MPLS тармоғи элементлари
Белгилар бўйича кўп протоклли коммутация тармоқларида
(MPLS-тармоқларида) уяли узелларнинг икки туридан фойдаланилади. MPLS тармоғи
чегараларида жойлашган маршрутизаторлар келаѐтган IP-оқимларни ажрата олиши ва
таҳлил қила олиши ва уларни тўғри келадиган маршрутлар бўйича ѐўналтириши керак. Бу
қурилмалар белгилар коммутацияси билан чегаравий маршрутизаторлар деб аталади.
(Label Edge Router-LER). Кирувчи ва чиқувчи LER фарқ қилинади. Кирувчи LER оддий
маршрутизатор каби IPсарлавҳаларни таҳлил қилади ва пакетни кейинги узатишда
адресни танлашда у эквивалент хизмат кўрсатишнинг қайси синфига (Forwarding
Eguivalencu Class, FEC) тегишли эканини аниқлайди. FEC- тармоқ даражасидаги пакетлар
синфи бўлиб, улар пакетни силжитиш йўлини танлашда ҳам, ресурслардан фойдаланиш
нуқтаи назаридан ҳам тармоқда бир хил хизмат олади. Алоҳида пакетларни FEC
эквивалентлик синфига (ѐки эквивалент хизмат кўрсатиш синфига, бунинг иккаласи бир
хил) абстракциялаш бир хил ишлов беришни талаб этувчи катта миқдордаги трафик
оқимини бирлаштиришга имкон беради. FEC эквивалентлик синфига бирлаштирилган
трафик оқимлари айнан битта MPLS- белги билан идентификацияланади. Трафиклар
оқимларининг белгиланган жой тармоқлари адресига (манзилига) боғлиқ бўлмаган ҳолда
белгилар коммутацияси маршрутизаторлари (LSP-маршрутизаторлар) томонидан
сақланадиган ва ишлов бериладиган маршрутизаторлар тўғрисидаги ахборот хажмининг
камайиши ҳисобига MPLSнинг имкониятларини анча орттиради. IP- деймаграмма MPLS
технологиясидаги протоколнинг (Protocol Data Unit, PDU) маълумотлари модулига
киритилади, MPLS сарлавҳаси эса деймаграцияси билан бирлаштирилган бўлса (масалан,
Diff Serv), у ҳолда кирувчи кирувчи LER мазкур пакетни белгилар коммутацияси бўлган
тегишли транзит маршрутизатор (Laber Switch Routers, LSR) га жўнатиб, мазкур
пакетнинг йўлини танлаш тўғрисида қарор қилади ва MPLS сарлавхасидан жўнатиш
қарорларини қабул қилиш учун фойдаланади. Мазкур LSR учинчи даражали сарлавхага
IP-сарлавҳага ишлов бериш билан шуғулланмайди, балки жўнатиш тўғрисидаги қарорни
маршрутлаш жадвали асосида эмас, балки пакет белгиси асосида, қабул қилади ва пактени
жўнатади. Сўнг пакет умумий ҳолда бир неча LSR орқали ўтиб, пакет чиқиш LER га
келиб тушади, œ ерда LER PDU таҳлил қилиш операциясини бажаради, пакетдаги белгини
олиб ташлайди, пакетнинг сарлавҳасини таҳлил қилади ва уни MPLS- тармоғидан
ташқарида жойлашган манзилга йўллайди. (17.2-расм)
171
FECнинг битта синфига тегишли бўлган пакетлар кириш LERдан то чиқиш LERгача
белгилар бўйича виртуал коммтацияланувчи трактни ѐки йўлни (label Switched Parh, LSP)
ҳосил қилиб, жуда кўп транзит LSR дан ўтадилар. Ўрнатилган бирикиш симплекс
ҳисобланади. Яримдуплексли бирикишни ташкил этиш учун иккита LSP ўрнатилиши
керак. LSP доим тармоқнинг четида бошланиб, бир неча транзит маршрутизаторлар
орқали ўтиб, қарама-қарши учида тамомланади. Белгилар ѐрдамида кўп протоколли
коммутация технологияси (MPLS) MPLS (Multiprotocol label Switkhing) технологияси
белгилар ѐрдамида пакетлар коммутациясидан фойдаланади ва ахборотни NGN транспорт
таромғида етказиб бериш учун қўлланилади (17.3-расм) Белги форматида тўртта майдон
бор: пакетнинг яшаш вақти (Time tolire) – 8 бит: белгилар стеки индикатори (Stek
172
Mentilirs) – 1gш (S1-спикнинг охирги (пастки белгиси); кадрнинг устуворлиги белгиси
(Exp) – 3 бит; хусусан белги (Label) – 20 бит.
17.4-расмда белгилар ѐрдамида пакетларни коммутацияловчи MPLS доменининг
чегаравий (Label Edge Router, LER) ва транзит маршрутизаторлар (Label Switсhing Router,
LSR) кўрсатилган. 17.5-расмда LSR ѐрдамида иккита чегаравий маршрутизатор боғловчи
йўли (Path) кўрсатилган. LSRда пакетлар белгилар ѐрдамида коммутацияланади. 17.6-
расмда MPLS доменида икки синфдаги маълумотларни етказиб бериш усули (Forwarding
Eguivaleme Class, FEC) кўрсатилган. IP пакетлари оқими Интернет орқали элтиб бериш
сифати кафолатланмаган ҳолда узатилади. Агар фойдаланувчиларнинг ахбороти тутилиб
қолишларга, йўқотишларга, тутилиш джиттерига сезгир бўлса, œ ҳолда пакетлар учун
MPLS доменида дастлаб йўл яратилиши мумкин, унда элтиб бериш кўрсаткичлари сифати
кафолатланади. Пакетларни элитиб беришнинг ҳар бир синфи учун (FEC) алоҳида йўл
яратилиши мумкин. 17.7-расмда А (АТМ технологияларидаги доменнинг 1.5,1.7 белгилар
стеки) ва B (FRтехнологиясидаги доменнинг 1.11, 1.33 белгилар стеки) синфидаги белги
қўйилган пакетлар учун ахборотни етказиб бериш сифатининг маълум кафолатлари билан
кўрсатилган.
173
17.8-расмда хар бир йўлда ноѐб бўлган белгилар (1.3,1.5,1.9,1.20) ва MPLS доменида
пакетларни коммутация қилиш учун фойдаланиладиган белгилар кўрсатилган. Белгилар
қўйилган пакетларни кирувчи чегаравий LER А маршрутизатордан (17.7- расмда чапда) то
чиқувчи LER В маршрутизаторгача етказиб бериш учун яратилган йўл бир неча бўғиндан
иборат бўлиши мумкин. Ҳар бир бўғинда ноѐб белгидан фойдаланилади. 17.9-расмда
белгилар (L2/L1) нинг стеки (Push) ва пакетлар ѐқилишини 2 тармоқ орқали тунеллаш
кўрсатилган.
1-тармоқ бир операторга, 2 тармоқ эса бошқа операторга тегишли бўлиши мумкин. Белги
қўйилган пакетларни элтиб бериш йўли икки ва ундан ортиқ тармоқ орқали ўтиши
мумкин. 1 тармоқда икки чегаравий маршрутизатор орасидаги пакетларни элтиб бериш
учун пастки L1 белги қўйилган пакетлар учун туннель ҳосил бўлади. 17.8-расмда белгилар
ѐрдамида коммутацияланувчи йўлнинг яратилиши (Label Switehed Path, LSP) ѐрдамида
коммутацияланадиган йўлни яратиш ва IP пакетларини MPLS доменлари орқали элтиб
бериш кўрсатилган. IP пакетларни элтиб бериш ўз табиатига кўра бирикишни ўрнатишни
талаб этмайди, чунки ҳар бир пакетнинг маршрутланиш унинг сарлавҳасидаги ахборот
асосида амалга оширилади. LER1 кирувчи портга келаѐтган пакетлар йиғиндисига элтиб
бериш синфи (Forwarding Eguavalence Class, FEC) берилади. Бу пакетлар йиғиндисини
элтиб бериш учун LER1 белгини LER4дан талаб қилиб олади.Белгиларни тақсимлаш
174
протоколи (Label Distri Pution Protocol, LDP) белгилар ѐрдамида коммутацияланувчи йўл
бўйлаб белгиларни тақсимлаб LER1дан LER4гача бўлган йўлни тайѐрлайди, Шундан сўнг
белги қўйилган пакетлар манбадан (Source) олувчига (Destination) MPLS доменнинг
―LER1– LER1– LER1– LER2– LER3– LER4‖ виртуал бирикмаси бўйлаб узатилади.
Белгиларни тақсимланиши қўшни маршрутизаторларда белгиларни FEC (элтиб бериш
синфи)га боғланишининг умумий аксланиши мавжудлигини таъминлайди.
175
17.9-расм. Белгилар (Label Switehed Path, LSP) ѐрдамида коммутацияланадиган йўлни
яратиш ва IP пакетларини MPLS доменлари орқали элтиб бериш:
LER1 – кирувчи чегаравий маршрутизатор; LER4 – чиқувчи чегаравий маршрутизатор;
LSR1, LSR2, LSR3 – пакетларни белгилар ѐрдамида коммутацияловчи транзит
маршрутизаторлар. MPLS технологиясида маршрутлаштиришни ва элтиб беришни
(жўнатилишини) ажратиш принципидан фойдаланилади. 17.10-расмда тадбиқий
даражадаги маршрутлаштириш протоколлари келтирилган бўлиб, улар коммутацияловчи
LER ва LSR маршрутизаторлари учун маршрутлаштириш жадвалларини ва коммутация
жадвалларини шакллантириш учун ахборотни тақсимлаш режасидан ва тармоқ
топологисидан фойдаланади. MPLSнинг база компонентлари қуйидаги даражаларга
бўлинган: - тармоқ даражасидаги маршрутлаштириш протоколи (network layer IP routig
protocols); - маълумотларни тармоқдан ташқари даражада элтиб бериш (edge of network
layer forwarding); - тармоқ ядросида белгилардан фойдаланган ҳолдаги коммутация (Core
network label-pased switching); - белгилар детализацияси ва схемотикаси (label schematics
and granularity); - белгиларни тақсимлаш учун сигнал протокол (signaling protocol for Cabel
distribution); - трафикни бошқариш (traffic engineering); - иккинчи протокол даражасида
маълумотларни элтиб бериш вариантларининг қўшилиши (АТМ, frame relay,РРР).
17.11-расмда MPLS протоколлари стеки келтирилган. LDP (Label Distribuion Protokol) –
белгиларни тақсимлаш протоколи; CR–LDP– LDP+―Constraint‖ based ―Routing‖
(белгиларни тақсимлаш протоколи+чеклашлар асосида маршрутлаштириш); НВ (Library)–
дастурлар ва маълумотлар кутубхонаси; MPLS Fwd – маълумотларни IP протоколи
ѐрдамида етказиш; ТСР (Transnission Cjntol Protocol) – узатишни бошқариш протоколи;
UDP (Uzer Datagrem Protocol) – фойдаланувчининг датаграммаларини узатиш протоколи.
176
Маршрутлаштириш, белгиларни тақсимлаш (LDP) масалалари амалий даражадахал
этилади. LDP протоколининг сигнал хабарларини етказиб бериш. Интернетнинг траспорт
даражасидаги ТСР ва UDP протоколлари томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин.
Маршрутлаштириш ва белгиларни тақсимлаш протоколлари дастурлар ва маълумотлар
(LIB)нинг тезкор ахборотидан фойдаланади. MPLS функцияли IP маршрутизатори
протоколи пакетларга белги бериш учун коммутация жадвали (MPLS Fwd) дан
фойдаланади. IP пакетлари сарлавҳасида бўлмаган ва юқори даражаларнинг протоколлари
талабларини ҳисобга олувчи қўшимча маълумотлар дастурлар ва маълумотлар
кутубхонасидан олиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |