341-модда. Давлат божи тўловларини ва тушумларини ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи нақд пулсиз ўтказилганлигига доир тўлов топшириқномалари, давлат божини тўлаш учун пул қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги квитанция давлат божини ундирадиган давлат органларида қоладиган тегишли материалларга қўшиб қўйилади.
(341-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестрида киритилган давлат божи суммаси, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг санаси ва рақами кўрсатилади.
(341-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(341-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(341-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(341-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловчилар давлат божини тўлашдан озод этилган ҳолларда, тегишли ҳужжатларга (реестрларга, дафтарларга ва бошқа шу кабиларга) тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда белги қўйилади бундан пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномаларни тасдиқлаш ҳоллари мустасно.
(341-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишли давлат органлари билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2760, 05.02.2016 й.).
Давлат божи тушумлари бўйича ҳисобот давлат божини ундирувчи давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |