Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti qarshi filiali


- жадвал. А охирги тугуннинг маршрутлаш жадвали



Download 5,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/168
Sana25.02.2022
Hajmi5,82 Mb.
#301216
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   168
Bog'liq
MUTvaT majmua

11.3- жадвал. А охирги тугуннинг маршрутлаш жадвали 
Тайинланган 
тармоқ рақами
Кейинги 
маршру-
тизаторнинг тармоқ 
рақами 
Чиқувчи портнинг 
тармоқ рақами 
Тайинланган 
тар-
моққача 
бўлган 
масофа
S12 
Default 

M17(1) 
MA 
MA 


Маршрутлаш жадвалининг ихчам кўриниши, шуни билдирадики, ―А‖ тугунидан 
юборилган ҳамма пакетлар С12 тармоқ чегарасидан чиқмайди, ѐки 17 
маршрутизаторнинг 1-портидан албатта ўтади, бу маршрутлаш жадвалида сукут бўйича 
маршрутизатор сифатида белгиланган. 
Маршрут танлашда маршрутизатор ва охирги тугун ишининг фарқи бўлиб 
хисобланади. Агар маршрутизаторлар одатда, хизмат ахборотлари билан алмашиб 
автоматик маршрутлаш жадвалини тузиш, унда охирги тугунлар учун админстратор 
томонидан кўпинча қўлда тузилади ва дискда доимий файл кўринишида сақланади. 


115 
Маршрутлаш протоколлари
Маршрутлаш масалалари ҳамма маршрутизаторларда ва тармоқнинг охирги 
тугунларида жой-лаштирилган маршрутлаш жадвалини таҳлил қилиш асосида ечилади. 
Маршрутлаш жадвалини тузиш бўйича асосий иш автоматик тарзда бажарилади, лекин 
қўл ѐрдамида тузатиш ва қўшиш имкони назарда тутилган. Маршрутлаш жадвали 
автоматик тарзда қуриш учун маршрутизаторлар махсус хизмат протоколига мувофиқ 
таркибий тармоқ топологияси тўғрисида ахборот алмашиб туришади. Бундай турдаги 
протоколлар маршрутлаш протоколлари(ѐки маршрутловчи протоколлар) дейилади. 
Маршрутлаш протоколларини(Масалан RIP, OSPF, NLSP), тармоқ протоколларидан 
(масалан: IP, IPX) фарқлаш керак. 2си ҳам OSI моделининг тармоқли даража 
вазифаларини бажаришади. Улар па-кетни ҳар хил турдаги таркибий тармоқ манзили 
эгасига етказиб беришади. Лекин шу вақтда 1- ичида фақат хизмат ахборотини йиғиб 
узатишади, 2- эса канал даражаси протоколлари каби фойдала-нувчилар ахборотини 
узатиш учун мўлжалланган. Маршрутлаш протоколлари тармоқ протокол-ларини 
транспорт воситаси сифатида ишлатишади. Маршрутлаш протоколлари пакетлари 
йўналиш ахбо-ротлари билан алмашганда, тармоқ даражаси ҳаттоки транспорт даражаси 
пакетларининг маълумотлар майдонида жойлаштирилади. Шунинг учун, пакетларни 
жойлаштириш нуқтаи назаридан маршрут-лаш протоколларини расмий тармоқ даражага 
нисбатан юқорироқ даражада деб қаралиши керак. 
Маршрутизаторлар пакетларнинг бориши тўғрисида қарор қилиши учун манзил 
жадвалларига мурожаат қилишида, уларнинг кўприклар ва коммутаторлар билан 
ўхшашлигини кўриш мумкин. Аммо улар ишлатадиган манзил жадвалларининг табиати 
жуда фарқ қилади. МАC манзиллар ўрнига маршрутлаш жадвалида интертармоқ 
уланадиган тармоқ рақами кўрсатилади. Маршрутлаш жадвали-нинг кўприклар манзил 
жадвалидан бошқа фарқи бўлиб, уларни тузиш усули ҳисобланади. Кўприк жадвалини 
қуриш пайтида, у орқали ўтаѐтган тармоқнинг охирги тугунлари 1-1ига юбораѐтган 
ахборот кадрларини пассив кузатиб турганда, маршрутизаторлар ўз ташаббускорлиги 
билан махсус хизмат пакетлари билан алмашади ва интертармоқдаги тармоқлар, 
маршрутизаторлар ва ушбу тармоқларнинг маршрутизаторлар билан алоқаси тўғрисида 
қўшниларига хабар беради. Одатда, алоқанинг нафақат топологияси ҳамда ўтказиш 
қобилияти 
ва 
холати 
ҳисобга 
олинади. 
Бу 
мар-шрутизаторларга 
тармоқ 
конфигурациясининг ўзгаришларига тез мослашишга ҳамда, ўз ҳолли топологияли 
тармоқларда пакетларни тўғри узатишга имкон беради. Маршрутлаш протоколлари 
ѐрдамида маршрутизаторлар у ѐки бу даражадаги тавсилотли тармоқ алоқаларининг 
харитасини туза-ди. Ушбу ахборот асосида тармоқнинг ҳар 1 рақами учун йўналиш 
мақул бўлиши мақсадида, ушбу тармоққа йўналтирилаѐтган пакетлар кейинги 
маршрутизаторнинг қайсига узатилиши тўғ-рисида қарор қабул қилинади. Ушбу қарор 
натижалари маршрутлаш жадвалига киритилади. Тармоқ кон-фигурацияси ўзгарганда 
жадвалдаги айрим ѐзувлар бекор қилинган бўлиб қолади. Бундай ҳол-ларда хатто 
йўналиш бўйича юборилган пакетлар йўлда тўхтаб қолиши ѐки йўқолиши мумкин. 
Маршрутлаш протоколи қанчалик жадвал ичидагиларини тармоқнинг реал 
холатига мослаштира олишига бутун тармоқнинг ишлаш сифатига боғлиқ бўлади. 
Маршрутлаш протоколлари маршрут-лаш жадвалини қуриш усуллари, энг яхши 
йўналишни танлаш усули ва ўз ишининг бошқа хусуси-ятлари билан фарқланиб турувчи 
хар хил алгоритмлар асосида қурилиши мумкин. Маъқул йўналиш танлашнинг юқорида 


116 
айтиб ўтилган мисолида, бошланиш тугунидан то охирги тугунгача бўлган 
маршрутизаторларнинг 
бутун 
кетма–кетлиги 
эмас, 
фақат 
кейинги(яқиндаги) 
маршрутизатор аниқ-ланган. Ушбу ѐндошишга мувофиқ маршрутлаш тақсимланган 
схема бўйича бажарилади, хар 1 маршрутизатор йўналишининг фақат 1 қадамини 
танлаш мумкин, бутун йўналиш эса, ушбу пакет ўтган хамма маршрутизатор ишининг 
натижасидан келиб чиқади. Маршрутлашнинг бундай алгоритмлари 1 қадамли дейилади. 
Бунга қарама– қарши кўп қадамли ѐндошиш хам мавжуд. Бу манбадан(Соурcэ Роутинг) 
маршрутлаш дейилади. Бунга мувофиқ, тугун–манба тармоққа юборилаѐтган пакетда, у 
орқали ўтадиган хамма оралиқ маршрутизаторлари ҳақида тўла йўна-лиш берилган. Кўп 
қадамли маршрутлаш ишлатилганда маршрутлаш жадвалини қуриш ва тахлил қи-лиш 
зарурати 
қолмайди. 
Бу 
тармоқдан 
пакетнинг 
ўтишини 
тезлаштиради, 
маршрутизаторларни юк-ланишдан тўлдирилади, лекин бунда охирги тугунларга катта 
юкланиш тушади. Бу схема хисоб-лаш тармоқларида бугун тақсимланган 1 қадамли 
маршрутлашга нисбатан жуда кам қўлланилади. Лекин ИП протоколининг янги 
версиясида классик 1 қадамли маршрутлаш билан 1 қаторда, манбадан маршрутлашга 
хам рухсат берилади. 
Бир қадамли алгоритмлар маршрутлаш жадвалини тузиш усулига қараб 3 синфга 
бўлинади: 

Download 5,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish