g — 9,8 м/секунд
2
га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;
Н — коммунал сув тармоғига уланиш ёки сув олиш нуқтасидаги сувнинг метр
ҳисобидаги босими;
t — секунд ҳисобидаги вақт.
Ювишнинг қанча давом этиши, ювиш устуни диаметри, тармоқдаги босим
тўғрисидаги маълумотлар ИСКХ ташкилоти ва ювишни амалга ошираётган ташкилот
вакиллари томонидан тузиладиган далолатномага киритилади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
43. Уланиш учун ичимлик сув тармоғи қурилмалари ва иншоотларини ювиш
тўғрисидаги далолатнома ИСКХ ташкилоти, истеъмолчи (буюртмачи ёки қурилиш
ташкилоти), пудрат ташкилоти ва Санитария-эпидемиология хизмати вакиллари томонидан
тузилади ва имзоланади. Ушбу далолатномада ювишга сарфланган ва ўлчаш воситалари билан
аниқланадиган ичимлик сув миқдори тўғрисидаги маълумотлар бўлади. Сув ўлчаш воситалари
бўлмаган ҳолатларда эса ушбу Қоидаларнинг
42-бандида
кўрсатилган формула бўйича ҳисоб-
китоб қилинади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
44. Истеъмолчи (мулкдор)нинг ичимлик сув тармоғи ва канализация чиқиш жойлари
уланмаларини ювиш, дезинфекциялаш (зарарсизлантириш), улаш бўйича ишлари ИСКХ
ташкилотлари томонидан алоҳида шартнома асосида амалга оширилиши ва бу хизматлар учун
ҳақ истеъмолчи ёки пудратчи томонидан тўланиши мумкин.
Назорат канализация қудуғи мавжуд бўлмаган тақдирда буюртмачи (якка тартибда
уй-жой қурувчи) уни ИСКХ ташкилоти томонидан белгиланган муддатда қуриши шарт.
45. Фуқароларга шахсий мулк ҳуқуқи бўйича тегишли бўлган ичимлик сув тармоғи ва
канализация чиқиш жойлари уланмаларини ювиш ва улаш ИСКХ ташкилоти томонидан,
мулкдорлар ҳисобига амалга оширилади.
46. Қурилган уланмалар ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчи ва қурилиш
ташкилоти вакиллари иштирокида, томонлар ўртасида шартнома тузилгач, фойдаланишга
топширилади.
47. Сувни бериш ҳамда оқова сувларни қабул қилишга рухсат берувчи далолатнома
тузилиб, ИСКХ ташкилотидан уланма фойдаланишга топширилгани тўғрисидаги
маълумотнома олингач, барча аниқланган нуқсонлар бартараф этилгандан кейин, шунингдек
истеъмолчи ИСКХ ташкилотига коммунал сув таъминоти ва канализация тизимларига уланиш
учун тегишли ариза берганини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади.
48. Истеъмолчи (буюртмачи ёки қурилиш ташкилоти) ИСКХ ташкилотига
ўтказилаётган ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда иншоотларининг ишлаш
ҳолатида туриши учун улар топширилган кундан бошлаб кафолат паспортида кўрсатилган
муддат давомида (объект топширилган кундан бошлаб камида бир йил давомида) жавобгар
ҳисобланади ва бу муддат мобайнида ИСКХ ташкилоти кўрсатмасига биноан, барча
аниқланган техник носозликларни ўз кучи ва маблағлари ҳисобидан бартараф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: