Коаксиал кабель марказий ўтказгич (мис сим) ва экран вазифасини бажарадиган металл қопламадан ташкил топган электр ўтказич ҳисобланади (12,б-асм). Металл ўтказгич ва экран изоляция билан ажаратилган. Тайёрланиш технологияси ва параметрлари бўйича коаксиал кабеллар “йўғон” ва “ингичка” коаксиал икки гуруҳга бўлинади.
“Йўғон” коаксиал кабель 12.5 мм ташқи диаметрга ва яхши электр ҳамда механик характеристикаларни таъминлайдиган 2.17 ммли диаметрдаги йўғон ўтказгичга эга. Маълумотларни узатиш тезлиги йўғон коаксиал кабелда юқори бўлиб, у 50 Мбит/с гачани ташкил этади. У юқори ҳалақитбардошликка ва бир километргача ҳамда ундан ортиқча рухсат этиладиган узатиш масофасига эга. Бироқ бундай кабелни монтаж ва таъмирлаш ўрама жуфтга нисбатан мураккаб, чунки йўғон кабелни улаш учун қиммат қурилмаларни ишлатиш керак бўлади. Улар “ингичка” кабеллардан кўра кам қўлланилади. “Ингичка” коаксиал кабель ингичка ички ўтказгичга (0.89 мм) ва 5.6 мм ташқи диаметрга эга, у арзон ва ишлатишда қулай, лекин ёмон электр ва механик характеристикаларга эга. “Ингичка” кабель бўйлаб узатиш тезлиги 10 Мбит/с дан ортмайди.
Оптик толали кабель(12,в-расм) қаттиқ шиша қобиқ билан ўралган ва ташқи ҳимоявий пластик қобиққа эга бўлган юпқа ихчам (50-60 микрон) шиша толалардан иборат. Битта кабелда бир неча юзлаб бундай ўтказгичлар бўлиши мумкин.
Бир модли тола бўйлаб (8-10 микрон диметрли) оптик сигнал ойнали қобиққа ва кичик синдириш коэффициентига эга бўлган тола деворларидан қайтмасдан тарқалади. Тола бўйлаб ёруғлик тури тарқалиб унинг чегараларидан ташқарига чиқмайди, бу билан кенг ўтказиш йўлаги (юзлаб ГГц гача) таъминланади. Бунда сигналда йўқотиш сезиларсиз бўлади, бу сигналларни узоқ масофага юбориш имконини беради. Бир модли кабель учун ёруғликни талаб қилинадиган тўлқин узунлигида генерациялайдиган лазерли қабул қилувчи узатгичлар қўлланилади.
Кўп модли кабелда ёруғлик нурларининг траекторияси сезиларли оғишларга эга. Шиша тола 62.5 микрон диаметрга эга, ташқи ҳимоя қобиғи эса 125 микронга тенг. Узатиш учун лазерли узатгич эмас, оддий ёруғлик диоди ишлатилади, шунинг учун тола бўйлаб бирданига турли узунликлардаги кўп тўлқинлар тарқалади, улардан ҳар бири ўз тушиш бурчагига ва турли қайтариш бурчагига эга бўлади. Вужудга келадиган интерференция узатиладиган сигналнинг сифатини ёмонлаштиради, шунинг учун кўп модли сигналларнинг характеристикалари ёмон ҳисобланади.
Кўп толалар сонига эга бўлган оптик толали кабель бўйлаб кўп миқдордаги хабарларни узатиш мумкин. Ахборотларни кодлаш ёруғлик нурининг кучини ўзгартириш билан амалга оширилади. Кабелнинг бошқа охирида қабул қиладиган асбоб ёруғлик сигналларини электр сигналларга ўзгартиради. Оптик толали кабель бўйлаб маълумотларни узатиш тезлиги жуда юқори ва 1000 Мбит/с гача қийматга етади. Бундай кабель қиммат туради ва ундан компьютер тармоқлари телекоммуникацияларининг магистрал, юқори тезликли сегментларни ётқизишда фойдаланилади.