Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари


Яримўтказгичли оптик нурланиш манбаларининг иш принципи



Download 5,29 Mb.
bet24/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

4.2. Яримўтказгичли оптик нурланиш манбаларининг иш принципи

Ярим ўтказгичларда (4.1-расм) электронларнинг зичлиги нисбатан кўп ва шунинг учун кўплаб энергетик сатҳлар зона ташкил қилган ҳолда зич жойлашган.


4.1-расм. Ярим ўтказгичларнинг энергетик сатҳлари.


Бундай зоналарнинг икки тури мавжуд: юқори-Ес энергияли ўтказувчанлик зонаси, қуйи-Еv валент электронлар зонаси. Бу зоналар орасида Еq энергияли манн этилган зона жойлашган.


Иссиқлик мувозанатида деярли ҳамма электронлар валент электронлар зонасида жойлашади. Агар ярим ўтказгичнинг p-n ўтишига тўғри йўналишдаги силжитувчи кучланиш берилса, унда ўтиш жойи орқали электр токи ўта бошлайди. Агар ташқаридан бериладиган энергия миқдори кўп бўлса, унда валент зонада жойлашган баъзи электронлар қўшимча энергияни эгаллаган ҳолда юқори ўтказувчанлик зонасига ўтади. Бу ярим ўтказгич ичида кўчиб юриб, жойлаша оладиган эркин электронларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бунда валент электронлар зонасининг бўшатилган жойларида мусбат зарядланган коваклар пайдо бўлади. Коваклар ва эркин электронлар ярим ўтказгичда токнинг ташувчилари ҳисобланади. Ярим ўтказгичдаги эркин электронлар кристалл панжара тугунлари ёки бошқа электронлар билан тўқнашиб, валент электронлар зонасига «қайтиб тушади» ва «электрон-ковак» жуфтлиги йўқолади.
Агар паст энергетик сатҳга ёки валент электронлар зонасига «қайтиб тушиш» тўқнашувсиз юз берса, ундай ҳолатларда электронлар томонидан йўқотилган энергия фотон кўринишда ажралиб чиқади. Нурланишнинг бундай жараёни спонтан нурланиш деб номланади.
n частота Е энергетик сатҳларнинг фарқи (Есv га тенг), яъни тақиқланган энергетик зона кенглиги билан аниқланади:
n=C/λ=Eq/h , (4.1)

бу ерда C-ёруғлик тезлиги, с=3х108 м/сек;


λ-тўлқин узунлиги, мкм;
Eq-тақиқланган зона кенглиги;
h- Планк доимийси, h=6,626x10-34 Дж.сек.

Ёруғлик жадаллиги «электрон-ковак» жуфтликлари сонига боғлиқ.


Спонтан оптик нурланиш ҳар қандай электроннинг бир энергетик сатҳдан бошқасига ўтишидан пайдо бўлади. Лекин ҳамма электронларнинг ўтиш вақти бир-бирига мос келмаганлиги учун нурланишнинг устма-уст тушиши юз беради ва амплитуда, частота, фазалари ҳар хил бўлган оптик тўлқинлар пайдо бўлади ва нурланишнинг частотавий ёйилиб кетиши кузатилади.
Шундай қилиб, оптик нурланиш электрон майдонини кучланганлиги вақт бўйича қуйидаги қонун бўйича ўзгаради (4.2, а-расм):

E(t)=(A+a(t) sin [2 ft+ φ(t)], (4.2)


бу ерда a(t)-амплитуда тебраниши (амплитуда модуляцияси шовқинлари),


φ(t)-частота тебраниши (частота модуляцияси шовқинлари).
Ушбу нурланишни спектри 4.2, б-расмда кўрсатилган.

4.2-расм. Нокогерент ёруғлик тўлқинларининг тавсифлари:


а)-электр майдон кучланганлигининг вақт бўйича ўзгариши; b)-нурланиш спектри.

Частотавий ёйилиб кетиш Δf спектр кенгликни эгаллайди. Спектр кенглиги нурланиш манбаининг монохроматиклигини тавсифловчи параметр сифатида қўлланилади. Спонтан нурланиш кам монохроматик, нокогерент ёруғлик дейилади. Уларга ёруғлик диоди (ЁД) мисол бўлади.


Юқорида айтиб ўтилганлардан фарқли равишда синфаз оптик тўлқинларни нурлантирувчи манбаларга ёруғликнинг когерент манбалари дейилади.



Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish