Кодексига шарх. Лар 'адоаат збекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 19,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/456
Sana20.03.2022
Hajmi19,77 Mb.
#504299
TuriКодекс
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   456
Bog'liq
MJTKga sharhlar

X III 
б о б .
С А В Д О , Т А Д Б И Р К О Р Л И К В А М О Л И Я С О Х А Л А Р И Д А Г И  
Х У К У К Б У З А Р Л И К Л А Р У Ч У Н М А Ъ М У Р И Й Ж А В О Б Г А Р Л И К
164-м о д д а. Савдо ёки хизмат курсатиш коидаларини бузиш
Савдо ёки хизмат курсатиш коидаларини бузиш, — 
фукароларга энг кам иш хакининг бир бараваридан беш бара­
варигача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти ба­
раваригача миьдорда жарима солишга сабаб булади.
Ёнилги-мойлаш материаллари билан, дори-дармон воситалари 
ёки тиббий буюмлар билан кУлда савдо килиш ёхуд шахарларда 
белгиланмаган жойларда кулда савдо килиш, —
сотилаётган ашёларни мусодара цилиб, энг кам иш хакининг 
беш бараваридан Ун бараваригача микдорда жарима солишга са­
баб булади.
Дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар ёхуд ёнилги- 
мойлаш материаллари сотиш коидаларини бузиш, —
фукароларга энг кам иш хакининг беш бараваридан ун барава­
ригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ун беш 
бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади.
1. 
164-модца буйича хукукбузарликлар объекти савдо корхо- 
наларининг нормал фаолиятини таъминлаш сохасидаги ижтимо­
ий муносабатлар хисобланади.
Хукукбузарликлар предмета кейин сотиш максади билан ом- 
борлар, базалар, савдо корхоналарига келтирилган хар кандай 
товарлар булиши мумкин.
Савдонинг асосий коидаларида назарда тутилишича, товар­
лар ахолига фак,аг дуконнинг савдо залида ва белгиланган вак;т- 
да, яъни харидорларнинг савдо корхонасига келиш имкони булган 
вак,тда сотилиши лозим.
Савдо килиш коидалари хилма-хил ва куп сонли булиб, куйи- 
дагиларга тааллукди булади: савдо зали (хизмат. курсатиш зали)- 
нинг ва ёрдамчи биноларнинг тузилиши, витриналарнинг беза- 
тилиши; товарларни сакдаш; товарларни харидорларга олиб 
бериш; улар билан пул хисоб-китобини кдлиш; тош-тарозилар-
270



ни сакдаш ва улардан фойдаланиш; савдо корхоналарининг иш- 

лаш вакти ва хоказолар.
Савдо коидалари давлат хокимияти ва бошкаруви органлари-
• 
нинг, махаллий хокимият органларининг — хокимиятларнинг 
Конун хужжатлари билан тасдикланади (масалан, савдо корхона- 
сининг ишлайдиган кунлари, соатлари). Савдо коидаларига сав­
до корхоналарига татбик, этиладиган мехнатни мухофаза кдлиш 
ва хавфсизлик техникаси коидалари, ёнгинга карши ва санита­
рия коидалари татбик этилмайди.
2. Объектив томондан хукукбузарликларнинг бундай тури то- 
варни конунга хилоф равишда сотиш ёки уни харидорлардан 
яширишдан иборатдир. Товарларни яшириш (сир саклаш) то- 
варлар магазинларга, дуконларга ва шу кабиларга сотиш учун 
берилгандан кейингина эътироф кдлиниши мумкин. Сотиш учун 
мулжалланган товарлар бутун иш куни мобайнида тула хажмда 
турлари билан берилиши лозим. Масалан, товарга «сотилган» 
деган лавханинг осиб куйилиши, саклаш квитанцияларини ту­
зиш, товарни пештахта остида саклаш хам уни яшириш хисоб­
ланади.
Товарларни омбордан (базадан) савдо корхонасига етказиб 
бериш вакги хам 164-модданинг амал килишига сабаб булади. 
Масалан: автомашиналардан туриб сотиш ва хоказо.
Товарларни яшириш жойи омбор бинолари, савдо килиш 
залидаги турли курилмалар, ишлаб чикариш ва ёрдамчи бинолар 
(хоналар), хизмат кабинетлари, йулаклар ва хоказолардир.
3. Хукукбузарликнинг мазкур тури 
буйича 
субъекглар факат. 
савдо ходимлари, яъни мансабдор шахслар ва узга шахслар (ди­
ректор, секция, булим, ишлаб чикариш, омбор мудири, сотувчи, 
ёрдамчи ишчи ва шу кабилар), акли расо ва 16 ёшга етган 
шахслар булиши мумкин.
4. Савдо коидаларининг бузилиши турридан-тУфи, каеддан 
содир этилади. Товарларни савдо коидасини бузган холда сотув­
чи ёки уни яширувчи шахе бундай харакатларнинг ижтимоий 
хавфли эканлигини билади хамда товарни сотишни ёки уни 
харидорлардан яширишни истайди.
Бундан ташкари, бу ерда харидорлардан конунга хилоф ра­
вишда хак олиш тарзидаги моддий нафга эга булишдан иборат 
гаразли манфаатдорлик назарда тутилади. Байриконуний йул би­
лан кариндошлар ёки танишларни товарлар билан таъминлашга 
(ёхуд узаро хизматларга эга булиш максади билан) интилишдан 
иборат шахеий манфаатдорлик хам булиши мумкин.
Кодекснинг 164-модцаси 1-кисми буйича ишлар давлат со­
ли к органлари томонидан куриб чикилади (Кодекснинг 264-мод- 
даси).
271


5. 164-модцанинг 2-кисмида назарда тутилган хукукбузарлик­
лар, аввало, савдо-сотик,ни юритиш тартибига к,арши каратил- 
ган. Шащэларда савдо килиш учун белгиланган жойлар хари- 
дорларга кулай булишини, кучалар ва майдонларда, ер ости утиш 
жойларида, хрвлиларда ва хоказоларда тозалик ва санитария тар­
тибини таъминлашни, пиёдалар окимининг харакати учун нор- 
мал шарт-шароит яратишни хисобга олган \олда хокимиятлар 
томонидан белгиланади.
6. Кодекснинг 164-моддаси мазкур к,исми буйича 2-моддада 
курсатиб утилган материаллар, воситалар ёки буюмларни белги- 
ланмаган жойда кулда сотиш билан шугулланган шахслар жа­
вобгар буладилар. Хукукбузарликлар х,ам касддан, хам эх,тиёт- 
сизлик оркасида содир этилиши мумкин.
7. Бундай хукукбузарликлар тугрисидаги баённомалар мили­
ция ходимлари томонидан тузилади. Ишларни маъмурий ишлар 
буйича судьялар куриб чикади (Кодекснинг 145-модцаси).
8. Хукукбузарликлар ёнилги ресурсларидан окдлона фойдала­
ниш буйича ижтимоий муносабатларга тажовуз килади ва бир- 
мунча моддий талафотларга олиб келиши, аник максад учун 
ёнилгининг етишмаслигига, шунингдек, ёнилги-мойлаш матери­
алларини гайриконуний равишда сотувчи шахсларнинг мехнат- 
сиз бойишига сабаб булиши мумкин. Дори-дармон воситаларини 
ёки тиббий ахамиятга эга булган ашёларни сотиш 
коидаларини 
бузиш сунъий танкислик яратилишига сабаб булади.
Хукукбузарлик предмета сифатида гоят турли-туман ёнилги- 
мойлаш материаллари, дизель ва газ ёкилгиси, ётлаш мойлари 
намоён булади. Ёнилги-мойлаш материалларини, дори-дармон 
воситаларини ёки тиббий ахамиятга эга булган ашёларни так- 
симлаш тартиби норматив хужжатлар билан тартибга солинади 
(Узбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 сентябр- 
даги «Нефть махсулотларини сотишда тартиб урнатиш чоралари 
тугрисида»ги Фармони — Узбекистон Республикаси Олий К ен ­
гашининг Ахборотномаси, 1992, 10-сон, 423-модца; Вазирлар 
Махкамасининг 1993 йил 8 сентябрдаги «Ахолини дори-дармон 
билан таъминлаш сохасидаги кушимча чоралар тугрисида»ги каро­
ри — Узбекистон Республикаси Хукуматининг карорлари тупла­
ми, 1993, 13-сон).
Ёнилги-мойлаш материалларини сотиб олиш хукуки булма­
ган шахсларга бундай материалларни таркатиш гайриконуний 
хисобланади. Гайриконуний сотиш деган тушунчага битта дав­
лат ёки жамоат корхонасининг бошка корхонага, шунингдек, 
шахсий транспорт эгаларига ёнилги сотиши туфи келади. Бун­
дан тапщари, ёнилги-мойлаш материалларини тарада сотиш улар­
ни сотиш коидаларини бузиш хисобланади. (Айрим холларда
272


катерларга, мотонартларга ёнилги куйиш ва хоказолар бундан 
мустаснодир).
Дори-дармон воситаларини ёки тиббий ахамиятга эга булган 
ашёларни шифокорнинг рухсатисиз ёхуд рецептда курсатилган 
микдордан ортик, сотиш уларни сотиш коидаларини бузиш хисоб­
ланади.
9. 16 ёшга етган шахслар, ёнилги-мойлаш материалларини 
сотиш учун масъул булган шахслар жавобгарликка тортилади. 
Улар хам мансабдор шахслар, хам автомобиль ёнилгиси куйиш 
станциясининг ва автомобиль ёнилгисини куйиш пунктининг 
моддий жавобгар ходимлари булиши мумкин. Дори-дармон во­
ситаларини ёки тиббий ахамиятга эга булган ашёларни сотиш 
вактида — дорихона мудирлари, дорихона дукончаларининг му- 
дирлари ва бошкалар жавобгарликка тортилади.
10. Райриконуний сотиш тугридан-турри гаразли ният билан ' 
содир этилади. Шахе бензин, дори-дармон воситаларини гайри- 
конуний равишда (рецептсиз) сотаётганини билади ва буни амалга 
оширишни истайди.
Хукукбузарликнинг мазкур турига бахо беришда угирлик 
Килиш максадининг йукдигини аниклаш зарур.
11. Кодекснинг 164-моддаси 3-кисми буйича маъмурий 
Хукукбузарликлар тугрисидаги ишлар давлат солик органлари 
томонидан куриб чикдлади (264-модца).
12. Маъмурий жазо чораси кулланилгандан кейин савдо коида- 
сини бузиш ёки хизмат курсатиш ни содир этиш Ж К нинг 189- 
модцаси буйича жиноий жавобгарликка сабаб булади.
165-м о д д а. Харидорни ёки буюртмачини алдаш
Мулкчилик шаклидан катьи назар, ахолига товарлар сотишни 
амалга ошираётгаи ёки хизматлар курсатаётган корхоналарда, шу­
нингдек, савдо ёки хизматлар курсатиш сохасида якка тартибдаги 
мехнат фаолияти билан шугулланаётган шахслар томонидан энг 
кам иш хакининг ундан бир кисмидан ошмаган микдорда улчов- 
дан, тарозидан, пулдаи уриб колиш ёхуд харидорни ёки буюртма- 
чини узгача тарзда алдаш, —
энг кам иш хакининг икки бараваридан беш бараваригача мик­
дорда жарима солишга сабаб булади.
1. Харидорни ва буюртмачини алдашда тажовузкорлик объекта 
савдо, жамоат овкатланиши, маиший хизмат курсатиш, комму- 
нал хужалигининг нормал фаолият курсатиши, шунингдек, фу­
кароларнинг моддий манфаатларидир.
2. Объектив томон харидорларни улчаш ва тарозидан уриб
18-4838
273


Колиш шаклида ифодаланади. Бу — харидорга тегишли булган 
товарни камрок микдорда бериш, яъни тарозидан ёки улчашдан 
уриш, буюртмачига эса у хак тулаганидан камрок» микдордаги 
материални беришдир.
Баъзан улчаш махсус тайёрланган мосламалар ёрдамида амалга 
оширилади. Тарозидан уриш эса сотилаётган товарни катта хажм­
даги когозга ураб сотиш ва бунда унинг вазнини чикдриб ташла- 
маслик ёки харидорларга махсулотни тузатилмаган тарзда, чикин- 
диларини олиб ташламасдан (масалан, колбаса махсулотларининг 
четини) сотиш, тортиш эса нотугри тортиш йули билан бажарили- 
ши, махсулотни тарозига таШлаб юбориш), шунингдек, тарозини 
нотугри Урнатиш, тарозилардан ва бошка улчов асбобларидан, ма­
салан, тошлардан фойдаланиш коидаларини бузишдир.
Улчаш учун шундай харакатлар, чунончи, ресторанлар, кахва- 
хоналар, тамаддихоналарда уткир спиртли ичимлиютарни, авто­
мобиль ёнилгисини куйиш шохобчаларида бензин ёки техник 
ёгни тулик куймаслик; газламалар дуконида уларни улчаш вак­
тида чузиш; омборда дераза ойнасини, тахтани улчашда касддан 
катта улчов меъёридан фойдаланиш хосдир ва хоказо.
Хисобдан уришда кайтим тулик ёки кисман берилмайди, со- 
тувчи хариднинг тулик умумий кийматини нотугри хисоблайди, 
донали товар туланган пулга мос келмайдиган микдорда берилади.
Харидорларни алдашнинг кенг таркалган усули белгиланган 
чакана нархни ошириб айтишдир.
Белгиланган чакана нархларни ошириб курсатиш нормалари 
ва прейскурантлари кУйилмайдиган савдо ёки маиший корхона­
ларда содир этилади, бу жойларда харидорлар ва буюртмачилар 
узлари танлаган товар ёки хизматларнинг сифати ва нархи кан- 
дайлигидан хабардор килинмайди.
Узгача алдаш деганда нархли товарларнинг юкори нархда 
сотилиши, шунингдек, калбаки товарлар, масалан, сув кушилган 
арокнинг сотилишини тушунмок керак. Буюртмачини узгача ал- 
дашга бирон-бир буюмни тайёрлашда ишлатиладиган матонинг 
метрини ошириб курсатиш холларини киритиш мумкин.
Умумий овкатланиш корхоналарида алдаш усуллари узига хос­
дир: масалан, нормада белгиланганидан камрок махсулот соли­
нади. Бу хол тайёрланадиган овкатнинг сифатини ёмонлаштира- 
ди ва микдорини камайтириб юборади. Ш у билан бирга
харидорларни алдашнинг турли шакллари бирга кушиб кУллани- 
лади (улчаш, тортиш, белгиланган чакана нархларни ошириб 
курсатиш ва хоказо).
ХУКУКбузарликни содир этиш жойи савдо, умумий овкатла­
ниш, маиший хизмат ва коммунал хужалик корхоналаридир. 
Товар ёки буюртмани уйга етказиб беришда, буюртмачининг
274


хонадонида килинган таъмир ёки курсатилган хизмат хакида 
хам алдаш булиши мумкин.
3. Кодекснинг 165-модцаси буйича хукукбузарлик субъекти 
савдо, умумий овкатланиш, маиший хизмат курсатиш корхона­
лари ходими, шунингдек, товарларни сотувчи ёки буюртмаларни 
бажарувчи ва ахолига бошка хизмат курсатувчи 16 ёшга етган 
узга шахе булиши мумкин.
4. Харидорлар ва буюртмачиларни алдаш факат тугридан-туфи 
гаразли ният билан содир этилиши мумкин, шахе алдаш фактини 
англаб етади ва шундай харакатлар содир этишни истайди.
Харидорлар ва буюртмачиларни алдаш энг кам иш хакининг 
ундан бир кисмидан ортик микдорда содир этилган булса, Ж Книнг 
187-модцаси буйича жиноий жавобгарликка сабаб булади.
Кодекснинг 165-модцаси буйича маъмурий хукукбузарликлар 
тугрисидаги ишлар давлат солик органлари томонидан куриб 
чикилади (264-модца).
166- м о д д а . Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чика- 
риш маркасини тасдиклайдиган хужжатларсиз 
сотиш
Хужалик юритувчи субъектларнинг озик-овкат махсулотлари 
ва саноат молларини уларнинг сифатини ва ишлаб чикариш мар­
касини тасдиклайдиган хужжатларсиз сотиши, худди шунингдек, 
сотиш максадида олиши, —
молларни мусодара килиб, фукароларга энг кам иш хакининг 
уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш 
бараваридан ун бараваригача микцорда жарима солишга сабаб 
булади.
Худди шундай хУКУКбузарлик маъмурий жазо чораси кулланил­
ганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган булса, —
молларни мусодара килиб, фукароларга энг кам иш хакининг 
беш бараваридан ун бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ун 
бараваридан ун беш бараваригача микцорда жарима солишга са­
баб булади.
Ишлаб чикариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чика- 
рувчининг номи ва жойлашган ери тугрисида ахборот булмаган 
товарларни реализация килиш, шунингдек, реализация килиш мак­
садида сотиб олиш,—
мансабдор' шахсларга энг кам иш хакининг ун бараваридан ун 
беш бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади. .
1. 
Бу маъмурий хукукбузарлик объекта савдо тартиби булиб, 
у мазкур холатда ахолининг. 
c oh ih fh h h
мухофаза килиш билан
275


боишкдир. Савдо коидалар ид а белгиланишича, спиртли ичим- 
ликлар, озик-овкат махсулотлари ва саноат молларининг сифа­
тини, ишлаб чикариш маркасини тасдикдовчи хужжатлар булган 
такдирдагина уларни сотиш мумкин.
Бундан ташкари, шуни хам хисобга олиш керакки, маъмурий 
жазо чораси кУлланилганидан кейин бир йил давомида худди 
шундай хукукбузарликни содир этиш янада каттарок жавобгар­
ликка сабаб булади.
2. 166-модцанинг диспозициясини таърифлашдан шу нарса 
келиб чикадики, бу модца буйича факат акди расо, 16 ёшга 
етган фукароларгина эмас, шу билан бирга, савдо коидаларини 
Касддан ёки эхтиётсизлик оркасида бузишда айбдор булган сав­
до корхоналари ва умумий овкатланиш корхоналарининг ман­
сабдор шахслари хам жавобгар буладилар.
3. Бундай хукукбузарликлар тугрисидаги баённомалар бозор- 
ларнинг мансабдор шахслари ва милиция ходимлари томонидан 
тузи л ад и.
4. Шархланаётган моддада назарда тутилган маъмурий хукукбу- 
зарликлар тугрисидаги ишлар маъмурий ишлар буйича судьялар 
томонидан куриб чикилади (245-модца).
167-м о д д а. Видеоёзувли кассеталарии сотиш ва видеому- 
ассасаларнинг ишлаш коидаларини бузиш
Эксперт комиссияси бахоламагаи видеоёзувли кассеталарии 
сотиш, —
видеокассеталарни мусодара килиб, энг кам иш хакининг бир 
бараваридан уч бараваригача микдорда жарима солишга сабаб 
булади.
Тегишли рухсат олмай туриб видеомуассасаларни (видеоёзув­
ли кассеталарии ижарага бериш пунктлари, видеозаллар, кабель 
телевндениеси студияларини) очиш ёки бундай муассасаларни ёпиш 
тугрисида карор кабул килинганидан кейин хам уларнинг фаоли- 
ятни давом эттириши, —
фукароларга энг кам иш хакининг бир бараваридан уч барава­
ригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш барава­
ригача микдорда жарима солишга сабаб булади.
Видеомуассасаларда эксперт комиссияси бахоламагаи видео­
ёзувли кассеталардан фойдаланиш, —
видеоёзувли кассеталарии мусодара килиб, энг кам иш хакининг 
икки бараваридан беш бараваригача микдорда жарима солишга 
сабаб булади.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи кисмларида 
назарда тутилган хукукбузарликлар маъмурий жазо чораси кулла-
276


нилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бул­
са, —
видеоёзувли кассеталарни ва видеоаппаратурам! мусодара 
Килиб, фукароларга энг кам иш хакининг беш баравари микдори- 
да, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ун бараваригача 
микдорда жарима солишга сабаб булади.
1. К,араб чик,илаётган маъмурий хукукбузарлик объекта иж­
тимоий ахлок ва видеоёзувли кассеталарни сотиш ва видеомуас- 
сасалар фаолият кУрсатишининг белгиланган коидаларидир.
2. Бундан ташкари, шуни хам хисобга олиш керакки, 167- 
модданинг 1-кисми хукукбузарлик худди шу модданинг 2 ва 3- 
Кисмларида назарда тутилган таркибга т^гри келмаган холларда 
татбик этилади, бу таркибга туфи келмаган такдирда бирмунча 
юкори жавобгарлик назарда тутилади. Мазкур модданинг ик­
кинчи кисми видеокассеталарни ижарага бериш, видеозаллар, 
кабель телевидениеси студияларини тегишли рухсат олмай ту­
риб, узбошимчалик билан очиш холлари купайганлиги муноса- 
бати билан жорий этилган.
3. Бу модданинг диспозициясидан шу нарса келиб чикадики, 
акли расо 16 ёшга етган фукаролар, шунингдек, видеомуассаса- 
ларнинг мансабдор шахслари жавобгарликка тортиладилар.
4. 167-модцанинг 1, 2, 3-кисмларида назарда тутилган хукУКбу- 
зарликлар маъмурий жазо чораси кулланилганидан кейин бир 
йил давомида такрор содир этилган такдирда янада юкорирок 
жавобгарликка тортилади.
5. Субъектив томондан караб чикилаётган хукукбузарлик 
туфидан-туфи гаразли ният (модданинг иккинчи кисми) билан, 
шунингдек, эхтиётсизлик билан ажралиб туради.
6. Бундай хукукбузарликлар тугрисидаги баённомалар мили­
ция ходимлари томонидан тузилади.
7. Шархланаётган моддада назарда тутилган маъмурий хукукбу- 
зарликлар тугрисидаги ишлар маъмурий ишлар буйича судьялар 
томонидан куриб чикилади (245-модда).
168-м о д д а. Бозорларда савдо килиш коидаларини бузиш
Бозорларда савдо килиш коидаларини бузиш —
фукароларга энг кам иш хакининг ундан бир кисми, мансабдор 
шахсларга эса — иккидан бир кисми мивдорида жарима солишга 
сабаб булади.
1. 
Мазкур хукукбузарлик объекти бозорларда савдо килиш- 
нинг белгиланган тартибидир. Бундай тартиб бозорларда савдо 
Килишнинг намунавий коидаларига мувофик урнатилади.
277


2. Савдони тартибга солишнинг тегишли масалаларини хал 
цилиш давлат хокимияти махаллий органлари ваколатига кира­
ди. Бозорларда савдо килиш коидаларини белгилаш ва уларни 
бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш Крракал
порис
­
то
н Республикаси ваколат доирасига (Кодекснинг 5-модцаси), 
вилоятлар ва Тошкент шахар халк депутатлари кенгашлари, ви­
лоятлар ва Тошкент шахар хокимлари ваколатига киритилган 
(Кодекснинг 6-модцаси).
Ахоли тегишли махаллий кенгашларнинг худудида ишлаб тур­
ган бозорларда савдо килиш коидаларини билиши учун савдо 
коидалари бозорларда хар бир бозорнинг худудида кузга курина- 
диган жойларга осиб куйилиши лозим.
3. Бозорларда савдо килиш 
коидаларини 
бузиш у ёки бу 
Коиданинг 
хусусиятидан катъи назар, 168-модцага 
мувофик 
маъ­
мурий жавобгарликка сабаб булади.
4. Бозорларда савдо килиш коидаларини бузганлик учун ман­
сабдор шахслар хамда бозор ходимлари булган фукаролар, шу­
нингдек, бозор хУДУДИДа ишлаб турган корхоналар, муассасалар 
ва ташкилотларнинг ходимлари ва бозорда савдо килувчи фука­
ролар жавобгар буладилар.
5. Хукукбузарлик хам касддан, хам эхтиётсизлик оркасида 
содир этилади.
6. Бозорларда савдо килиш коидаларини бузишлар тугрисидаги 
ишларни давлат солик органлари кУриб чикадилар (264-модца).
169- м о д д а . Таркибида кимёвий моддаларнинг к о л д и т йул 
Куйиладиган даражадан ортик булган кишлок 
хужалик махсулотларини сотиш
Таркибида одамлар ва хайвонлар саломатлнги учун зарарли 
булган пестицидлар, минерал угитлар ва бошка кимёвий модда­
ларнинг колдик микдори йул куйилиши мумкин деб белгиланган 
даражадан ортик эканлигини била туриб, кишлок хужалиги мах­
сулотларини, худди шунингдек, захарли ёввойи усимликларни, улар­
нинг хосилини, меваларини, уругларини, барглари ва илдизларини 
бозорларда сотиш, —
махсулотларни мусодара килиб, энг кам иш хакининг бир ба­
раваридан икки бараваригача микдорда жарима солишга сабаб 
булади.
Худди шундай хукукбузарлик маъмурий жазо чораси кулланил- 
ганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган булса, —
махсулотларни мусодара килиб, энг кам иш хакининг икки 
бараваридан турт бараваригача микдорда жарима солишга сабаб 
булади.
.278


1. Шархланаётган модда буйича хукукбузарликлар объекта 
савдо килишнинг белгиланган тартиби булиб, у мазкур холда 
ахоли соглигани мухофаза килиш билан богликдир. Кишлок 
хужалик махсулотларини сотиш коидалари сотишга такдим этил­
ган гушт, балик, сут ва бошка кишлок хужалик махсулотларини 
озик-овкат назорат станцияси томонидан ветеринария-санита­
рия экспертизасидан утказишни назарда тутади.
2. Таркибида одамлар ва хайвонлар саломатлиги учун за­
рарли булган пестицидлар, минерал угитлар ва бошка кимё­
вий моддаларнинг колдик микдори 
йул 
кУйилиши мумкин 
булган даражадан ортик эканлигини билган шахсларнинг бу 
махсулотларни, шунингдек, захарли ёввойи усимликларнинг бу 
махсулотларни, шунингдек, захарли ёввойи усимликларни, улар­
нинг хосилини, меваларини, уругларини, барглари ва илдиз- 
ларини сотиши караб чикилаётган модцада назарда тутилган 
яккол хукукбузарликни ташкил этади. Ш у билан бирга, маз­
кур хукукбузарлик учун жавобгарлик юкорида курсатиб утил­
ган махсулотларни ветеринария-санитария экспертизасидан 
утказмасдан туриб, шунингдек, уларни озик-овкатни назорат 
Килиш станцияси такикдагандан кейин хам сотганлик учун 
жавобгарлик келиб чикади.
Сифатсиз махсулотни сотиш уртача огирликдаги ёки 
ofhp
тан жарохатига, одамнинг улими, одамларининг курбон були- 
шига олиб келса, бошка ofhp окибатларга сабаб булса, айбдор 
шахе Ж Книнг 166-моддаси буйича жиноий жавобгар булиши 
лозим.
3. Маъмурий хукукбузарлик субъектлари 16 ёшга етган акди 
расо фукаролар, шунингдек, савдо ва умумий овкатланиш кор- 
хонасининг ходимлари хисобланади. Бундай хукукбузарлик фа­
кат каеддан содир этилади.
4. Ушбу моддада назарда тутилган хукукбузарликлар тугриси- 
дагй баённомаларни милиция ходимлари, шунингдек, бозор ва 
озик-овкатни назорат килиш станциясининг ходимлари тузади- 
лар. 169-модда буйича ишлар маъмурий ишлар буйича судьялар 
томонидан куриб чикилади (245-модда).
170- м о д д а . Валюта бойликларини конунга хилоф равишда 
олиш ёки утказиш
Валюта бойликларини конунга хилоф равишда олиш ёки утка­
зиш, —
валюта бойликларини мусодара килиб, энг кам иш хакининг 
уч бараваридан беш бараваригача микдорда жарима солишга са­
баб булади.
279


1. Мазкур хукукбузарлик объекти Узбекистон Республикаси­
нинг валюта монополиясига тажовуз килишдан иборат булиб, 
давлатнинг молиявий манфаатларига зарар етказади.
Хукукбузарлик предмета валюта бойликларидир. Узбекистон 
Республикасининг 1993 йил 7 майдаги «Валютани тартибга со­
лиш тугрисида»ги конунига биноан валюта бойликларига куйи- 
дагилар киради: 1) чет эл валютаси (банкнотлар, газна билетла- 
ри, тангалар); 2) чет эл валютасидаги кимматбахо когозлар — 
фонд бойликлари (акциялар, облигациялар ва бошкалар); 3) чет 
эл валютасидаги тулов хужжатлари (чеклар, векселлар, аккреди- 
тивлар ва бошкалар); 4) кимматбахо металлар (олтин, кумуш, 
платина) ва платина гурухидаги металлар (палладий, иридий, 
радий, рутений ва осмий) хар кандай турдаги ва холатдаги; бу 
металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошка рузгор бу- 
юмлари, шунингдек, мазкур буюмларнинг синикдари; 5) ким­
матбахо табиий тошлар (олмос, кизил ёкут, зумрад, сапфир ва 
александритлар) хом ашё ва ишланган турда, шунингдек, дур 
(марварид), бу тошлардан ишланган заргарлик буюмлари ва бошка 
рузгор буюмлари хамда уларнинг синиклари.
2. ХУКУКбузарликнинг объектив томони валюта бойликла­
рини гайриконуний равишда сотиб олиш ёки сотишдан ибо- 
ратдир.
Узбекистон Республикаси худудида валюта бойликларини ха- 
рид килиш, сотиш ёки улар билан бошкача муомала килишнинг 
белгиланган коидаларини бузган холда валюта бойликларини со­
тиб олиш ёки сотиш буни амалга ошириш пайтида гайрикону- 
ний деб эътироф килинади.
Валюта бойликларини гайриконуний равишда сотиб олиш 
(кулга киритиш) турли шаклларда амалга оширилиши мумкин. 
Купинча у олди-сотди шаклида амалга оширилади. Валюта бой­
ликларини сотиб олиш бошка шаклларда хам учрайди (айир- 
бошлаш, курсатилган хизматлар учун ёки карзни узиш хисобига 
олиш ва хоказо).
Сотиш валюта бойликлари билан гайриконуний равишда му­
омала килишнинг мустакил шакли булиб, валюта бойликларини 
хакини тулаб реализация килишга каратилган фаол фаолият 
хисобланади. Айбдор шахе валюта бойликларининг эгаси булиб 
олиб ёхуд бошка шахснинг топшириги бйлан шундай харакат- 
ларни содир этиб, муайян максадга — валюта бойликларини 
соташга эришишга интилади.
Валюта бойликларини утказиш, сотиш, айирбошлаш, уларни 
карз хисобига бериш ва хоказолар шаклида ифодаланади.
Валюта бойликлари билан боглик бошка барча битишувлар 
(мерос килиб колдириш, хадя этиш, сакдаш) ушбу Кодекснинг
280


170-модцасида назарда тутилган хукукбузарлик таркибини хрсил 
Килмайди.
3. Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 7 октябрдаги «Респуб- 
ликада валюта бозорини ривожлантириш сохасидаги кушимча 
тадбирлар т>'трисида»ги карорига мувофик,, юридик ва жисмо- 
ний шахслар уртасидаги, резидентлар ва норезидентлар уртаси- 
даги барча туловлар ва хисоб-китоблар факат миллий валютада 
амалга оширилиши лозим.
Ташкилотлар ва фукаролардан валюта бойликларини сотиб 
олиш, шунингдек, уларга сотишга дойр операциялар Узбекистон 
Республикаси Марказий давлат банки томонидан ёки унинг топ- 
ширигага мувофик, Узбекистон Республикаси худудидаги бошка 
ихтисослашган банклар томонидан амалга оширилади.
4. Субъект — 
х У К У К К а
зид харакатлар содир этиш пайтига 
келиб 16 ёшга тулган шахсдир (Узбекистон Республикасининг 
фукаролари, шунингдек, унинг хУДУДВДа турган чет эл фукаро­
лари ва фукаролиги йук шахслардир).
5. Субъектив томон: ушбу модцада назарда тутилган хУКУКбу- 
зарлик тугридан-тугри гаразли ниятни кузда тутади, шахе уз 
харакатининг 
Х У К У К К а
зид эканлигини билади, лекин шунга кара- 
масдан, уни содир этади.
Валюта бойликларини гайриконуний равишда сотиб олиш ёки 
сотиш бир йил давомида такрор содир этилган булса, Ж Книнг 
177-моддаси буйича жиноий жавобгарликка сабаб булади.
6. Ушбу модцада назарда тутилган маъмурий хукукбузарлик- 
лар тугрисидаги ишларни маъмурий ишлар буйича судьялар куриб 
чикади (245-модда).
171 -м о д д а. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга 
ошириш тартибини бузиш
Валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муасса­
салар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини 
Узбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги ва­
люта счётларига яшириб колиш мацеадини кузламай туриб, вак- 
тида ёхуд т^лик Утказилмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш хакининг саккиз бараваридан 
?н икки бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади.
Валюта тушумининг бир кисмини конун хужжатларида белги- 
лаб куйилган тартибда ва микдорларда мажбурий сотишдан буйин 
товлаш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш хакининг саккиз барава­
ридан ун икки бараваригача микдорда жарима солишга сабаб 
булади.
281


Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнииг белги­
ланган тартибини бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш хакининг саккиз баравари­
дан ^н икки бараваригача мивдорда жарима солишга сабаб була­
ди.
Ушбу модцанинг биринчи, иккинчи ва учинчи кисмларида назар­
да тутилган хукукбузарликлар маъмурий жазо чораси кулланилга- 
нидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган булса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш хакининг ун икки баравари­
дан ун беш бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади.
1. ХУКУКбузарликнинг объекти молиявий сохада вужудга ке- 
ладиган ижтимоий муносабатлардир.
2. ХУКУКбузарликнинг объектив томони чет эл валютасини 
яшириш, Узбекистон Республикасининг вакил килинган банк- 
ларига уз вактида тулик утказмасликдан иборат; валюта мабла- 
гининг бир кисмини конунда белгиланган тартибда ва микдорда 
мажбурий сотишдан буйин товлаш; экспорт-импорт операция- 
ларининг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, ушбу мод­
данинг 1, 2 ва 3-кисмларида назарда тутилган хукукбузарликлар- 
ни маъмурий жазо чораси кулланилганидан^ кейин бир йил 
давомида такрори содир этишдан иборатдир (Узбекистон 
Рес­
публикасининг «Узбекистон Республикасининг айрим конун хуж- 
жатларига узгаришлар ва кушимчалар киритиш тугрисида» 1995 
йил 22 декабрдаги крнунига каранг. Олий Мажлис Ахборотно- 
маси, 1995, 12-сон).
3. Хукукбузарлик субъекта валюта хисоблари буйича опера- 
цияларни, шунингдек, экспорт-импорт операцияларини амалга 
оширадиган корхоналар, муассасалар; ташкилотлар ва банклар- 
нинг ходимлари хисобланади.
4. Субъектив томон — хукукбузарлик касддан ёки эхтиётсиз­
лик оркасида содир этилиши мумкин.
5. Ушбу моддада назарда тутилган маъмурий хукукбузарлик- 
лар тугрисидаги ишларни: 1-кисм буйича — маъмурий ишлар 
буйича судьялар, 2, 3, 4-кисмлар буйича — давлат солик орган­
лари куриб чикадилар (245, 264-моддалар).
172- м о д д а . Ёнилги-мойлаш материалларини кабул килиш, 
хисобга олиш, саклаш, бериш, олиш коидала­
рини бузиш
Ёнилги-мойлаш материалларини кабул килиш, хисобга олиш, 
саклаш, бериш, олиш коидаларини бузиш, —
фукароларга энг кам иш хакининг икки бараваридан беш ба-
282


раваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ун ба­
раваригача мивдорда жарима солишга сабаб булади.
1. 
К,араб чикилаётган хукукбузарликлар ёнилгидан назорат- 
сиз фойцаланиш, нефть махсулотларини талон-торож килиш би­
лан боишкдир. Улар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг 
нормал хужалик фаолиятини бузади, моддий зарар етказишга, 
ёнилги етишмаслигига олиб келади. Бундан ташкари, ёнилги- 
мойлаш материалларини кабул килиш, хисобга олиш, сакдаш, 
таркатиш, сотиш коидаларини бузациган шахслар учун мехнат- 
сиз царомад олиш учун шарт-шароит яратиб бераци.
Хукукбузарлик предмета бензин ва бошка ёнилги-мойлаш 
материаллари; цизель ёкилгиси, суюлтирилган углевоцороц, бош- 
кача газ ёкилгиси, трансмиссион ёшар, мойлаш ёглари ва бош- 
каларцир.
Бензин ва бошка ёнилги-мойлаш материалларини таркатиш 
(сотиш) стационар ва Кучма автомобиль ёнилгиси куйиш стан- 
цияларйда цавлат фонди лимитлари буйича ёки накд хисоб- 
китоб (шахеий автотранспорт эгаларига) асосида амалга ошири­
лади.
Бензин ва бошка ёнилги-мойлаш материалларини таркатиш 
махсус норматив хужжатлар билан тартибга солиб турилади (Узбе­
кистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 сентябрдаги 
«Нефть махсулотларини сотищца тартиб Урнатиш чоралари тугри- 
сида»ги Фармони — Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши- 
нинг Ахборотномаси. 1992, 10-сон, 423-модца). Нефть махсулот­
ларини моддий жавобгар шахслар олади, сакдайди ва таркатади, 
улар билан тулик моддий жавобгарлик тугрисида шартномалар 
тузилиши лозим.
Берилган нефть махсулотлари микдори катъий хисобга олиб 
борилиши лозим. Хайдовчилар иш тамом булганицан кейин ёнил­
ги сарфи учун хисоб беришлари шарт; вазирликлар, ицоралар ва 
Хоказоларга тегишли булган автомобиль ёнилгиси куйиш пункт- 
ларица нефть махсулотлари олиш устидан назорат урнатилган. 
Давлат ёки жамоат транспортига нефть махсулотларини тарага 
бериш такикданади (айрим холлар — катерлар ва мотонартларга 
ёнилги куйиш ва бошкалар бундан мустаснодир).
Кодекснинг 172-модцаси буйича жавобгарлик шахеий транс­
порт эгаларига, шунингдек, давлат ва жамоат корхоналари, му­
ассасалар ва ташкилотларга карашли автомашиналар хайдовчи- 
ларига ёнилги-мойлаш материалларини таркатиш коидаларини 
бузищца социр булади. Шунингдек, корхоналар ва ташкилотлар­
нинг четга ёнилги сотиши хам, ёнилгини бошка товар-модций 
бойликларга алмаштириш хам гайриконуний хисобланади.
283


2. 172-модда буйича хукукбузарликларнинг субъекти автомо- 
билларга ёнилги куйиш шохобчалари ва пунктларининг, бошка 
ёнилги куйиш корхоналарининг бензин ва бошка ёнилга-мой- 
лаш материалларини таркатиш учун масъул булган мансабдор 
шахслари, бу материалларни гайриконуний кулга киритган шах­
сий транспорт эгалари, давлат ва жамоат автотранспортининг 
ёнилги-мойлаш материалларини сотувчи \айдовчилари, корхо­
налар; муассасалар ва ташкилотларнинг фонд интизомини бу- 
зувчи, бензинни четга сотувчи, нефть махсулотлари ни ва \ока- 
золарни гайриконуний равишда таркатишни содир этган 
мансабдор шахслари хисобланади.
3. Субъектов томон бойлик орттириш, кдндайдир бойликлар- 
га эга булиш максади билан тугрисидан-тугри гаразли ниятдан 
иборат шаклда ифодаланади. Айбдор шахе уз хатги-харакатлари- 
нинг ХУКУККа зидлигини билади ва уни содир килишни истайди.
. 4. Кодекснинг 172-моддаси буйича маъмурий хУКУКбузарлик- 
лар тугрисидаги ишлар давлат солик, органлари томонидан куриб 
чикилади (264-модда).
173-м о д д а. Стандарт талабларига ёки техник шартларга 
жавоб бермайдиган ёнилги-мойлаш материал­
ларини реализация килиш
Стандарт талабларига ёки техник шартларга жавоб бермайди­
ган ва куплаб захарли моддалар чикишига олиб келадиган ёнил- 
ги-мойлаш материалларини реализация килиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш хакининг беш бараваридан 
етти бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади.
1. 
Кодекснинг 173-модцасида назарда тутилган хукукбузар- 
лик нормал фаолиятга путур етказади. Савдонинг обрусини ту- 
шириб, харидорлар манфаатларига ва экологияга, хусусан, ат­
мосфера хавосига зарар етказади.
Стандарт талабларидан, техник шартлар ёки бошка зарурий 
нормалардан четга чиккан холда ишлаб чикарилган махсулот, 
бундай махсулот вазифасига кура ишлатилиш-ишлатилмаслиги- 
дан катьи назар, ностандарт (стандарт талабларига ёки техник 
шартларга жавоб бермайдиган) махсулот деб эътироф килинади.
Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги «Стан­
дартлаштириш тугрисида»ги конунига мувофик (Узбекистон Рес­
публикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1994, 2-сон, 46- 
модда) стандартлаштиришнинг асосий турлари куйидагилардир:
— халкаро (давлатлараро, минтакавий) стандартлар;
— Узбекистон Республикасининг стандартлари;
284


— тар мок, стандартлари;
— техник шартлар;
— корхоналарнинг стандартлари;
— чет эл мамлакатларининг миллий стандартлари.
Стандартлаштириш буйича норматив хужжатлар га стандарт-
лаштириш буйича к,оидалар, нормалар, техник-иктисодий ахбо- 
ротнинг классификаторлари хам киради. Уларни ишлаб чикдш 
ва татбик; этиш тартиби Узбекистон Давлат стандарта томони­
дан белгиланади.
Норматив хужжатларсиз махсулот ишлаб чикаришга ва уни 
сотишга й^л куйилмайди.
Махсулот, атроф-мухит, ахоли турмуши, саломатлиги ва мол- 
мулкининг хавфсизлигини таъминлаш учун, техник ахборотнинг 
мувофик, келишини, махсулотнинг узаро алмаштирилишини, на­
зорат кдлиш усуллари бирлиги ва маркировка бирлигини таъ­
минлаш учун стандартлар томонидан белгиланган талаблар, шу­
нингдек, Узбекистон Республикаси крнуни билан белгиланган 
бошкд талаблар давлат бошк,арув органлари, хужалик фаолияти 
субъектлари риоя кдлишлари учун мажбурий булган талаблар- 
дир.
Махсулотнинг яхши сифатли эканлигини, стандартлар ва ком- 
плекслиликка жавоб беришйни аниклаш, одатда, техник ёки 
узгача махсус экспертизадан Утказишни талаб к,илади.

Download 19,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish