Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари



Download 5,29 Mb.
bet18/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

3.4. Оптик толада дисперсия

Оптик толада сигналларни узатиш сифатига таъсир қилувчи энг муҳим омиллардан бири дисперсия ҳисобланади. Дисперсия бу ёруғлик импульслари охирларини чўзилиши, яъни импульсларни кенгайишидир. Импульслар кенгайиб, бир бирини қоплайди, символлараро бузилишлар юзага келади ва қабул қилишда импульслар кетма-кетлигидан узатилган фойдали информацияни ажратиб бўлмай қолади (3.16-расм).




Дисперсия ўтказиш қобилиятини камайтириб, оптик тизимларни иш тезлигини чегаралайди. Дисперсия– импульсларни кенгайиши, L узунликли кабелни кириш ва чиқишидаги импульслар давомийлигини квадратик фарқи сифатида қуйидаги формуладан аниқланади:



(4.4)

Одатда дисперсия бир километр ҳисобида меъёрлаштирилади ва пс/км да ўлчанади. Дисперсияни қуйидаги турлари мавжуд.




3.4.1. Модалараро дисперсия

Модалараро дисперсия тола бўйлаб модаларни турли йўналишларда турли вақтда тарқалиши билан боғлиқ. Кўп модали толага сонли апертура бурчаги чегарасида бир неча рухсат этилган модалар киритилиши мумкин.


3.18-расм. Кўп модали оптик тола кесимида ёруғлик манбаидан берилаётган учта моданинг тарқалиши кўрсатилган (идеаллаштирилган расм).


Уларни ҳаммаси турли йўналишларда тарқалади ва узатувчи манбадан қабул қилгичга турли вақтларда етиб келади. 3.18-расмда қуйи тартибли мода 2 та қайтишга эга бўлса, юқори тартибли мода толанинг шу кесимида 7 та қайтишга эга. Натижада юқори тартибли мода энергияси қуйи тартибли мода энергиясига қараганда кечикади. Қабул қилинган импульслар йиғиндисида бир импульсни қўшни импульс интервалига тушишидан қўшни импульс хато қабул қилинади. Модалараро дисперсия кўп модали узатиш тизимларининг камчилиги ҳисобланади. Бу турдаги дисперсия бузилишларини бир модали толаларни қўллаш орқали бартараф этиш мумкин. Чунки ундан фақат битта асосий мода узатилади.
3.4.2. Хроматик дисперсия


Хроматик дисперсия ҳам дисперсиянинг бошқа турлари каби импульсларни кенгайиши туфайли ҳосил бўладиган бузилишларга олиб келади. Хроматик дисперсияни материал ва тўлқин узатувчи (тола) дисперсияларининг йиғиндиси ташкил этади:

Dx = Dм+ Dт. (4.5)


Хроматик дисперсия пикосекунд/нанометр*километр (пс/нм·км) да ўлчанади. (1 пс = 1·10-12 с, 1 нм = 1·10-9 м ). Бу 1нм кенгликдаги импульсни 1км узунликдаги тола орқали ўтгандаги пс да кенгайишидир. Масалан: бир модали стандарт толаларда 1550 нм тўлқин узунлигида хроматик дисперсия қиймати 17 пс/нм*км атрофида бўлади. Дисперсиянинг бу тури бир модали толаларга ҳам, кўп модали толаларга ҳам хос. Лекин бир модали толаларда кўпроқнамоён бўлади.





Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish