120
шоҳларининг пойтахти Катдан (ҳозирги Беруний-
дан) Гурганжга кўчади. 997 йилда эса Африғийлар
сулоласи тугаган Фир қасри Амударёга ғарқ бўлиб
кетади. Я.Ғуломовнинг маълумотига қараганда
«Кат» ёки «Ката» сўзи қадимги эрон терминология-
сида уруғ ёки унинг бирон бўлаги яшаган девор
билан ажратиб олинган катта ховлини билдиради
(Ғуломов, 47). Ҳозирги Беруний шаҳрининг
қадимги «Кат қалъаси» номи шу тариқа
келиб
чиққанлиги шубҳасиздир.
Халқимизнинг ибтидоий жамоа тузуми даври-
дан то ўрта асрдаги Қорақалпоғистонда бўлган
уйғониш даври маданиятини ҳам ўзида намоён
қилиб келаётган ноёб обидаларни сақлаш, ҳимоя
этиш ва илмий асосда ўрганиш шу куннинг энг
муҳим муаммоларидан биридир.
АДАБИЁТЛАР
Қорақалпоғистон
Республикасида
ўзбек,
қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, туркман, ва татар
халқлари қадимдан ўзаро
бир-бирлари билан
қўшни, айрим ҳудудларда аралаш ҳолда яшаб кела-
дилар. Шу боисдан уларнинг ўзаро иқтисодий, иж-
тимоий, сиёсий ва маданий жиҳатдан алоқа-
муносабатлари жуда ҳам кучлидир. Ҳозирги кунда
уларнинг тилларининг ўзаро бир-бирига таъсири,
бир-бирини бойитишда яққол кўзга ташланади. Ле-
кин ўзбек ва қорақалпоқ тилларига минтақадаги
қозоқ ҳамда туркман тилларининг таъсирини бара-
вар деб бўлмайди. Чунки буларнинг ҳар хил объек-
тив сабаблари бор. Ҳозирги ўзбек
миллатининг эт-
ник
бирлик
бўлиб
шаклланиш
жараёни
Ўзбекистондаги бошқа туркийзабон халқлардан бир
мунча фарқ қилади.
Тарихий-этнографик ва лингвистик адабиётлар-
да генетик жиҳатдан ҳозирги ўзбек халқи учта асо-
сий этник гуруҳнинг қўшилишидан ташкил топган-
лиги, уларнинг ҳозирги Ўзбекистон территориясига
тарқалиш тарихи, ўзаро иқтисодий-ижтимоий, сиё-
сий муносабатлари ниҳоят даражада мураккаб ша-
роитда кечганлиги қайта-қайта уқтирилади (Волин,
1941:192). Бугунги тушунчамиздаги ўзбек халқи,
яъни Ўзбекистонннинг туб аҳолиси юқорида қайд
қилинган бир-биридан тафовут этувчи уч асосий ва
йирик туркий этник қатламнинг қайси бир гуруҳига
мансуб деган саволнинг туғилиши аниқ. Чунки бу-
гунги ўзини «
ўзбек
» деб ҳисоблаётган аҳолини уч
асосий туркий этник қатламнинг бирортасига ҳам
тўлалигича киритиб бўлмайди (Толстов,1948). Бу-
гунги ўзбек улусининг аждодлари Мовароуннаҳр,
хусусан, Зарафшон, Фарғона водийлари, Сирдарё,
Тошкент,
Хоразм
воҳалари,
Қорақалпоғистон
минтақасини ўз ичига олган ҳудудларда қадим за-
монлардан бери ўтроқ ҳаёт кечириб, деҳқончилик,
ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланиб
келган туб, ўтроқ,
ерли этник бирликлар асосида,
ушбу муқаддас ва табаррук заминга турли тарихий
сабабларга кўра келиб қолган туркий ва нотуркий
тиллар туркумидаги кўчманчи, ярим кўчманчи
қавмларнинг келиб қўшилишидан ташкил топган.
Бу тарихий жараён барча туркий халқларнинг этно-
генезида муҳим ўрин тутган (Ўзбек шевалари лек-
сикаси, 1997:134).
Қорақалпоғистон
Республикасида туркий ва но-
туркий тилли қўшнилар билан, асосан, қорақалпоқ,
қозоқ, туркман ва тожик халқлар билан лисоний
алоқаси муҳим ўрин тутади. Ўзбек ва тожик
халқларининг ўзаро алоқаси қадим замонларга бо-
риб тақалади. Уларнинг ота-боболари ўтмишда
Марказий Осиёнинг
бой чорвачилик, деҳқончилик,
ҳунармандчилик маданиятига асос солган, йирик
қурилиш иншоатлари,
илм-фан ва маънавий бой-
ликларни ҳамкорликда бунёд этганлар, чет эл
босқинчиларига биргаликда курашганлар. Шунинг
учун ҳам тадқиқотчилар бу икки халқнинг ўтмиш
тарихини иккита қудратли новадага таққослайди
(История таджикского народа, 1953).
Бу икки халқ ўртасидаги қадимий ҳаётий
ҳамкорлик, яқинлик ва
муштараклик уларнинг
алоқа аралашув қуроли бўлган тилларида ҳам тўлиқ
ўз ифодасини топган. Натижада уларнинг тиллари
бир-бирларидан озиқланди, бойиди, бахраманд
бўлди. Бу фикр ўтмиш тарих учун тўғридир
(Ғуломов, 1959:74).
1. Ж а бб ор ов И. «Ноёб обидалар тақдири». //Совет Ўзбекистони. 1999. 23-июнь.
2. Ғ ул ом ов Я. Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. 47-б.
Do'stlaringiz bilan baham: