Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet56/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

121-боб. Солиқ мониторинги
761-модда. Солиқ мониторингининг умумий қоидалари
Ушбу Кодексга мувофиқ солиқ мониторингининг предмети солиқ мониторингида иштирок этаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ мониторинги ўтган йил якунларига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш минг баравари миқдоридан ортиқни ташкил этган солиқ тўловчига нисбатан амалга оширилиши мумкин.
(761-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Солиқ мониторинги солиқ тўловчининг солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризаси бўйича давлат солиқ хизмати органи билан солиқ тўловчи ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинуви регламентига мувофиқ давлат солиқ хизмати органининг солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.
Аризанинг шакли ва ўзаро ахборот алмашинуви регламенти Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Солиқ тўловчи томонидан кейинги йилда солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмасдан ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда тақдим этилади.
Мазкур аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органи солиқ мониторингини амалга ошириш ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисида бир ой ичида қарор қабул қилади.
Солиқ мониторингини амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак. Солиқ мониторингини амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторингини амалга ошириш тўғрисидаги ариза ўз вақтида тақдим этилмаганлиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этилганлиги, шунингдек регламент талабларига риоя этилмаганлиги асос бўлади.
Солиқ мониторингини амалга ошириш ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарор у қабул қилинган кунда солиқ тўловчига ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish