Кодексига, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»


VII. Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/50
Sana15.12.2022
Hajmi0,7 Mb.
#887453
TuriКодекс
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50
Bog'liq
194-son qaror

VII. Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун 
ҳисоб-китоб қилиш 
98. ИСКХ ташкилотининг истеъмолчилар билан, шунингдек истеъмолчиларнинг 
субистеъмолчилар билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-
китоблари тузилган шартнома асосида, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун 
қонунчиликка мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври учун сувни ҳисобга 
олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади. 
Сув ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ҳолатларда сув таъминоти ва оқова сувни 
чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга 
оширилади: 
I гуруҳ истеъмолчилари билан — мазкур Қоидалар 87-бандининг 
«а» кичик банди 
бўйича, I гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифларга қонунчиликда белгиланган 
орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан;
II ва III гуруҳ истеъмолчилари билан — ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«б» кичик 
бандида 
белгиланган тартибда, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган 
тарифларни қўллаш йўли билан. 


Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Иссиқлик таъминоти, ИСКХ ташкилотлари, идоралар турар жой фонди ва 
ётоқхоналар (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бундан истисно), диний 
ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой эгалари 
ширкатлари (ўз эҳтиёжлари учун) ичимлик сув ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун 
тўловларни жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича, қўшимча қиймат солиғини 
қўллаган ҳолда амалга оширадилар. 
(98-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 
йил 23 ноябрдаги 950-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
23.11.2018 й., 09/18/950/2216-сон) 
Давлат ва идора турар жой фонди (турар жойлар, ётоқхоналар)да истиқомат қилувчи 
жисмоний шахслар, ичимлик сув ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун тўловларни ушбу 
идораларнинг фойдаланувчи органлари орқали, ўзлари мансуб бўлган гуруҳ тарифларига 
мувофиқ амалга оширадилар. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
99. Фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган хонадонларда, сувни 
ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаганда, ичимлик сув ва канализация хизматлари учун 
тўловлар қонунчиликда кўрсатилган истеъмол нормаларига кўра, белгиланган тарифларнинг 
орттирилувчи коэффициентини қўллаш йўли билан: бир ва икки хонали уйларда — бир киши 
ҳисобидан; уч хонали уйларда — икки киши ҳисобидан; тўрт хонали уйларда — уч киши 
ҳисобидан; беш хонали уйларда — тўрт киши ҳисобидан ва ундан ортиқ хонали уйларда шу 
тартибда амалга оширилади.
(99-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 
09/20/593/1340-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
100. Ҳисоб-китоб даврида сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи 
томонидан тақдим этилмаган ҳолатларда ИСКХ ташкилоти ушбу ва кейинги давр ҳисоб-
китобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик нормаси асосида, шу ойда 
амалда бўлган тарифлар бўйича истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим 
этилгунгача (ёки ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби 
кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилингунгача)амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилган ёки ИСКХ ташкилоти 
вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд 
қилинган тақдирда ИСКХ ташкилоти ишлатилган ичимлик сув ва чиқарилган оқова сув 
ҳажмини ўртача суткалик сарф ҳисобида, сувни ҳисобга олиш асбобининг аввалги қайд 
қилинган кўрсаткичи давридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиши лозим. Бунда тўловлар 
қайта ҳисоб-китоб қилинаётган ойдаги тарифлар асосида ҳисоблаб чиқилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish