Тармок вируслари. Интернет тармогидан оммавий равишда фойдаланиш тармок вирусларининг яратилишига олиб келди. Бугунги кунда тармок вируслари асосий тахдидларни келтириб чикармокдалар.
Резидент вирус ўзини ёки маълум бир қисмини компьютер оператив хотирасига жойлаштириб олади ва операцион тизим орқали дискдаги файл ва дастурларга мурожаат килишни эгаллаб олади. Операцион тизим маълум бир файлга мурожаат килганида вирус хотирадан шу файлга жорий этилади. Резидент вирус оператив хотирада компьютер учирулгунча фаол булиб тураверади. Барча юкловчи дастурлага жорий этиладиган вируслар резидент вируслардир.
Норезидент вирус оператив хотирани эгалламайди. У факат вирус билан зарарланган дастур ишлаганида фаол бўлади. Бузиш имконнятига кўра вируслар хавфли бўлмаган ва хавфли турларга ажратиш мумкин. Хавфли булмаган вируслар компьютер ишига деярли таъсир ўтказмайдилар. Улар факат фойдаланувчига видео ёки аудиэффект оркали халакит килишлари, баъзида эса ташки хотирадаги сигимни камайтиришлари х,ам мумкин.
Хавфли вируслар компьютер ишига жиддий таъсир утказувчи, унинг иши «осилиб» колишига олиб келувчи, тизим ёки ташки хотирадаги маълумотларни узгартириб ёки ўчириб, бузувчи вируслардир. Хавфли вируслар компьютер қурилмаларини ишдан чикаришлари хам мумкин.
Тарқалиш ва ижро этиш алгоритмига кўра вируслар қуйидаги синфларга ажраладилар: -ўз кодини ёзиб куювчи вируслар (Overwriting)
-паразит (Parasitic) вируслар
-компаньон (Companion) вируслар;
-файл тизими структурасидаги вируслар;
-стелс (Stealth) вируслар;
-“рух” вируслар;
-полиморф ва MtE-вируслар;
-скрипт вируслар.
Ўз кодини ёзиб кўювчи вируслар
Ўз кодини ёзиб кўювчи вируслар
Энг кўп таркалган вируслардир. Улар ўз кодларини бирор бир фойдали файл кодлари ўрнига жойлаштириб, ёзиб қўядилар. Натижада фойдали файл яроксиз ҳолга келиб колади. Шу тарика зарарланган файлни тиклаш мушкул. Бундай вируслар жорий этилишини яққол ва тез аниклаш мумкин.
Паразит вируслар
Бy турга файл таркибини ўзгартирувчи, лекин унинг ишига халақит қилмайдиган вируслар кирадилар. Одатда бундай вируслар уз кодларини файлнинг муайян кисмига - бошига (prepending), охирига (appending) ва уртасига (inserting) жойлаштириб ёзадилар.
Компаньон вируслар
Бундай вирусларни кўпинча «йўлдош» вируслар хам деб аташади. Бундай вируслар бирор бир файлнинг худди ўзига ўхшаш иккинчи бир нусхасини яратиб қўядилар. Асл файлнинг коди бу холда ўзгартирилмайди. Лекин вирус файл асосий номини ўзгартирмасдан, унинг кенгайтмасини бошқача ном билан белгилаб қўяди.
Файл вируслари
Файл вируслари - энг кўп тарқалаган вируслар гурухидир. Улар ихтиёрий бажариладиган файлга жорий этилишлари мумкин:
-Буйрук файллари. Бундай файллар ВАТ (batch- буйруклар пакета) кенгайтмали файллар булиб, уларни купинча ВАТ-файллар деб аташади. Бу файл таркиби операцион тизим буйрукдари кетма-кетлигидан иборат. Бошкача килиб айтганда ВАТ-файл оддий матнли файлдир.
-СОМ форматидаги бажарилувчи файллар.Бу файллар кенгайтмаси .СОМ булган файллардир.Одатда СОМ форматидаги файл узунлиги 64 килобайтдан ошмайди. Уларнинг таркиби марказий процессорнинг маълум вазифани бажаришга каратилган буйруклар кетма-кетлигидан иборат. Буйруклар билан биргаликда файл таркибида константалар, матнлар ва бошка маълумотлар иштирок этиши мумкин.
-EXEформатидаги бажарилувчи файллар.Бу файллар кенгайтмаси .EXEбулгани учун улар ЕХЕ-файллари деб аталади. Улар таркиби жихатидан мураккаб булиб, узунликлари 64 Килобайтдан ортик булиши хам мумкин.