Назорат саволлари
ИКМ ли РУТ ларининг иерархияси хақида маълумот беринг.
ИКМли рақамли узатиш тизимларининг иерархиясига қандай талаблар қўйилган?
Қайси бир рақамли узатиш тизими тармоқда кенг тарқалган, нима учун?
Плезиахрон рақамли иерархиянинг хусусиятлари нимадан иборат?
Иерархия деганда нимани тушунасиз?
Рақамли узатиш тизими иерархиясига қандай талаблар қўйилган?
Нима учун РУТ лар иерархия усулида тузулиши керак?
Халқаро тармоқларда қандай рақамли узатиш тизимлари қўлланилади?
Шаҳарлараро тармоқларда қандай рақамли узатиш тизимлари қўлланилади?
Маҳаллий тармоқларда қандай рақамли узатиш тизимлари қўлланилади?
PDH да рақамли оқимлар қандай ажратиб олинади?
PDH ни камчилиги нимадан иборат?
Мултиплексорнинг вазифаси нимадан иборат?
Қандай иерархия турларини биласиз ва уларни тезликлари қандай?
Нима учун бу учта иерархия алоҳида кенг тарқалмаган?
13- МАЪРУЗА
СИНХРОН РАҚАМЛИ ИЕРАРХИЯНИНГ (SDH) ТОЛАЛИ ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ
Режа:
13.1. Синхрон рақамли иерархиянинг (SDH) толали оптик алоқа тизимлари. SDH нинг афзалликлари.
13.2. Синхрон рақамли иерархия тизимлари.
13.3. SDHда сигналларни умумий мультиплексорлаш схемаси. Синхрон рақамли иерархия оқимларининг шаклланиши.
13.1. Синхрон рақамли иерархиянинг (SDH) толали оптик алоқа тизимлари. SDH нинг афзалликлари
SONET/SDH синхрон рақамли технологиялар пайдо бўлгунга қадар яратилган ва қайта ишланган рақамли технологиялар асинхрон эди. Чунки уларда марказий таянч манбадан ташқи синхронизацияланиш қўлланилмас эди. Уларда битларнинг йўқолиши нафақат ахборотларнинг йўқолишига, балки синхронизациянинг бузилишига ҳам олиб келарди. Натижада тармоқ якунида, йўқолган фрагментларни қайта узатиш билан синхронизацияни қайта тиклашдан кўра, локал тармоқлардаги каби нотўғри қабул қилинган фреймларни ташлаб юбориш осон эди. Бу шуни кўрсатадики узатилган ахборот орқага қайтмасдан йўқолиб кетади.
Амалда маҳаллий таймерлар, аниқ узатиш тезлигидан сезиларли даражадаги оғишни бериши мумкин. Масалан, DS3 (44.736 Мбит/с) сигналлари учун турли манбалардаги бундай оғиш 1789 бит/с га етиши мумкин.
Синхрон тармоқларда барча маҳаллий таймерларнинг ўртача частотаси, аниқлиги 10-9 дан ёмон бўлмаган марказий таймерлар (манбалар)ни қўллаш ҳисобига ёки бир хил (синхрон) ёки синхронга яқин (плезиахрон) (бу DS3 учун 0,045 бит/с атрофида тезликни оғиш имконини беради). Бундай ҳолатда фрейм ва мультифреймларни тенглаштириш зарурати унчалик қаттиқ эмас, тенглаштириш диапазони эса етарли даражада тор. Шунингдек аниқ фрагментни ажратиш билан боғлиқ ҳолат (масалан, DS ёки Е1), агар унинг фрейми тузилишида шу фрагментнинг бошланишида кўрсаткич киритилса соддалашади. Кўрсаткичларни қўллаш, ташувчи контейнернинг ички тузилишини мустахкамлаши имконини беради. Кўрсаткичлар (фрейм ёки
мультифрейм сарловхалари)нинг буферда сақланиши ва хатоликлари коррекцияланган кодлар билан қўшимча ҳимояланганлиги, тармоқ бўйлаб узатиладиган фойдали юклама (фрейм, мультифрейм ёки контейнер)ларни фавқулодда ички тузилиши локаллаштирилган мустахкам тизимни олиш имконини беради.
Юқорида баён этилганлар шуни кўрсатадики, синхрон тармоқлар, қўлланиладиган асинхрон тармоқларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга экан. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |