Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари


Махфий ва очиқ калит билан шифрлаш



Download 5,29 Mb.
bet109/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

Махфий ва очиқ калит билан шифрлаш

Алоқа каналлари бўйича ахборотни узатиш хавфсизлигини таъминлаш электрон рақамли имзодан фойдаланиш йўли билан ёки криптографик тизимнинг симметрик ёки асимметрик шифрлашдан фойдаланиб амалга ошириши мумкин.


Симметрик (ёки махфий калит билан) шифрлаш криптографик тизимларга тааллуқлидир, уларда 18.2-а расмда кўрсатилганидек, шифрлаш ва дешифрлашнинг бир хил калитларидан фойдаланилади.
Симметрик криптотизимлар ноёб махфий калитдан биргаликда фойдаланувчи шахслар учун дастлабки келишувларни талаб этади. Калит тегишли шахслар орасида ишончли воситалар ёрдамида тарқатилиши керак, чунки шифрлаш калитини билиш дешифрлаш калитини ва аксинча калитни билишни англатади.

а) симметрик махфий калит билан шифрлаш




  • иккала тамон ягона махфий калитдан фойдаланади;

  • муаммо: тўлиқ махфийликка калитларни алмаштиришни таъминлаш мураккаб;

  • энг яхши мисол: DES (маълумотларни шифрлаш стандарти).

б) Асимметрик очиқ калит билан шифрлаш.



Ҳар бир иштирокчи қуйидагиларга эга:

  • бошқа ҳеч ким эгалик қилмайдиган шахсий калит, ва

  • хаммага маълум очиқ калит.

Муаммоси: симметрик махфий калит билан шифрлашдан кўра секинроқ ишлайди.
Энг яхши мисол: RSA.

18.2- расм. Симметрик (ёки шахсий) ва асимметрик (ёки очиқ) калитлар билан шифрлаш жараёнлари схемаси ва уларнинг хусусиятлари


Ассимметрик (ёки очиқ калит билан) шифрлаш бир жуфт калитларни ўз ичига олади (18.2–б расмда кўрсатилган); очиқ калит ва шахсий калит. Битта калит очиқ, иккинчиси махфий бўлади.
Очиқ калит шахсий калитдан фарқ қилади ва улар орасидаги математик алоқага қарамай, шахсий калитни очиқ калит орқали топиб олиш йўллари мавжуд эмас. Очиқ калитлар кенг тарқалган, шахсий калит эса доим сир сақланади (масалан, микропроцессорли кредит карточкада ёки жетонда ва ҳ.к.). Умумий ҳолда, бирор кишига шифрланган махфий маълумотларни олувчининг очиқ калити ёрдамида шифрлайди, шифрланган малумотларни олувчилар эса ўзларининг тегишли шахсий калитлари ёрдамида уларни дешифрлайди (шифрини очади). Бирор кишига аутентификацион малумотларни жўнатиш учун жўнатувчи маълумотларни ўзининг шахсий калити ёрдамида шифрлайди, олувчи эса маълумотларни жўнатувчининг тегишли очиқ калити ёрдамида аутентификациялайди. Бироқ шу тарзда фойдаланишадиган асимметрик шифрлашнинг иккита камчилиги бор. Биринчидан, очиқ калитни шифрлашдаги ҳисоблаш вақти жуда қиммат ҳисобланади, шунинг учун асимметрик шифрлашдан фойдаланиб катта хабарларни шифрлаш самарали эмас. Иккинчидан, агар барча хабар бутунича шифрланган бўлса, хабарларни адресатларга (олувчиларга) йўллаш мумкин эмас, чунки оралиқ узеллар бундай хабарнинг олувчисини аниқлай олмайди.
Бунинг оқибатида асимметрик шифрлаш амалда фақат хабарларнинг унча катта бўлмаган қисмларини шифрлаш учун фойдаланилади. Агар аутентификация зарур бўлса, у ҳолда хабар рандомизациянинг хавфсиз бир тамонлама рандомизацияланади натижаловчи 160 ва 128 битли асимметрик хеш-функция ва хабарга у жўнатилгунча қўшилади (у очиқ матн билан жўнатилади).
Бундай қўшилган криптологик назарий кетма-кетлиги рақамли имзо дейилади ва электрон ҳужжат айланишида муҳим параметр ҳисобланади.

Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish