьютернинг аварияли учирилишидан;
дискетани диск юритувчи курилмадан вақтида олмасликдан;
дастурнинг аварияли якунланишидан сунг операцион тизимни кайта юклаганда;
вируслар таъсирида.
Булардан ташкари файллар жойлашувидаги ўзгаришлар компьютер ишлашини бир қанча секинлаштириши мумкин.
Дискдаги ахборотни тиклаш
Ишлаш жараёнида учиб кетган каталог ва файлларни қайта тиклаш учун куйидаги дастурлар ишлатилади:
MS-DOS таркибида кирувчи Undelete дастури
NORTON Utilites сервис дастури мажмуасига кирувчи UnERASE дастури
PCTOOLS дастури
Ўчиб кетган ахборотни тиклашни муваффакиятли амалга ошириш учун дискка хеч кандай ахборот ёзилмаган булиши керак.
UnEruSE дастури ва унинг ишлаш тамойили
Файл ёки каталог ўчирилганда, уни MS-DOS бутунлай ўчирмайди, балки унинг номидаги биринчи символини ASCII жадвалидаги 229 кодли символ билан алмаштиради. Кейинги ўқишларда бу файл жойлашган жой бўш жой сифатида қабул килинади.
Ўчиб кетган файлни тиклаш учун бу дастур дастлаб кўрсатилган каталогда бу файл борлигини аниклайди. Кейинги қилинадиган харакатлар файлнинг ўлчами ва жойлашуви билан боғлик.
Агар файл бир нечта кетма-кет келувчи кластерларни эгаллайдиган бўлса, буларнинг хаммасини тикланаётган файлга беради.
Агар файл бир нечта тарқоқ келувчи кластерларда жойлашган бўлса, дастур булардан бир- бирига якин келувчи бўш кластерларни файл учун бирлаштиради. Бундай холда керакли кластерларни қўлда ажратиш керак.
Ўчирилган файлларни муваффакиятли тиклашнинг асосий шартиларига куйидагилар киради:
-файл кластерларининг узлуксиз жойлашуви;
-файлга тегишли кластерларнинг янги ёзилган файллар томонидан эгалланиб колмаслиги.
File Searсh Optiuns Quit
Do'stlaringiz bilan baham: |