334-модда. Консуллик йиғимини тўлашдан озод қилиш
Консуллик йиғимлари қуйидаги ҳолларда ундирилмайди:
1) Ўзбекистон Республикасининг консуллик йиғимларини ундиришдан воз кечиш тўғрисидаги халқаро шартномаси мавжуд бўлса;
2) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини репатриация қилиш ишлари бўйича;
3) чет эл дипломатик паспортларига ўзаролик асосида виза қўйганлик учун;
4) меҳнат стажи, фуқароларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги, алиментлар ундириш тўғрисидаги ишларга доир ҳужжатларни сўраб олганлик ва легаллаштирганлик учун;
5) чет давлатларнинг белгиланган тартибда аккредитациядан ёки рўйхатдан ўтказилган доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари ходимларидан (уларнинг оила аъзоларидан);
6) белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган матбуот вакилларидан (уларнинг оила аъзоларидан);
7) инсонпарварлик ёрдамини кузатиб келувчи чет давлатларнинг фуқароларидан;
8) ўн олти ёшга тўлмаган болалардан;
9) Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек бюджет ташкилотлари таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига келувчи чет давлатлар фуқароларидан, агар контракт шартларига кўра виза олиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи тарафга юклатилган бўлса;
10) ушбу Кодекснинг 331, 332 ва 333-моддаларида назарда тутилган ҳолларда.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставининг 73-моддаси.
335-модда. Бошқа ҳаракатларни амалга оширганда давлат божини тўлашдан озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларни турар жойга қайд этганлик ва рўйхатдан чиқарганлик ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олганлик учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
(335-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар;
мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Деҳқон хўжаликларини, давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.
(335-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Do'stlaringiz bilan baham: |