фавқулодда ҳолатлар — тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган, табиат ҳодисалари (зилзила, кўчкилар, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), бошқа табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (уруш ҳолати, қамал ҳолати, давлат манфаатларини кўзлаб импортни ҳамда экспортни тақиқлаш ва бошқалар) келтириб чиқарган муайян шароитлардаги фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар бўлиб, қабул қилинган мажбуриятлар шулар туфайли бажарила олмайди;
фоизлар — ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад;
ютуқ — лотереялар, ўйинлар, танловлар, мусобақалар (олимпиадалар), фестиваллар ва шу каби бошқа тадбирларда олинган, натура ҳолида ёки пулда ифодаланган тўловлар, совринлар ва бошқа даромадлар;
яқин қариндошлар — эр, хотин, ота-она, болалар, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, боболар, бувилар, неваралар;
Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестри — солиқ тўловчиларга оид давлат маълумотлар базаси тизими;
қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар — буюртмачига тегишли хом ашё ва материаллар бўлиб, буюртмачи уларни маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошқа шахсга саноат асосида қайта ишлашга беради ҳамда тузилган шартномага мувофиқ маҳсулот кейинчалик буюртмачига қайтарилади;
ҳужжат билан тасдиқланган харажатлар — операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
221-модда. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурсидир.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 05.09.2017 йилда 2926-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг буйруғи билан тасдиқланган «Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом».
Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма аризаси, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклдаги аризаси асосида амалга оширилади.
Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органи ўртасидаги ўзаро муносабатлар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Агар давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон ҳужжат юборилганда солиқ тўловчининг шахсий кабинети амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисида ёки электрон рақамли имзо калити сертификати бекор қилинганлиги ҳақида маълумот олинган бўлса, ушбу ҳужжат солиқ тўловчига мазкур маълумотлар олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида қоғозда жўнатилади.
(221-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан киритиган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |