Ўзининг "Логиканинг математик таҳлили" номли китобида кейинчалик Буль алгебраси деб ном олган назарияни ёритган. Бунга кўра математик мантиқда икки ҳолат 1 – рост, 0 – ёлғон бўлиши ва улар устида амаллар ( 0 + 0 = 0, 1 + 0 = 1, 1 + 1 = 10 ) бажарилиши мумкинлиги ёритилган. Бу амалларни бажариш қоидалари эса компьютер элементларини яратиш имконини берган.
1867 йил
Америкалик матбуотчи ва сиёсатчи Кристофер Шоулз (1819-1890) ўз дўсти Карл Глидден билан ҳамкорликда китоб саҳифаларига номер берувчи аппарат яратадилар. Бу оддий қурилма қурол ишлаб чиқарувчи фирма оммавий равишда ёзув машинкаси сифатида ишлаб чиқарила бошланди. Бундай машинкага Shift клавишаси фақат 1878 йилдагина киритилди. Бу давргача бош ҳарфлар клавишалари ҳам мавжуд эди.
1876 йил
Бостонлик шотланд Александр Грэхэм Белл (1847-1922), Томасм Уитсон (1854-1934) билан ҳамкорлик-да микрофон ва динамикдан иборат телефон аппаратини ихтиро қилди. Товушли маълумот ток кучланишига айлантирилиб, кабель бўйича бошқа аппаратнинг динами-кига етказилиб, яна товушга айлантирилганди. 1976 йил-нинг 10 мартида Белл биринчи бўлиб телефон орқали қуйидаги маълумот-ларни сўзлаган : “Mr. Watson — Come here — I want to see you !”
1878 йил
Инглиз олими Джозеф Сван (1828-1914) электр лампочка ихтиро қилди.
Кейинги йили эса америкалик ихтиирочи Томас Эдисон (1847-1931) ҳам элект лампочка ихтиро қилди. 1880 йилда Эдисон хавфсиз бўлган лампочкаларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиб, ҳар бирини 2,5 доллардан сотувга чиқарган. Кейинчалик бу икки ихтирочи биргаликда "Эдисон энд Сван Юнайтед Электрик Лайт компани" компаниясини ташкил этганлар
Герман Холлерит (1860-1929 )
1884 йилда Холлерит аҳолини рўйхатга олиш машинасини ихтиро қилади. Машина перфокарта ёрдамида ахборотни хотирасига киритиб, саралаш қурилмаси ёрдамида ҳисоб-китоб ишларини бажарган.
Перфокарта ўлчами 1 долларлик купюра ўлчами сингари бўлган. Перфокартага 12 қатордан 20 та тешик урилиши мумкин бўлган. Тешикчадан ўтган машина игнаси ўша жойда 1 маълумоти борлигини қайд килган.
Кейинчалик Холлерит томонидан 80 позицияли перфокарта ишлаб чиқилган
Холлерит перфоратори
Холлерит машинаси
1896 йилда Холлерит ўз фирмасини ташкил этиб унда табуляторлар ишлаб чиқаришни йўлга қуяди. Фирма 1911 йилда сотилиб, бошқа фирмалар билан биргаликда CRC номи билан аталган. 1924 йилда эса ушбу фирма ҳозирда машҳур бўлган IBM фирмасига айлантирилган