Биринчи тармоқ операцион тизими 1970 йиллар бошларида фақат фойдаланувчиларни бўлиб-бўлиб жойлаштирмасдан, балки электр энергия билан боғланган кўплаб компъютерлар ўртасида маълумотларни қайта ишлаш ва уларни тақсимлашни ташкилаштиришга ёрдам берадиган кўп терминалли операцион тизимлардан фарқли бўлган биринчи тармоқ операцион тизими яратилди. Исталган тармоқ операцион тизимлари бир томондан локал операцион тизими функцияларини бажарса, бошқа томондан эса, бошқа компъютер операцион тизими билан тармоқ орқали ўзаро биргаликда ишлашга ёрдам берувчи айрим қўшимча воситаларга эга бўлган, тармоқ функциясини амалга оширувчи дастурий модул тармоқлараро қайта ишлаш масалаларининг пайдо бўлиши ва тармоқ технологияларини ривожланиши асосида биринчи тармоқ операцион тизимлари яратила бошланди.
Тармоқлараро ўзаро биргаликда ишлаш концепциясини яратиш бўйича назарий ишлар, пакетли коммутация техникаси ва глобал боғланиш ёрдами билан мейнфрейм ва суперкомпъютерлар синфидаги машиналарни ўзаро биргаликда ишлаши амалга оширилган. Бу 1960 йиллар охирида тармоқда компъютерларни бирлаштириш бўйича натижа олинган ва ҳисоблаш машиналари мейнфрейм ва суперкомпъютерлар яратилган вақтда пайдо бўлган. Бу қиммат турадиган компъютерлар ҳисоблаш марказидан узоқ масофада, турли шахарларда жойлашган кўп сонли фойдаланувчиларни дастурга киришини таъминлаган ва кўплаб ноёб маълумотларни сақлаган.
1969 йилда АҚШ мудофаа вазирлиги илмий тадқиқот марказлари суперкомпъютерлари ва мудофаа вазирлиги суперкомпъютерларини ягона тармоқга бирлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бу тармоқ ARPANET деб ном олди ва бутун жаҳон компъютер тармоғи Интернетнинг яратилишига асос бўлди. ARPANET компъютер тармоғи барча компъютер тармоқлари учун умумий коммуникация протоколларида ишлайдиган қўшимча модулларга эга бўлган турли хил ОТ бошқарувида ишлаган. Тармоқ тугуни билан ўзаро биргаликда ишлашни таъминловчи қўшимча модуллар мажмуига эга, ARPANET компъютер тармоғига ўрнатилган операцион тизимлар, биринчи тармоқ операцион тизимлари ҳисобланади. IBM компанияси 1974 йилда SNA (System Network Architecture) деб номланган ўзининг мейнфрейми учун тармоқ архитектурасини ишлаб чиқди. Бу кўп поғонали архитектура “терминал-терминал”, “терминал-компъютер” ва “компъютер-компъютер” турида глобал тармоқ орқали боғланиб, ўзаро биргаликда ишлашни таъминлаган OSI модели стандартларига кўпроқ ўхшар эди. Архитектуранинг қуйи поғонасида маълумотларни қайта ишлаш процессори ҳисобланган, нисбатан мухим ахамиятга эга махсус аппарат воситалари ишлатилган. SNA юқори поғонаси дастурий модул функциясини бажарган. Унинг асосида маълумотларни қайта ишлаш процессор дастурий таъминоти ётган. Бошқа модуллар эса мейнфрейм учун IBM стандарт операцион тизимлари таркибига кирган марказлашган процессорда ишлаган.
Бу вақтда Европада Х.25 тармоғини яратиш ва стандартлаш бўйича фаол ишлар олиб бориляпган эди. Х.25 протоколи 1974 йилда ҳалқаро стандарт мақомини олгандан сўнг, уни кўплаб операцион тизимлар қўллаб қувватлай бошлади. IBM компанияси 1980 йилда ўзининг операцион тизими учун SNA архитектурасида Х.25 протоколини қўллаб қувватлашни киритди.