Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi muhammad al xorazmiy nomidagi toshkent axborot texnologiyalari universiteti



Download 3,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/66
Sana03.07.2022
Hajmi3,15 Mb.
#738308
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66
Bog'liq
Лойихавий бошкарув

17 – Маъруза
Мавзу: Одамларни бошқариш ва гуруҳни ташкил қилиш
Режа: 
1. Кириш
2. Бошқариш усуллари тўгърисида тушунча 
3. Бошқарув усуллари 
Калит сўзлар: усул, бошқарув, гуруҳ, маданият,меҳнат, бозор, иқтисод. 
Ҳозирги вақтда бизнинг иқтисодий тараққиётимизнинг бирдан – бир 
йўли – бу ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларидир. Табиийки бу 
янги услубнинг шаклланишига олиб келади. 
Маданий тараққиёт даражаси юқори бўлган давлатларнинг бозор 
иқтисодиёти даврини таҳлил қила туриб, биринчи қадамлар қўяётган 
мустақил давлатларнинг Бошқарув услубини аниқлаб берувчи баъзи бир 
белгиларни ажратиш мумкин. 
Биринчи гуруҳ белгилари – бу иқтисодий фикр юритишнинг янги тури 
бўлиб, у ёки бу тавсифларни фаолият томонини қайта баҳоланишини ўз 
ичига олади. Гап шундаки, бозор иқтисодиёти янги турдаги иқтисодий 
муносабатларни, эркин тадбиркорлик муносабатларини тақазо этади. Бу 
муносабатларга давлат идораларининг аралашиши аввалгидан бир оз камроқ 
бўлади. Шундай экан, бозор муносабатларини шаклланишида ишбилармон 
одамларни тайёрлаш зарур. Бошқача айтганда тадбиркорлик, ишда фаоллик, 
эркинлик, яхши ишга ва маошга интилишлик каби сифатлар биринчи 
даражали рўл ўйнаши мимкин. 
Иккимчи гуруҳ белгилари – янги услубдаги Бошқарувни аниқлаб 
беради. Бунда Бошқарув меҳнат билан банд, ишбилармонликда билимдан 
одамларни белгилари мажмуасини киритиш мумкин. Бу энг аввал ўз 
соҳасида ўта билимдан, маданий, тараққиёт даражаси юқори давлатларда 
тўпланган тажрибани ўзлаштирган, бозор иқтисодиётини барча замонавий 


70 
соҳаларини, яъни тадбиркорлик, менежмент, маркетинг, банк иши, солиқ 
солишни ва бошқаларни билувчи мутахасис бўлмогъи керак. Сўз асосан кенг 
армиядаги ишбилармон одамлар – мутахасислар, ўта юқори даражадаги касб 
эгалари ҳақида бормоқда.
Бошқариш усуллари тўгърисида тушунча 
Усул - бу тадқиқот қилиш ёки таъсир кўрсатиш усулидир. Тадқиқот 
қилиш нуқтаи назаридан услуб деганда бошқарув объектини ўрганиш 
жараёнида қўлланиладиган усуллар, яъни: 
• система (тизим)ли ёндошув; 
• комплекс ёндошув; 
• таркибий ёндошув; 
• интеграцион ёндошув; 
• моделлаштириш; 
• иқтисодий-математик ёндошув; 
• кузатиш; 
• эксперимент; 
• сотсиологик кузатув каби таҳлилнинг илмий усуллари тушунилади. 
Таъсир кўрсатиш нуқтаи назардан эса усул деганда бошқариш 
функтсияларини амалга ошириш учун бошқарув объектига таъсир ўтказиш 
усуллари тушунилади. Бундай усулларга қуйидагилар киради: 
- функтсионал тизимости объектларини бошқариш усули; 
- бошқариш функтсияларини бажариш усуллари; 
- бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари. 
Ҳар хил ёндашувлар, йўсинлар, йўллар ёрдамида амалга ошириладиган 
турли-туман бошқарув ишларининг мажмуи - бошқарувнинг аниқ ва ўзига 
хос усуллари деб юритилади.
Бошқарув усуллари - бу ходимларга ва умуман ишлаб чиқариш 
жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган 
мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг 
фаолиятини уйгъунлаштиришни назарда тутади. 
Бошқариш усуллари ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнидаги 
мавжуд муносабатлардан объектив тарзда келиб чиқади. 
Функтсионал 
тизим-ости 
объектларини 
бошқариш 
усули 
бошқариладиган объектнинг тузилиши билан богълиқ бўлиб, унинг 
таркибидаги бўлимларни бошқаришда қўлланиладиган ўзига хос усулларни 
ўз ичига олади. Уларни қуйидаги тизимости бўлимлар мисолида кўриш 
мумкин. 
Тизимости бўлимлар: 
1.
"Ишлаб чиқариш" бўлими 


71 
2.
• маҳсулотнинг пишиқ (ишончли) лигини таҳлил қилиш; 
3.
• маҳсулот сифатини назорат қилиш; 
4.
• омилли таҳлил; 
5.
• функтсионал таҳлил; 
6.
• ишчи кучи, ускуна ва материаллардан фойдаланишни назорат 
қилиш; 
7.
• ишлаб чиқариш операцияларини ўрганиш;• ишлаб чиқаришни 
программалаштириш, режалаштириш ва назорат қилиш; 
• ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилиш ва бошқалар. 
"Маркетинг" бўлими 
- товарлар бозорида корхонанинг мавқеини диагностика қилиш; 
- корхонанинг бозорга чиқиш имкониятларини таҳлил қилиш; 
- янги маҳсулот ва янги бозорларга чиқиш бўйича талаб ва эҳтиёжларни 
аниқлаш; 
маркетинг контсептсиясини ишлаб чиқиш ва ҳ.к. 
. "Ходим" бўлими 
• ишчи кучини режалаштириш; 
• ходимлар меҳнатини ва иш хақини ташкил қилиш; 
• ходимлар ва уларнинг мартабаларини бошқариш; 
• ходимларни бошқариш тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва 
бошқалар.
Бу усулларни қўллаш ёрдамида бошқариладиган объект таркибидаги 
бўлимларнинг мақсадлари ва уларнинг эчими бўйича зарур тадбирлар 
аниқлаб олинади. 
Бу усуллар бошқариш функтсияларини, яъни: 
• режалаштириш; 
• ташкил қилиш; 
• назорат қилиш; 
• мувофиқлаштириш; 
• мотиватсия (важлар, исботлар келтириш) кабиларни бажариш учун 
қўлланиладиган усуллардир. Масалан, режалаштириш функтсиясини 
бажаришда мутахассислар: 
• прогноз (олдиндан айтиш); 
• экстраполятсия; 
• регрессион таҳлил; 
• моделлаштириш; 
• ҳужум; 
• Делфа; 
• омилли таҳлил; 
• Мақсадлар шажараси ва уни эчиш каби усулларни қўллайди. 


72 
Бошқаришнинг назорат функтсиясини бажаришда қўлланиладиган 
усуллар тезкор, бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳолатига богълиқ ва 
шуларга асосланади. Мотиватсия усуллари ходимларни меҳнатга 
ундайдиган барча усулларни, яъни: 
• иш хақи; 
• рагъбатлантириш тизими; 
• фойда тақсимотида қатнашиш; 
• маънавий рагъбатлар; 
• юқори лавозимларга тайинлаш, малакани ошириш кабиларни ўз ичига 
олади. 
Бошқарув қарорларини қабул қилиш қуйидаги услубларга асосланган 
ҳолда амалга оширилади: 
• муаммони қўйиш; 
• муаммони ҳал қилиш; 
• қарорни танлаш; 
• қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш. 
Муаммони қўйиш босқичида қўллниладиган услублар муаммони 
батафсил ёритишга, муаммога таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларни 
аниқлашга, вазиятни бахолашга ва шу асосда муаммоли вазиятни 
ифодалашга имкон яратади. Бу усуллар таркибига:
- маълумотларни йигъиш, сақлаш, уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш 
усуллари; 
- муҳим воқеаларни қайд қилиш усуллари; 
- қиёслаш усуллари; 
- декомпозиция ва моделлаштириш усулларига муҳим ўрин берилади. 
Муаммони ҳал қилиш, яъни эчим вариантларини ишлаб чиқиш босқичида 
ҳам 
маълумотларни 
йигъишда 
қўлланиладиган 
усуллардан 
фойдаланилади. Аммо бу усулларни қўллашга "Нима содир бўлди" ва 
"қайси сабаблар таъсири остида бўлди" деган муаммони ҳал қилишига 
эмас, балки "Муаммони қай тарзда ҳал қилиш, қандай бошқарув усулини 
қўллаш лозим" деган саволга жавоб топиш нуқтаи назардан ёндошилади. 
Қарорни танлаш босқичида, энг аввало танлаш меъёр (критерия) ларини 
шакллантиришга 
эътибор 
берилади. 
Бу 
эрда 
сўз 
кўпинча 
мақсимумлаштирадиган ёки минимумлаштирадиган мақсадли функтсия 
тўгърисида боради. Одатда бундай танловни оптималлаштириш деб 
аталади. Оптималлаштириш критерияларига қуйидагилар мисол бўла 
олади: 
• фойдани, даромадни, меҳнат унумдорлигини, самарадорликни 
максимумлаштириш; 


73 
• ҳаражатни, қўнимсизликни, унумсиз иш вақтлари ва ҳоказоларни 
минимумлаштириш. 
Қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича 
тадбирлар қарор қабул қилиниб, тасдиқлангандан сўнг тузилади. Бу 
босқичда қарорлар шажараси тузилиб, унда мақсадга эришишнинг барча 
йўналиш ва йўллари икир-чикиригача аниқлаб чиқилади. 
Делфа усули аксарият ҳолларда қарор қабул қилиш жараёнида 
қатнашувчи аъзоларни тўплаш имконияти бўлмаган ҳолларда, яъни 
бошқарувнинг марказий аппаратидан узоқда яшайдиган, филиал ва 
бўлимларда ишлаётган ходимларни йигъиш мақсадга мувофиқ бўлмаган 
ҳолларда қўлланилади. Бу усулга биноан эчилиши лозим бўлган муаммо 
бўйича қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи гуруҳ аъзоларининг 
бир-бири билан учрашиш ва фикр алмашишига рухсат этилмайди. 
Делфа усулини қўллаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оши-рилади: 
1) муаммо юзасидан тузилган саволлар жавоб берилиши учун 
қатнашчиларга тарқатилади; 
2) ҳар бир қатнашчи саволларга мустақил ва хуфия тарзда жавоб беради; 
3) жавоблар марказий аппаратда йигъилади ва улардаги таклифлар 
асосида умумлашган ҳужжат тайёрланади; 
4) тайёрланган ҳужжатнинг нусхаси ҳар бир қатнашчига жўнатилади; 
5) ҳар бир қатнашувчининг умумлашган ҳужжатга нисбатан билдирган 
фикри яна марказий аппаратда тўпланади. У кўрилаётган муаммо эчимига 
ўзгаргириш киритишга асос бўлиши мумкин. Шу сабабли: 
6) бу иш умумий қарорга келинмагунга қадар такрорланаверади. 
Бу усулнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда ҳар бир қатнашувчи 
фикрининг мустақиллиги таъминланади 
Сотсиологик тадқиқотларни уюштириш усуллари 
T/R 

Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish