Кодексига, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/50
Sana15.12.2022
Hajmi0,7 Mb.
#887453
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   50
Bog'liq
194-son qaror

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
49. Фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу 
жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига 
ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан 
фойдаланиш тақиқланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар 
томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти 
томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан 
уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг 
жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос 


бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 
94-бандига 
мувофиқ сув сарфи ва оқова 
сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати 
ёзиб беради. 
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу 
ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим.
Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва 
эътирозларни, шунингдек, имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбошимчалик билан фойдаланилган сув сарфини қайта ҳисоб-китоб қилиш 
истеъмолчини истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш 
қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан 
озод қилмайди.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига ўзбошимчалик билан уланган 
истеъмолчи ИСКХ ташкилоти томонидан тармоқдан узилади ва бу ҳақда белгиланган 
тартибда икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади. 
(49-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
50. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимидан илгари узиб қўйилган 
(ўзбошимчалик билан уланиш, қарздорлик мавжуд бўлганда ёки шартнома шартлари 
бажарилмаганда) шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан базавий ҳисоблаш 
миқдорининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан базавий ҳисоблаш 
миқдорининг ўн баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига 
маблағларни ўтказиш орқали 3 кундан кечиктирмай тармоққа қайта уланади. 
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-
сон) 
51. Хона турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказилганда истеъмолчи сувни бериш 
ва оқова сувларни қабул қилишга етти кун муддатда шартнома тузиши, ҳисоблаш асбобини 
ўрнатиши ва рўйхатдан ўтказиши шарт. Истеъмолчини II ёки III гуруҳга ўтказиш унинг асосий 
иш фаолиятидан келиб чиқиб амалга оширилади. Сув таъминотига ва (ёки) оқова сувни 
чиқаришга эҳтиёж мавжуд бўлмаган тақдирда истеъмолчи ИСКХ ташкилотини ёзма шаклда 
хабардор қилиб қўйиши ва узиб қўйилганликни тасдиқлаш учун унинг вакилини таклиф 
этиши шарт. Сув таъминоти ва (ёки) оқова сувни чиқариш қайтадан тикланганда ҳам 
истеъмолчи ИСКХ ташкилотини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Бунда, истеъмолчини тармоқдан узиш ёки қайта улаш ИСКХ ташкилоти томонидан 
амалга оширилади. 
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
52. Кўча ва ҳовлилардаги умумий фойдаланиладиган сув олиш колонкаларидан 
фойдаланиш, баланс бўйича мансублигидан келиб чиққан ҳолда ИСКХ ташкилоти ёки 
истеъмолчи томонидан амалга оширилади.
53. ИСКХ ташкилоти техник имконият ва зарурий ҳисоб-китоблар билан бирга 
буюртманома мавжуд бўлган тақдирда фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш 
органлари томонидан рухсат берилган жойларда қурилаётган объектлар, хўжаликлар ва 


ободонлаштириш объектларини сув таъминоти ва канализация тизимларига улашни 
вақтинчалик схема бўйича, сувни ҳисоблагичлар мавжуд бўлган ҳолатларда амалга оширади.
54. ИСКХ ташкилотига ёки истеъмолчига тегишли бўлган ичимлик сув тармоғи ва 
қурилмаларига вақтинчалик уланиш ИСКХ ташкилоти рухсати билан амалга оширилиши 
мумкин. Бинолардан ташқаридаги ичимлик сув қувурлари ер остига ётқизилиши керак. 
Қувурларни очиқ ҳолда ўтказишга фақат ёзги ичимлик сув қувурларига рухсат этилади. Бунда 
кўчадаги ирригация лотокларига ва йўл четидаги ариқларга қувурларни ётқизишга йўл 
қўйилмайди.
55. Вақтинчалик сув тармоғини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш манфаатдор 
ташкилотларнинг ўз кучи ва маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Фойдаланаётган 
ташкилот сув тармоғини шартномага мувофиқ ўз вақтида узиб қўйилмаганлиги учун моддий 
жавобгар ҳисобланади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish