Кодексига, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/50
Sana15.12.2022
Hajmi0,7 Mb.
#887453
TuriКодекс
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Bog'liq
194-son qaror

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарздорлик мавжуд 
бўлганда, I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда доимий яшаш жойи бўйича 
рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар 
жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у I гуруҳ 
истеъмолчига тегишли бўлган турар жойга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган 
вақтдан бошлаб вужудга келади ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилган вақтгача 
амал қилади. 
(108-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
109. Барча гуруҳ истеъмолчилари кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 
фоиз олдиндан ҳақ тўловларини амалга оширмасалар, ИСКХ ташкилоти истеъмолчиларни 
ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб беш иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув 
чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради. 
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
110. Ҳисоб-китобларнинг нотўғри қилинганлиги (тарифларнинг нотўғри ҳисобга 
олинганлиги ва шу каби ҳолатлар) тўғрисида ёзиладиган эътирознома тўлов ҳужжати 
олингандан кейин 5 кун муддатда ИСХК ташкилотига тақдим этилиши керак. Эътирознома 
истеъмолчини тўлов ҳужжатида кўрсатилган суммани тўлиқ ва белгиланган муддатда 
тўлашдан озод қилмайди. 
(110-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
111. Эътирознома ИСКХ ташкилоти томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади. 
Улар асосли деб топилса, тўланган ортиқча сумма кейинги тўлов ҳужжати ҳисобига 
ўтказилади. Истеъмолчи эътирознома кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотдан, алоқа 
воситалари орқали, эътироз кўриб чиқилиши лозим бўлган муддат тугагандан кейин 3 кун 
муддатда хабардор қилиниши лозим. Кўрсатилган муддат ичида истеъмолчи хабардор 
қилинмаса, масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади. 
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
112. Истеъмолчининг ўз-ўзига хизмат қилиш тартибида тўлов ҳужжатларини ёзиш ва 
тўлдиришда йўл қўйган хатолари ИСКХ ташкилоти томонидан аниқланган вақтида ҳисобга 
олинади. Сув сарфи ҳисобини юритишда хато аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти қайта 
ҳисоб-китобни охирги ҳисоб-китоб даври учун ёки сув ҳисоблагич кўрсаткичларининг 
олдинги текширув кунидан бошлаб, бироқ даъво даври муддати доирасида амалга ошириши 
керак.
(112-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-
сон) 
113. I гуруҳ истеъмолчисининг ИСКХ ташкилоти қарорига рози бўлмаслиги уни 
қўшимча тўлов ҳужжати бўйича тўловни белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод 
этмайди. Қўшимча тўлов ҳужжати 10 кун муддатда тўланмаган тақдирда ИСКХ ташкилоти 


тақдим этилган суммани мажбурий тартибда ундириш юзасидан судга даъво аризаси 
киритади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
114. Уйда вақтинча истиқомат қилувчи (ёлловчи)лар истиқомат қилганда тўловлар 
ҳақиқатда истиқомат қилаётганлар сонига қараб амалга оширилади. I гуруҳ истеъмолчиси, ўзи 
яшаётган хонадонда турувчилар сони кўпайиши (шу жумладан, вақтинчалик яшаётганлар 
ҳисобига ҳамда Қоидаларнинг 87-банди 
«а» кичик бандида 
назарда тутилган кўрсаткичлар 
бўйича) ёки камайиши ҳолатлари юзасидан, ўзгаришлар содир бўлган вақтдан бошлаб 5 иш 
кунидан кечикмай ИСКХ ташкилотини ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Бунда 
истеъмолчи, ИСКХ ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ва 
уйнинг асосий эгаси томонидан — уч томонлама далолатнома тузилади. 
(114-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
115. Объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал мавжуд 
қарзларини узиб, бу ҳақда ИСКХ ташкилоти билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи 
чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор 
қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади. 
(115-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Кўп квартирали турар жой ва якка тартибдаги уй-жой мулкдорлари ўзгарган тақдирда, 
I гуруҳ истеъмолчилари бу ҳақда ИСКХ ташкилоти билан тузилган шартномада белгиланган 
муддатда ёзма равишда хабардор қилиши ва сарфланган сув ва (ёки) оқизилган оқова сувлар 
учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, янги мулкдор эса мулкдор ўзгарган кундан бошлаб 30 
кун муддатда янги шартнома тузиши шарт.
(115-банднинг иккинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 
йил 27 февралдаги 106-сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 131-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
II ва III гуруҳ истеъмолчилари объектни янги эгасига топширганда бу хусусда ИСКХ 
ташкилотини 30 кун муддатда огоҳлантиради, янги мулкдор эса объектдан фойдаланишни 
бошлашдан олдин ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш юзасидан янги 
шартнома имзолайди. Агар объект профили ўзгарадиган бўлса, янги мулкдор янги техник 
шартларни олиши керак.
(115-банднинг учинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 
йил 27 февралдаги 106-сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 131-модда) 
Техник шартлар ва юқорида таъкидланган шартноманинг йўқлиги коммунал сув 
таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматидан фойдаланиш ўзбошимчалик билан амалга 
оширилаётганига асос ҳисобланади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат 
рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан ИСКХ 
ташкилотига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи бўйича 
рўйхатга олинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, 
кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва 
электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда ИСКХ 
ташкилоти маълумот олингандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан ичимлик сув 
таъминоти ва (ёки) оқова сувни чиқариш хизматларидан фойдаланишга шартнома 
тузилишини таъминлаши шарт. 


(115-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 сентябрдаги 593-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон) 
116. Ёнғинни ўчириш учун сарфланган сув харажатлари ёнғинларнинг олдини олиш 
ташкилоти томонидан ИСКХ ташкилотига тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида 
истеъмолчилар(саноат корхоналари, қурилиш ва транспорт ташкилотлари) томонидан, 
белгиланган муддатларда қопланади. 
Давлат ва шахсий уй-жой фондидаги ёнғинларни ўчиришга ҳамда тактик ўқув 
машғулотларига, ўт ўчириш гидрантлари ва ички ёнғиннинг олдини олиш кранларини 
текширишга сарфланган сув учун пул тўланмайди. Ушбу мақсадлар учун сарфланган сув 
миқдори юзасидан ёнғин хавфсизлиги органлари ва ИСКХ ташкилотлари вакиллари 
иштирокида далолатнома тузилиши керак. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish