169-модда. Солиқ солиш объекти
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари солиқ солиш объектидир:
Ўзбекистон Республикаси резидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги ва ундан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари;
Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, ушбу Кодекснинг ХХ бўлимига мувофиқ ягона солиқ тўлови ёки қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти бўлмайди.
(169-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
170-модда. Солиқ солинадиган база
Солиқ солинадиган база жами даромаддан келиб чиқиб, ушбу Кодекснинг 179 ва 180-моддаларига мувофиқ солиқ солишдан озод қилинган даромадлар чегирилган ҳолда аниқланади.
Агар солиқ тўловчининг даромадидан унинг ихтиёрига кўра, суд ёки бошқа органларнинг қарорига биноан бирон бир ушлаб қолишлар амалга оширилса, бундай ушлаб қолишлар солиқ солинадиган базани камайтирмайди.
Жисмоний шахснинг чет эл валютасида ифодаланган даромадлари даромадлар амалда олинган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.
30-боб. Жисмоний шахсларнинг жами даромади
171-модда. Жисмоний шахсларнинг жами даромади таркиби
Жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидагилар киради:
1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 172-моддаси.
2) мулкий даромадлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 176-моддаси.
3) моддий наф тарзидаги даромадлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 177-моддаси.
4) бошқа даромадлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 178-моддаси.
Юридик шахслар амалга оширадиган қуйидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари;
(171-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 217-моддаси.
2) касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам, бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган пул мукофотлари ва бошқа тўловлар мустасно;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг тўртинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари;
(171-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |