Qisqacha xulosalar
Mustaqillik yillarida mamlakatimizda aholi salomatligini muhofaza qilish masalasi yurtimiz rahbari rahnamoligida davlatimiz siyosatida muhim o’rinni эgallab kеlmoqda. Kеyingi yillarda sog’liqni saqlash sohasida kеng ko’lamli o’zgarishlar ro’y bеrdi. O’zbеkiston Rеspublikasi Prеzidеntining “Sog’liqni saqlash tizimini isloh qilishni yanada chuqurlashtirish va uni rivojlantirish Davlat dasturini amalga oshirishning asosiy yo’nalishlari to’g’risida”gi (2007 yil 19 sеntyabr) Farmonida aholiga yuqori malakali tibbiy xizmat ko’rsatishni ta’inlash maqsadida, mulkchilik shaklidan qat’iy nazar, tibbiy muassasalarini zamonaviy yangi, jumladan, xorijdan olib kеlinadigan zamonaviy tibbiy asbob-uskunalar, jihozlar bilan ta’minlash maqsadida katta imtiyozlar joriy эtildi.
Ushbu Farmonga muvofiq, эndilikda yurtimizda faoliyat ko’rsatib turgan to’rtta tibbiyot markazi tajribasidan kеlib chiqqan holda yana 6 ta, jumladan, Akushеrlik va ginеkologiya ilmiy-tеkshirish instituti hamda davolash bazasi va ayollarlarning rеproduktiv salomatlik markazlari nеgizida shu tizimga ixtisoslashgan markaz tashkil эtilmoqda. Ana shu maqsadda, yil boshidanoq davlat byudjеti hisobidan kеrakli miqdorda mablag’ ajratildi. Ayni paytda, ushbu mablag’ эvaziga tibbiy muassasa tubdan rеkonstruktsiya qilinib, zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlanyapti. Bundan tashqari 2009 yilda ushbu ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy markaz YAponiya davlati tomonidan uch yarim million AQSH dollari hajmidagi grant asosida zamonaviy davolash diagnostika apparatlari bilan jihozlanishi rеjalashtirilgan. Hozirgi kunda mazkur markazning Nukus, Qarshi, Jizzax va Namanganda ham filiallari ham faoliyat ko’rsatmoqda.
Prеzidеntimizning “O’zbеkiston Rеspublikasi sog’liqni saqlash tizimini isloh Davlat dasturi to’g’risida”gi (1998 yil 10 noyabr) Farmoni ham ushbu sohada mustahkam pofdеvor, asosiy tayanch vazifasini o’tamoqda.
Sog’liqni saqlash tizimida faoliyat yuritayotgan sub’еktlarning mulkchilik shakli qanday bo’lishidan qat’iy nazar, ularning maqsad va vazifalari mushtarak – xalq salomatligini muhofaza qilishdan iborat. CHunki bеmor odamga baribir: u davlat tibbiyot muassasalaridami yoki xususiy muassasa shifokorida davolanadim, shifo topsa bo’ldi.
Sog’liqni saqlash tizimida o’tkazilgan islohotlar natijasida fuqarolar salomatligini muhofaza qilish va soha moddiy-tеxnika bazasini mustahkamlash borasida ko’pgina ishlar bajarildi v bajarilmoqda.
1.Ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш вазифалари
Ижтимоий иқтисодий ривожланиш якунлари ишлаб чиқариш кучларининг қувватига ва ишлаб чиқариш муносабатлари хусусиятларига, техника билан жиҳозлаш ва ишловчиларнинг касбкор тайёргарлигига боғлиқ бўлиб қолмай, балки кўп жиҳатдан демография жараёнларининг ҳолатига, аҳоли соғлиғига ва соғлиқни сақлаш даражасига боғлиқдир. Бу хизматни республика тиббиёт соҳаси амалга оширади.
Республикамиз мустақил деб эълон қилиниши давлатимизда бозор иқтисодиёти тамойилларининг шаклланиб бориши бошқа соҳалар билан шу қаторда тиббиётга ҳам ривожланишнинг экстенсив йўлида интенсив йўлига ўтишни тақазо қилади.
Республикамиз Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида»ги Фармонда аҳолига кўрсатиладиган кафолатланган бепул, юқори малакали бирламчи тиббий хизматни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилган. Ислоҳотларнинг пировард натижасида қишлоқ жойларда малакали бепул медицина хизматини икки поғонада кўрсатиш кўзда тутилган. Халққа тиббий хизмат кўрсатишни замон талаблари даражасида ташкил этиш кўп томонлама тизимини миллий анъаналар ва жаҳон андозаларини инобатга олган ҳолда ислоҳ қилишга боғлиқ. Давлат дастури бу борада қўйилган муҳим қадам бўлиши шубҳасиздир».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисидаги» Фармони асосида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўгрисида»ги қарори асосида жуда катта ташкилий ва амалий ишлар қилинмоқда. Аҳолининг аксари кўпчилиги қишлоқда яшаши эътиборга олиниб 1998-2005 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш концепциясида қишлоқ аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, санитария-профилактика хизматини яхшилаш жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий клиникаларни, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда барпо қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Ана шу дастур асосда қишлоқда замонавий клиникаларни, тиббий асбоб-ускуналарни ва аппаратлар билан жиҳозланадиган ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари, кундузги ва хонадон шифохоналари барпо этилмоқда.
Ана шулар қатори XXI аср бошларида аҳолига тиббий ёрлам кўрсатиш тизимидаги муаммоларни тезроқ ҳал этиш, аҳолининг барча қатламлари бепул тиббий-санитария ёрдами олишнинг давлат томонидан кафолатланган имкониятлардан бахраманд бўлишда тизимни маблағ билан таъминланиши, тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва бошқа бир қанча масалаларни ҳал қилиш керак.
Қолаверса аҳолининг даволаш муассасаларининг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қондирмай, замонавий тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар билан таъминламай тиббиётда туб ислоҳотларни ўтказиш, халққа кутилган тиббий ёрдамни кўрсатиш ва соғлиқни муҳофазаси ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.
Ички бозорни дори-дармонлар билан тўлдириш, аҳолига дорихоналар тармоқлари орқали сотишни йўлга қўйиш, даволаш муассасаларини тиббий анжомлар ҳамда, тиббиёт техникаси билан таъминлаш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўрилди. Аввало, тиббий саноати ривожланган АҚШ, Олмония, Англия, Япония, Италия каби давлатларнинг дори-дармон ва тиббиёт техникаси тижорати билан машғул бўлувчи фирмалар ва компанияларнинг Тошкент ва бошқа шаҳарларда ваколатхоналари очилиб, қўшма корхоналар қуриш ҳақида шартномалар имзоланди.
Лекин миллий тиббиёт ва фармацевтика саноатимизни барпо этмай туриб тизимнинг талаб ва эҳтиёжларини тўла қондириш, аҳолини дори воситаларига бўлган талабини таъминлаш муаммосини ҳал қилиш мумкин эмаслигини ҳаёт исботлади.
Юртбошимизнинг мамлакатимизда «Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш Дастури ва уни ҳаётга татбиқ этиш тўғрисида»ги Фармони ижтимоий иқтисодий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлди. Давлат аҳамиятига молик бу ҳужжат жамият турмушининг қачонлардан буён оқсаб келаётган жиддий бир соҳасини, наинки оёққа қўйиш, балки уни энг замонавий талаблар асосида ривожлантириш, тиббиёт хизматини халқаро андозалар даражасига кўтариш мақсадларига қаратилган. Тиббиёт тизимини ислоҳ қилишга, уни амалга оширишга катта йўл очиб берган Президентимиз Фармони халқимиз, айниқса, тиббиёт заҳматкашлари томонидан зўр мамнуният билан кутиб олинди.
Барча учун барбод бўлган принципларни йўқотмосдан, давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматни сақлаб қолиб, даволаш-профилактика муассасаларини давлат тасаруффидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширмоқ лозим. Бунинг учун хусусийлаштириладиган ҳар тиббиёт муассасасининг баланс баҳосини аниқлаш мақсадида уларнинг моддий техник базасини инвентаризациядан ўтказиш керак. Бунда ушбу муассасаларни уларда ишлаб турган ходимларга кейинроқ жамоа мулки сифатида сотиб олиш шарти билан узоқ муддатга ижарага беришни амалга оширмоқ даркор.
Шу нуқтаи назардан айтиш жоизки мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ва уни хаётга жорий этиш тўғрисидаги юртбошимизнинг ушбу фармони ҳаётимизда муҳим воқеа бўлди десак янглишмаймиз. Албатта, янги дастурни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад давлат клиникалари фаолиятига йўналиш беришдан иборат бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |