Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Ҳисоб ҳужжатлари. Ҳисоб ҳужжатларини тузиш ва сақлаш



Download 0,86 Mb.
bet28/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

41-модда. Ҳисоб ҳужжатлари. Ҳисоб ҳужжатларини тузиш ва сақлаш
Ҳисоб ҳужжатлари солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлардан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунини.
Ҳисоб ҳужжатлари қоғозда ва (ёки) электрон шаклда тузилади ҳамда ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати тугагунига қадар сақланади.
Юридик шахс қайта ташкил этилганда қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳисоб ҳужжатларини сақлаш мажбуриятлари унинг ҳуқуқий вориси зиммасига юклатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-моддаси.
Юридик шахс тугатилганда ҳисоб ҳужжатлари тегишли давлат архивига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 55-моддаси.
42-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб ва уни юритиш қоидалари
Ушбу Кодексда солиқ солишнинг турли тартиби назарда тутилган фаолият турларини амалга ошираётган солиқ тўловчилар солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 221-моддасининг олтинчи қисми, 260-моддасининг учинчи қисми, 268-моддаси учинчи қисми, 353-моддаси, 363-моддаси еттинчи қисми, 379-моддасининг тўртинчи қисми, 380-моддасининг биринчи қисми, 389-моддасининг учинчи қисми.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида юритилади.
Фаолиятнинг муайян турига тааллуқли барча даромадлар ва харажатлар тегишли ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули орқали юритилиши мумкин.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш усули юридик шахснинг бутун календарь йилга мўлжалланган ҳисоб сиёсати билан белгиланади ҳамда йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳисобга олишнинг мутаносиб усулида даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар реализация қилишдан олинган соф тушумнинг умумий суммасидаги фаолиятнинг муайян турлари бўйича реализация қилишдан олинган соф тушум улушига мутаносиб тарзда шу муайян фаолият турига киритилади.
Тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули қўлланилганда даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар фаолиятнинг қайси тури амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса, шу турга киритилади. Бунда фаолиятнинг бирон турига киритиш мумкин бўлмаган даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга олишнинг мутаносиб усули орқали фаолиятнинг муайян турига киритилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish