Детектор-программалар - аниқ вируснинг характерли холатини қидиради. Оператив хотира ёки файлдаги керакли маълумотни аниқлайди. Бундай антивирусларнинг камчилиги шундаки, улар ўзларига маълум бўлган вируснигина аниқлайди.

Доктор-программалархамда вакцина-программалар нафақат вирусларни аниқлайди балки, даволайди, файлдаги вирус танасини ўчиради, файлни асл холатича сақлаб қолади. Доктор программалар кўп микдордаги вирусларни аниқлаш ва йўқ қилиш имкониятига эга. Бундай программаларга: AVP, AidsTest? Scan? Norton Antivirus, Doctor Web киради.
Ревизор программалар - вируслардан ишончли химоя воситаси хисобланади. Ревизорлар дастурларни, каталоглар ва дискнинг система бўлими холатини компьютер вирусдан зарарланмасдан аввал эслаб қолади. Шундан кейин, фойдаланувчининг ҳоҳишига биноан олдинги ва кейинги холатларни солиштиради. Ўзгарган холатларни экранга чиқаради. Файлларни холатини солиштиришда унинг узунлиги, модификация вақти ва санаси, хамда бошқа параметрини солиштиради. Ревизор программалар етарлича мураккаб алгоритмларни хатто стелс-вирусларни хам йўқ қилади, вирус бузиб юборган файлларни ўз холатига келтиради. Бундай антивирусга кўп тарқалган Россиянинг Adinf программаси мисол бўлади.
Фильтр-программалар ёки «тозаловчи» ўзида кўп бўлмаган резидент дастурларни мужассамлаштиради. Компьютернинг шубхали ва вирус характернўй берувчи ишини аниқлайди. Бундай холатларга:
Фильтр-программалар ёки «тозаловчи» ўзида кўп бўлмаган резидент дастурларни мужассамлаштиради. Компьютернинг шубхали ва вирус характернўй берувчи ишини аниқлайди. Бундай холатларга:
1. СОМ ва ЕХЕ кенгайтмали файллар тартиби бўйича;
2. Файл атрибутларини ўзгарганига қараб;
3. Аниқ манзил орқали дискка ёзиш бўйича;
4. Дискнинг юкловчи секторига ёзиш бўйича;
5. Резидент программанинг юкланишига қараб.
Бирор бир программанинг ишлаш давомида «тозаловчи» ишнинг рухсат этилиши ёки мумкин эмаслиги хақида маълумот беради. Фильтр-программалар фойдали хисобланади, у вирусни кўпайиб улгурмасидан олдин аниқлаш имкониятини беради. Фақат улар диск ва файлларни олмайди. Вирусларни йўқ қилиш учун бошка программалар керак бўлади.
Вакцина ёки иммунитет программалар зарарланган файлларни даволайди. Вакциналар доктор-программалардан яхширок даволайди. Вакцина фақат машхур вирусларни аниқлайди, бунда вирус вакциналанган файл ёки дискни олиб зарарлай олмай қолади. Хозирда вакциналар кам қўлланилади.