Кодекси биринчи қисм I бўлим умумий қоидалар 1-Кичик бўлим асосий қоидалар [ окоз


-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажариш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш



Download 300,01 Kb.
bet102/132
Sana21.02.2022
Hajmi300,01 Kb.
#25411
TuriКодекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   132
Bog'liq
07 Фуқаролик Кодекси 2019 й. (UZB)

282-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажариш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
Гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақли:
1) агар гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган бўлиб, гаров тўғрисидаги шартнома бузилган ҳолда унинг эгалигидан чиққан бўлса;
2) гаровга қўювчи гаров нарсасини алмаштириш қоидаларини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 276-моддаси);
3) гаров нарсаси гаровга олувчи жавоб бермайдиган вазиятларда йўқолган бўлса, агар гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса.
Гаровга олувчи қуйидаги ҳолларда гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга, агар унинг талаби қондирилмаса, ундирувни гаров нарсасига қаратишга ҳақли:
1) гаровга қўювчи навбатдаги гаров қоидасини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 273-моддаси);
2) гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш ва асраш юзасидан ушбу Кодекс 274-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида ҳамда иккинчи қисмида назарда тутилган бурчларни бажармаса;
3) гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни тасарруф этиш қоидаларини бузса (ушбу Кодекс 277-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижро этилаётганда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилган бўлса.
(282-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-260-сонли Қонунига мувофиқ 4-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 328-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 Умумий қоидалар / 03.10.99.00 Гаров]
283-модда. Гаровнинг бекор бўлиши
Гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;
2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан;
3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлганида, башарти гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса;
4) гаровга қўйилган мол-мулк кимошди савдосида сотилган тақдирда, шунингдек уни сотиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекс 281-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари). Ипотека бекор бўлгани ҳақида ипотека тўғpисидаги шартнома рўйхатга олинган реестрга белги қўйилиши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно.
(283-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-260-сонли Қонунига мувофиқ 5-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 328-модда)
Гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши натижасида ёки гаровга қўювчининг талаби билан гаров бекор бўлганида (ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисми) ихтиёpида гаровга қўйилган мол-мулк бўлган гаровга олувчи уни дарҳол гаровга қўювчига қайтариб бериши шарт.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.01 Умумий қоидалар / 03.10.99.00 Гаров]

Download 300,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish